Дипломатияси тарихидан тарихий очерклар ва лавҳалар Тошкент 2003 Академик М. М. Хайруллаев умумий таҳрири остида
Download 1.34 Mb.
|
ЎЗБЕК ДИПЛОМАТИЯСИ ТАРИХИДАН
- Bu sahifa navigatsiya:
- Эрон шоҳи Дорога берилган жавоб
- Турк хоконлиги даври дипломатиясидан
- Битиктошлардаги дипломатик маълумотлар
- Македониялик Искандар билан элчилик мулокотларидан
- Суғд элчиси Фагуфарннинг Чочдан жўнатган мактуби
- Юсуф Хос Хожиб элчилик ва элчилар хакида (XI аср) 1
1. Абу Райҳон Беруний. Танланган асарлар. 1. Қадимги халқлардан қолган ёдгорликлар. Тошкент, Фан, 1968 72-бет.
ҳарбий алоқаларга олиб келади. Бу соҳадаги маълум муаммоларни ҳал этиш учун Фаргонага Хитой элчиси Чжан юборилади. Элчига аслида катга вазифалар юкланган эди. Унинг мақсади минтакднинг Бақтрия қисмида ҳукмрон бўлган южилар (тахорлар) билан хунларга қарши ҳдрбий иттифоқ тузиш, йўл-йўлакай Фаргонага ҳам кириб, у билан бўлган ихтилофларни бартараф этиш бўлганди. Хитойликлардан элчи Чжан Цян Фаргона билан илк бор танишган кимсалардан бири бўлди. Улар Фаргонани Довон, бу ердаги давлатни Довон - Улуғ Ван давлати деб атардилар. Чжан Цян ёзиб қолдирган маълумотларга қараганда, Фаргона ҳукмдори уни жуда яхши қабул қилади. Унинг совға-саломларини катга мамнуният билан олиб, кетар чоғида элчига ўз навбатида кўплаб қимматбаҳо тортиқпар ҳадя этади ва унга йўл кўрсатувчи алоқа хизматчиларини ҳамроҳ қилиб жўнатади. Бу ҳол ўртадаги музокараларнинг ҳар иккала томон учун ҳам мақбул даражада бўлиб ўтганлигига шоҳидлик беради. Элчи Чжан Цян ўз сафари даврида Фарғона, Суғдиёна, Бақгрия ва Туркистоннинг бошқа қатор вилоятларида бўлиб, бу ердаги халқлар, уларнинг сиёсий тузуми, маданий ҳаёти ва урф-одатлари ҳақида қимматли маълумотлар тўплайди ва уларни ёзиб қолдиради. “Довондан ғарбга томон Ансигача (Парфиягача) бўлган улкан ҳудудда турли тилларда, лаҳжаларда сўзлашсалар- да, аммо урф-одатлари ўхшаш ва муомалада бир-бирларини тушунадилар” - деб таъкидлайди элчи. Унинг ёзишича, Фарғона давлати бошқаруви тизимида ҳукмдор, унинг икки ёрдамчиси (вазири) ва оқсоқоллар кенгаши фаолият кўрсатган. Оқсоқол- лар кенгаши уруш очиш, сулҳ тузиш, янги ҳукмдорни тайинлашда катта ўрин тутган. Масалан, хитойликларнинг Фаргонага тажовузлари чоғида оқсоқоллар кенгаши ўзаро сулҳ тузиш тарафдори бўлиб чиқади ва бунга муяссар бўлади ҳамCCCV. Эрон шоҳи Дорога берилган жавоб Эрон шоҳи Доро (милоддан олдинги 522-485 йиллар) Турон сарҳадларига бостириб кирар экан, бу ердаги кўчманчи скиф қабилаларини жуда тез ўзига бўйсундиришни хаёл қилганди Аммо бундай бўлмади. Доро ўзининг 700 минглик сарбозларига ишонар эди. Улар машқ курган, кўплаб жангларда чиниққан бўлсалар-да, отда юришда, найза отишда скифларга тенг кела олмас эдилар. Тунда кичик-кичик скиф тўдалари эронийларнинг олдинги қисмларига қўққисдан қужум қилиб, қириб ташладилар. Доро қўшинлари борган сари сийраклашаверди. Доронинг