Диссертация билан Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университети Ахборот-ресурс марказида танишиш мумкин


Диссертация ишининг илмий-тадқиқот ишлари режалари билан боғлиқлиги


Download 290.5 Kb.
bet3/14
Sana31.03.2023
Hajmi290.5 Kb.
#1312078
TuriДиссертация
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   14
Bog'liq
1.1. (16-adabiyot) Бегматова Н24

Диссертация ишининг илмий-тадқиқот ишлари режалари билан боғлиқлиги. Тадқиқот иши Ўзбекистон Республикасининг “Кадрлар тайёрлаш миллий дастури” ва “Мактабгача таълим концепцияси”ни амалга ошириш юзасидан Қарши давлат университети “Амалий математика ва информатика” кафедрасининг узлуксиз таълим тизимига татбиқ этишга мўлжалланган “Янги педагогик ва ахборот технологиялари”ни тадқиқ этиш истиқбол режаси асосида бажарилди.
Тадқиқот мақсади: мактабгача таълим муассасаларида мультимедиа технологиясидан фойдаланишнинг илмий-методик асосларини яратиш, уларни таълим-тарбия жараëнига жорий этган ҳолда самарали машғулотлар ўтказиш методикасини ишлаб чиқиш.
Тадқиқот вазифалари:

  • мактабгача таълим муассасаларида мультимедиа ва ахборот технологиясидан фойдаланишга оид педагогик, психологик ва методик адабиётларни ўрганиш;

  • мактабга тайёрлов гуруҳлари учун мультимедиа технологиясидан фойдаланишнинг методик таъминоти (машғулот шакллари, мазмуни, методикаси, мультимедиа воситалари, релаксация вақти ва баҳолаш мезони)ни яратиш;

  • психологик хусусиятларини эътиборга олган ҳолда мультимедиа ва ахборот технологияларидан фойдаланиб, мактабгача таълим муассасалари тарбияланувчиларининг бошланғич компьютер саводхонлигини шакллантириш методикасини ишлаб чиқиш;

  • мактабгача таълим муассасаларининг мактабга тайёрлов гуруҳлари машғулотларида фойдаланишга мўлжалланган таълимий ва ривожлантирувчи ўйинларнинг компьютер дастурлари ва улардан машғулотларда фойдаланиш методикасини ишлаб чиқиш;

  • мактабгача таълим муассасаларида мультимедиа ва ахборот технологиясидан фойдаланиш бўйича машғулот ишланмаларини ўз ичига олган ўқув-услубий қўлланма яратиш;

  • ­ ишлаб чиқилган методиканинг самарадорлигини аниқлаш бўйича тажриба-синов ишларини ўтказиш.

Тадқиқот объекти: мактабгача таълим муассасаларининг мактабга тайёрлов гуруҳларида мультимедиа технологиясидан фойдаланиб таълим-тарбияни амалга ошириш жараёни.

Download 290.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   14




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling