Директори М. Н. Аббасхановга


Download 73,09 Kb.
Sana23.03.2023
Hajmi73,09 Kb.
#1288851
Bog'liq
кафолат хати












Тошкент шаҳар сув таъминот” МЧЖ
директори
М.Н.Аббасхановга
КАФОЛАТ ХАТИ

Мен _____________________________________________________ “Тошкент шаҳар сув таъминот” МЧЖнинг________________________ _________________________лавозимида фаолият юритиб келмоқдаман.


Мен билан тузилган Меҳнат ва Жамоа шартномаси билан, шунингдек, Жамиятнинг Коррупцияга қарши курашиш сиёсати, Комплаенс-назорат бўлими тўғрисидаги, Манфаатлар тўқнашувини бошқариш тўғрисидаги, Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар билан ўзаро ҳамкорлик қилиш тартиби тўғрисидаги Низомлар ҳамда Ходимларининг одоб-ахлоқ қоидалари билан танишиб чиқдим.
Сизга, ушбу орқали Ҳукумат ва Жамият раҳбарияти томонидан менга юклатилган вазифа ва функцияларни бажаришга, ижро ва меҳнат интизомига сўзсиз риоя этишга, шунингдек, фаолиятимни амалга ошириш жараёнида коррупция, таъмагирлик, порахўрлик ва бошқа турдаги жиноий ҳатти-ҳаракатларга йўл қўйилмаслик, менга берилган яъни юклатилган худуд бўйича “Тошкент шаҳар сув таъминоти” МЧЖга тақдим этиладиган барча маълумотларини хаққонийлигига, барча истеъмолчиларнинг маълумотларни ўз вақтида “Аҳоли истеъмолчилари билан ишлаш” бўлимига юборилишда хамма маълумотларни қонун хужжатларга асосланган холда тақдим этиш учун маъсул эканлигимга, иш вақтида бошқа ходимлар билан ишдан ташқари мавзуларда гаплашмасликка, ғийбат ва бўхтонларга аралашмасликка, бехуда ишлар билан шуғулланмасликка, бажараётган ишим учун алдов йўли билан хеч кимдан таъмагирлик пул талаб қилмасликка, коррупцион холатларни келтириб чиқармасликка, кунлик режаларни ўз вақтида сифатли 100 фоиз бажаришга, сув хисоблагичларни ўз вақтида кўрсаткичини олишда, муддати ўтган дебетор қарздорликни ундиришга, огохлантирилгандан сўнг тўловни амалга оширмаган карздорларни ўз вақтида судга беришга ва кредитор карздорликни камайтиришга кафолат бераман.

__________________________
(Ф.И.Ш.)


__________________
(имзо)


__________________
(сана)

Акс ҳолда, менга нисбатан Ўзбекистон Республикаси қонунчилигида назарда тутилган ҳар қандай жазо чоралари қўлланилишига розиман.
Download 73,09 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2025
ma'muriyatiga murojaat qiling