сабр- тоқати тугаб, скифлар шоҳи Иданфрисга мактуб йўллади. Мактубда бундай дейилган эди: “Тентак, икки йўлдан бирини танла, имконинг бор. Аммо сен қочиб юрибсан. Агар менга қарши туришга кучинг етса, дайдиб юришдан тўхта, мен билан жанг қил. Агар заифлигингни тан олсанг, қочиб овора бўлма, ер-сувингни ўз султонингга сийлов қилиб бергин-да, келишув битими тузгин”. Скифлар шоҳи Иданфрис Доронинг ушбу хатига бундай жавоб берган экан: “Менинг аҳволим бундай, шоҳ! Мен авваллари ҳам бирор кимсадан қўрқиб қочмаганман. Ҳозир ҳам сендан қўрққдним учун қочаётганим йўқ. Тинчлик вақтида қандай йўл тутган бўлсам, ҳозир ҳам шундай йўл тутяпман. Сен билан дарҳол жанг қилмаганимнинг боиси бундай: шаҳарларимизёки экин экадиган ерларимиз бўлсаки, уларнинг талон-торож қилиниши ва яксон бўлишидан қўрқсак. Шул сабаб сизлар билан дарҳол жанг бошламадик. Агар жанг қилишни жуда истасангиз, оталари- мизнинг қабрларини топиб, уларни оёқости қилишга уриниб кўринглар, жанг қиламизми, йўқми, кейин биласизлар. Бу жанг ҳақида айтганим. Мен ўз султоним ва ҳукмдорим деб Зевс билан Гестияни - скифлар маликасини ҳисоблайман. Сенга эса сийлов қилиб, ер-сув ўрнига бошқа нарсаларни юбораман. Ўзингни менга султон, ҳоким деб ҳисоблаганинг учун ҳали адабингни ейсан!”CCCVI. Кўриниб турибдики, скифлар шоҳи Иданфрис Доронинг бўйсуниш ҳақидаги талабига мағрурона жавоб берган, у ўз юртини бировга бериб қўймаслигини, унинг жазосини беришга тайёр эканлигини билдиради. Орадан кўп ўтмасдан қумликлар ичида саросимага тушиб қолган Доро қароргоҳига скифлардан махсус совға келади. Бу совға қуш, сичқон, бақа ва бешта ўткир ўқдан иборат эди. Эронийлар, жумладан, Доронинг ўзи ҳам бу нарсалар скифларнинг енгилганидан дарак берувчи бир мужда деб қувонадилар. Фақат Доронинг маслаҳатчиси Гобрийун бундан тўғри хулоса чиқаради: “Бу скифларнинг бизнинг олдимизга кўйган шартидир, - дейди у. - Улар бизга бундай демоқчилар: “Агар сиз, эронийлар, қуш каби учиб ғойиб бўлмасангиз, ё сичқон каби ер тагига кириб кетмасангиз, ё қурбақа сингари ботқоқликка шўнғимасангиз, у ҳолда уқлардан шикаст еб, шу ерларда қолиб кетасиз”1. Шундан кейин орадан кўп ўтмай скифлар шундай ҳужумлар уюштирдиларки, уларнинг кеча-кундуз тиним билмаган суво- рийлари яшин тезлигида Доро қўшинларини пароканда қилиб ташлай бошлади. Доро шармандаларча мағлубиятга учради. Скиф- лар ва уларнинг шоҳи Иданфрис ғалабага эришди. Асрлар қдъридан бизгача етиб келган ана шу лавҳалар авлоддан авлодга ўтиб, аждодларимизнинг Ватан озодлиги, унинг муста- қиллиги учун нақадар мардонаворлик билан курашганлиги, кел- гинди босқинчиларнинг куч-қудрати олдида эсанкираб қолмас- дан, уларга оқилона жавоб берганлари ҳамда ўз сўзлари устидан чиққанлари ҳақида ҳикоя қилиб келган. Қадимий кўчманчи давлат уюшмаларида қаттиқ жанговар интизом ва доно диплома- тия бўлганлиги ҳақида мужда берувчи ушбу сатрларга жо бўлган воқелик