Дипломатияси тарихидан тарихий очерклар ва лавҳалар Тошкент 2003 Академик М. М. Хайруллаев умумий таҳрири остида


(425-бет) Тили ширин (да) кўнгли очиқ (бўлиши) керак, Сўзи ёқимли қам (да) жуда ақлли (бўлиши) керак


Download 1.34 Mb.
bet24/65
Sana31.01.2023
Hajmi1.34 Mb.
#1143038
TuriДиплом
1   ...   20   21   22   23   24   25   26   27   ...   65
Bog'liq
ЎЗБЕК ДИПЛОМАТИЯСИ ТАРИХИДАН

(425-бет) Тили ширин (да) кўнгли очиқ (бўлиши) керак, Сўзи ёқимли қам (да) жуда ақлли (бўлиши) керак.
Тили ширин киши ёқимли бўлади, Сўзи ёқимли бўлса, кишининг иш (лар)и манзур бўлади. Хотираси яхши бўлиши керак, (токи) сўзни унутмаса, Қандай сўз эшитса, (кўнгилда) қаттиқ сақласа. Юзи кўрки чиройли бўлиши керак ҳамда бўйи (яъни қадди-қомати),
Келишган бўлса, қадди-қомати келишган (киши) одамлар орасида яхши бўлади.
Ўзи мард, ҳиммати буюк бўлса, Кишининг ҳиммати шу икки (хислат) биландир. Сўзи юмшоқ, шакардек ширин бўлса, Ширин сўзга улуғ ҳам, кичик ҳам юмшайди. Элчининг иши мутлоқ сўз (лар)дан иборат (яъни сўзлар орқали битади), Сўзи яхши бўлса, (у) тилагини топади.
(427-бет).
Бу янглиғ киши топилса, эй бахтиер элчи Унга элчи оти (мансаби)ни берса бўлади.
Уни элчиликка юборса бўлади, Йироққа бўлса ёт-бегонани, яқинга бўлса, ўзга яқин (кишини).
(429-бет).
Амир Темур ҳузурига 802 ҳижрий йилда
(1399-1400) Соҳибқирон Авниқда (Грузия)
турган вақтида Овруподан келган
элчилар ҳақида

“Фаранг томонидан элчилар келдилар... Оёқўпишга етиб, ўз амирларининг сўзларини арз иззатгоҳига етказдилар. Амир Соҳибқирон ҳазрат уларни сийловлар билан тақдирлаб чопон кийгизди ва кўнгилларини хушвақт қилиб қайтарди”’

  1. Низомиддин Шомий, “Зафарнома”, 217-саҳифадан келтирилган ушбу парчада Овруподан Амир Темур ҳузурига келган элчиларнинг қайси мамлакатдан ва кимдан келганлиги ҳақида маълумот берилмаган. Аммо шу қисқа ахборотдан хулоса қилиш мумкинки, Амир Темур билан Оврупо мамлакатлари ўртасида бу вақтда узвий дипломатик алоқалар мавжуд бўлган ва ҳар икки тарафдан элчилар бориб-келиб туришган Шомий “Зафарнома»сидан олинган бу парчада муаллиф, фикримизча, Византия императори Мануил II Палеолог ёки франиуз қироли Карл VI Валуа элчиларининг ташрифи ҳақида маълумот берган бўлса керак.

Амир Темурнинг Византия императори Мануил Палеолог 11
нинг Константинополдаги ноиби Иоанн Палеологга ёзган
мактуби'

“Кирманолия3 императорининг бош мухтор вакилига3.
Александр билан бирга юборилган монах Франческо4 етиб
1 Ушбу мактубнинг ёзилган вақти (ой ва кунидан ташқари) аниқ эмас. Уни Анқара яқинидаги жанг арафасида битилган деб тахмин зтиш мумкин. Чунки хатнинг мазмуни Боязид Йилдиримга қарши асосий ҳужумга тайёргарлик кўриш масалалари билан чамбарчас боғланиб кетган. Шунинг учун ҳам уни 1402 йилда Византия давлати билан олиб борилган узлуксиз ёзишмаларнинг намунаси сифатида баҳолаш мумкин. Афсуски бу соҳага тааллуқли бундан бошқа мужда бизгача етиб келмаган “Самарқанд тарихи да таъкидланишича, “Венециялик зодагон томонидан Константинополдан Венецияга олиб борилган бу хат бизга асл нусхада эмас, балки бир оз бузилган итальянча таржимада етиб келган. Итальян тарихчиси Марино Санудо (ХУ-ХУ1 асрлар) бу хатни ўзининг “Венеция подшоҳларининг ҳаёти ” деган асарида босиб чиқарган ” - Самарқанд тарихи, 1 жилд. Тошкент, “Фан ”, 1971. 18-бет.

  1. Кирманоли - Константинопальнинг (Византия) императори Мануил 11 Палеолог шундай деб юритилган. Бу сўз юнончадаги “Жаноб Мануил "нинг бузиб талаффуз этилиши натижасида пайдо бўлган. Қаранг: Руи Гонсалес де Клавихо. Дневник путешествия... с. 44; История Византии. Т.З.М., 1967, с. 383.

  2. Мактуб Византия императори номига эмас, балки унинг ноиби императорнинг жияни номига битилган. Амир Темурдек жаҳонга машҳур давлат бошлиғининг кичик бир ҳукмдор ноиби билан бевосита мулоқот олиб бориши ҳатто ўрта аср дипломатияси қонун-қоидаларига ҳам хилоф бир ҳалдир. Аммо гап шундаки, бу вақт Византия императори Мануил Палеолог Боязид Йилдирим қўшинлари даҳшатидан қўрқиб, тобора кичрайиб бораётган ўз давлати мустақиллигини сақлаб қолиш, турклар қўлига ўтиб кетган сарҳадларни яна қайтариб олиш умидида Европа ҳукмдорларидан ёрдам сўраш учун жўнаб кетганди У узоқ вақт давомида ғоҳ у, гоҳ бу қирол саройида «ҳурматли меҳмон» сифатида туриб, ўз мақсадини амалга оширишга ҳаракат қилди. Аммо бу уринишлардан ижобий натижа чиқмади Император Мануил Овропада ана шу тарзда ҳаёт кечириб юрган вақтда Константинополда барча ишлар, шунингдек ташқи алоқалар ҳам унинг номидан император ноиби Иоанн Палеолог томонидан амалга ошириб берилган. Бу ерда яна шуни ҳам таъкидлаш жоизки, хатнинг мазмунидан Амир Темур Византия императори ноибига тенг ҳукмдор сифатида эмас, балки ўзига қарам бўлган бир кимса сифатида мулоқотда бўлганлиги ҳам кўзга ташланади


  3. Download 1.34 Mb.

    Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   20   21   22   23   24   25   26   27   ...   65




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling