II-боб бўйича хулосалар
Аҳоли пунктларида бино ва иншоотлар кадастрини юртишнинг мавжуд
холатини ўрганиш асосида эътироф этиш мумкинки, тадқиқот
объекти
ҳисобланган Тошкент вилоятининг Зангиота туманидаги мавжуд шаҳарчалар
ва қишлоқлардаги бинолар ва иншоотлар жойлашган худудлар асосида
табиий, ижтимоий-иқтисодий шароитлари бўйича
вилоятнинг умумий
шароитларига мослиги билан ажралиб туради. Туманда юритилаѐтган
бинолар ва иншоолар давлат кадастрининг мавжуд холати шуни кўрсатдики,
бундай кадастрни юртишда қатор камчиликлар ва муаммолар мавжуд.
Хусусан, ҳалигача тадқиқотга тортилган аҳоли пунктларидаги барча бинолар
ва иншоотлар тўла янгидан кадастр қилинмаган. Аксарият бинолар ва
иншоотларнинг кадастр хужжатлари эски маълумотлар жойдаги холат билан
мос келмайди. Ўтган асрнинг 70-80 йиллари
кадастр хужжатлари тузилган,
кейинчалик қурилган қўшимча бинолар ҳисобга олинмаган. Буларни барчаси
давлат мулкларидан фойдаланишга, солиқ тизимига ўзининг
салбий
таъсирини ўтказмоқда. Шундай экан, бино ва
иншоотлар кадастрини
юритишнинг мавжуд тизимни такомиллаштиришни тақозо қилади.