ундан кейинги юз йилликларда элимизда рўй берган тарихий воқеаларда кўрсатилган қаҳрамонлик ва фидокорлик намуналари учун дастлабки таянч бўлган. Турк хоконлиги даври дипломатиясидан Юртимизнинг қадимги лаврларда олиб борган дипломатик алоқалари ҳақида сўз борар экан, бу ҳол, айниқса, Турк хоқон- лиги даврларидан қолган турли битиклар ва ашёвий далилларла ўзининг ёрқин ифодасини топганлигини кўрамиз. Айни вақтда, биринчи турк хоқонлиги (551-630 йиллар) ва иккинчи турк хоқонлиги (VIII асрнинг 20-30 йиллари) ёки уйғур хоқонлиги (VII асрнинг II ярми) ҳукмронлигига оид жуда кўп воқеалар, жумладан, бошқа халқлар билан олиб борилган дипломатик алоқалар хитой манбаларида кўплаб сақланиб қолган. Бу вақтлар ичида туркийлар Ғарбу Шарқда ва Жануб тарафда тараққий этган мамлакатлар билан узвий алоқада эдилар. Хитойлар билан яхши қўшничилик муносабатлари бор эди. Турк хоқони Бўмин вафотидан кейин 552 йилда хоқонлик унинт уғли (Шарқий турк хоқонлиги) ва укаси Истами хоқон (Ғарбий турк хоқонлиги) томонидан бошқариладиган бўлди. (Византиялик тарихчи Феофилакт Симкатта уни Стемби хоқон деб атайди). Орадан кўп ўтмай, у Шарқий турк хоқонлигидан ажралиб, мустақилликка эришгач, халқаро доирадаги хоқон бўлиб қолди. Сосонийлар қукмдори Хусрав Ануширвон (531 579) билан дипломатик алоқалар ўрнатилди. Бунинг устига, Истами Анушир- вонга ўз қизларидан бирини берган эди. Икки ҳукмдор ўзаро келишиб Ўрта Осиё ва Афгонистоннинг бир қисмида, Эроннинг шимоли-шарқида ҳукмрон бўлган эронийларни тор-мор келти- риб, уларга қарашли жойларни бўлишиб олдилар. Истами узоқни кўрадиган ҳукмдор эди. У Византия билан ҳам ўз алоқасини мустаҳкамлади. Ипак жўнатиб туриш мақсадида Маннах деган суғдни Волга ва Кавказ орқали Византияга жўнатиб, император Юстин II билан алоқа ўрнатди. Келаси йили Маннах ўзи билан бирга Византия элчиси Земархосни олиб қайтди. Бироқ Истами дипломатик муносабатларни ёзувсиз ўрнатиши мумкин эмас эди. Элчи Маннах Юстинга, албатта, хат олиб борган ва руний алифбо худди шу йўсинда халқаро алоқалар учун хизмат қила бошлаган. Бу ҳақца яна бир шундай тарихий далил бор. Истами хоқон Юстин II га мактуб жўнатганлиги ҳақида тарихчи Менандр хабар беради. Аммо бу мактуб қайси ёзув - суғд ёзуви ёки туркий ёзув билан битилганми, деган савол очиқ қолади. Кўриниб турибдики, Истами хоқон даврида туркий ёзув асосий алоқа воситаси бўлган1 Битиктошлардаги дипломатик маълумотлар Қадимий туркий давлатларнинг дипломатик алоқаларини аниқлашда уларнинг бошқа давлатлар билан олиб борган муносабатлари ҳақида битиктошлардаги ёзувлар жуда катта аҳамиятга эгадир. Уларнинг асосий қисми ўрхун ёзувлари номи билан машҳур бўлган битиклардир. Бундай битикларнинг кашф этилиши тарихи, ўрганилиш даражаси турлича бўлиб, улар ораси- да Култегин битиктоши, Билга хоқон битиктоши, Тўнюқуқ битиктоши, Куличур битиктоши, Моюнчур битиктошлари, айниқса, яхши ўрганилган обидалар қаторига киради. Бу битикларда туркий хоқонларнинг қаҳрамонлиги, уларнинг фаолиятидаги муҳим воқеалар билан бирга, бундай шахсларнинг вафоти муносабати билан таъзия билдиришга вакиллари келган турли мамлакат, халқлар ва шаҳарларнинг номлари ҳам келти- рилган. Бу эса ана шу хоқон ҳукмронлигида, унинг таъсирида бўлган ёки у билан яқин дўстона-дипломатик алоқаларда бўлган жойлар ҳақида яхши тасаввур беради. Масалан, 731 йилда вафот этган хоқон Кул тегиннинг азасига таъзия изҳор қилиш учун келганлар ҳақида қуйидаги маълумот берилган: “Азачи, йиғичи, қитан, татаби халқини бошлаб Удар сенгун келди. Табгач хоқони Исйи, Ликанг келди. Бир туман ипак, олтин, кумушни ортиқча келтирди. Тубут (Тибет) хоқони- дан булунг (олий мартабали шахс) келди. Жанубдан кунботардаги Суғд муҳожирлари, Буқарақ (Бухоро) улусидан Нанг сангум, Ўғул тархон келди. Турғаш хоқонидан Мақарач тамғачи, Ўғуз билга тамғачи келди. Нақшли битиктош ясовчи, бинокор уста Табгач хоқоннинг сангтароши Чанг сангун келди”. Култигин вафотидан кейин 3 ой ўтгач, 731 йилнинг май ойида Билга хоқон Хитой императори Сюан Цзунга мурожаат этиб, Култегиннинг суратини, битиктош ясовчи усталар жўнатишни илтимос қилди. Унинг илтимоси қондирилиб, Чжон Цой ва Лю Сям (битиктошдаги Исйи ва Ликанг) келиб, 732 йилнинг августигача битиктошни ўрнатиб кетдилар1. Македониялик Искандар билан элчилик мулокотларидан Қадимги юнон тарихчиларининг гувоҳлик беришича, Искандар Зулқарнайн истилоси йилларида Искандар тахминан ҳозирги Бекобод яқинида Чекла Александрия (Александрия Эсхата) номини олган ҳарбий истеҳком-шаҳарчани бунёд этиб, ундан Сирдарёнинг шимоли-шарқий томонларида яшовчи скифларга (саклар) қарши фойдаланмоқчи бўлган. Книнт Курций Руфнинг ёзишича, бу ҳол Танаиснинг (Сирдарёнинг) нариги томонида ҳукмронлик қилаётган скифлар (саклар) подшоҳининг жаҳдини чиқаради ва у ўз иниси Картазисни юнонликларга қарши юбориб, истеҳкомни бузиб ташлашни буюради. Ўзаро тўқнашув охир-оқибатда сулҳ билан тугайди. Александр қароргоҳига келган 20 отлиқдан иборат элчилар: “Билгинки, биз скифларга (сакларга) шундайин неъматлар ато этилган: қўш, найза, камон ва қадаҳ... Биз дўсту душманлар билан бўлган мулоқотимизда улардан ҳар вақт фойдаланиб келганмиз. Қўш воситасида олган ноз-неъматларимизни дўстларимиз билан баҳам кўрамиз, қадаҳларда улар билан бирга худолар шаънига шароб ичамиз, камон билан узоқдан туриб, найза билан эса бақамти бориб душманларимизни маҳв этамиз...” Квинт Курцийнинг айтишича, элчилар яна дейди: “Агар худо сенинг танангни иштиёқингга яраша бичиб яратганда, сен (ҳатто) бугун ер юзига (ҳам) сиғмаган бўлардинг; бир қўлинг билан машриқни тутсанг, иккинчиси билан бирга мағрибга интилардинг. Уларга етишгач, сен, албатта, яратганнинг нурли ўчоғини билишни ҳам хоҳлаб қолардинг... Сен билмайсанки, ахир улкан дарахт узоқ вақт ўтсада, бир зумдаёқ қўпориб ташланади... Биз ҳеч кимга бош эгмаймиз, бировни итоат эттиришни (ҳам) хоҳламаймиз, фақат ўзаро тенглар ўртасидагина мустаҳкам дўстлик бўлиши мумкин, ўзаро тенг деб эса, бир-бирларига куч ишлатмаганларни айтиш мумкин... Скифлар (саклар) қуруқ қасам ичиб дўстликка ундаяптилар, деб ўйлама, улар учун қасам содиқлик гаровидир. Сиз, юнонликлар эҳтиёткорлик юзасидан аҳднома имзо- лайсизлар ва бунда худоларга ҳам илтижо қиласизлар. Содиқликни сақлаш бизнинг (дуану) имонимиздир. Ким инсонни ҳурмат қилмаса, у худоларни алдаган бўлади”CCCVII. Суғд элчиси Фагуфарннинг Чочдан жўнатган мактуби Жаноби ҳукмдорга, буюк таянчимиз, Суғд подшоси, Самар- қанд ҳокими Деваштичга унинг энг эътиборсиз («миллионинчи» даражали) қули Фатуфарндан мурожаатнома. Жаноби ҳукмдор, (сенга) буюк шон-шараф (эгасига) кўпдан- кўп таъзим йўллайман (“мурожаат қиламан”). Ва жаноб, мен бу ерга, Чоч ҳукмдори ҳузурига келдим. Жаноб, хатларни ҳам топширдим, оғзаки (“тил билан”) (айтилиши) лозим бўлган мурожаатномани ҳам тўлиқ, оқизмай-томизмай (“қолдиқсиз”) баён этдим. Тудунга ҳам, унинг ёрдамчисига ҳам. Ва жаноб, хоқонга (мўлжалланган) хатни ҳам, Фарғона подшосига мўлжалланган хатни ҳам Фарғона тутуғи қўли билан (орқали) Фарғона подшоси томон жўнатдим. Жаноб, мен шу туфайли юқорига томон (яна йўл) юра олмадимки, хабарларга кўра хоқон (ҳеч) кўринмас эмиш. Жаноб, тудундан ва унинг ёрдамчисидан хат ва оғзаки жавобларни олдим ва жаноб (йўлга чиқиб) Апвартконга (етиб) келганимда, жаноб, Чадрчик ҳақида яхши хабарлар эшитмадим ҳамда Уструшон вилояти ҳаммаси (душманга) топширилган. Жаноб, мен ёппа-ёлғиз, беҳамроҳ ҳолда (йўлимда давом этиб) юришга журъат қилолмаяпман. Жаноб, иккинчи қайта Чоч томон қайтиб келдим. Бунинг учун (сен) ҳукмдоримдан жуда ёмон қўрқяпман. Жаноб тудун тозийлар (араблар) билан битимга биноан чекинди. Битимга кўра, Жамраваз ва форс лашкарбошиси қуйи томон кетдилар. Хабарлар (борки), товон ундириб олиш ва кучларни араблардан нарига олиб кетиш (уларнинг мақсадидир). Жаноб, хабарларга биноан хвонак ҳеч кўринмайди, чунки улар юқорига қараб кетишди ва ҳалигача ҳеч ким қайтиб келгани йўқ. Жаноб, тудун Тарбанд билан битим тузган эди. У ердаги ҳамма жойларни олди. Жаноб Чадрчиқда (тузилган) сулҳ муносабати билан, эшитишимча (“Сулҳ хабари туфайли”) ёрдамчи жуда ғамгин, андуҳнок бўлмоқда ва яна ёнингга боролмагани учун сендан (“ҳукмдордан”) қўрқмоқда. Жаноб, сўнгра сен томондан (“ҳукмдордан”) хабарлар келмай қодди. Жаноб, мана бу хатларни мен Марвон (исмли киши) қўли орқали Канд томонидан (айланма йўл билан) жўнатдим. Жаноби ҳукмдор, буюк таянчимиз Суғд подшоси, Самарқанд ҳокими Деваштичга унинг эътиборсиз (“миллионинчи” даражали) қули Фатуфарндан мактуб1. 7. Исҳоқов М. Унутилган подшоликдан хатлар. Тошкент, Фан, 1992. 5-6-бетлар. Юсуф Хос Хожиб элчилик ва элчилар хакида (XI аср)1 Download 1.34 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling