Диссертация илмий раҳбар: Афоқова Нодира Махмудовна, филология фанлари доктори
Download 1.02 Mb. Pdf ko'rish
|
jek london
52 II Б О Б РОМАН ЖАНРИДА БАДИИЙ ПСИХОЛОГИЗМ II.1. “Мартин Иден” ва “Сароб” романларида типологик ўхшашликлар ва ўзига хослик Ҳар қандай икки асарни қиёслаш улар ўртасидаги муштараклик ва ўзига хосликни аниқлашдан бошланади. Муайян асарнинг тақлид намунаси ёки адабий таъсир натижасида майдонга келган оригинал ижод маҳсули эканлиги мана шу йўл билан аниқланади. Жек Лондоннинг “Мартин Иден” ва Абдулла Қаҳҳорнинг “Сароб” романлари ўртасида муайян ўхшашликлар борлиги адабиётшуносликда айтилган 52 . Адибнинг ўзи ҳам адабий-танқидий мақолалари, чиқишларида бир неча ўринларда Жек Лондон ижодига, “Мартин Иден” романига алоҳида диққат қаратиб ўтади. Бу факт ва маълумотлар Абдулла Қаҳҳорнинг Жек Лондон ижодини, унинг “Мартин Иден” романини яхши билганлигини кўрсатадики, бундан ўзбек адиби америкалик ёзувчи яратган романдан адабий таъсирланган, дейишга имкон беради. Чиндан ҳам, “Мартин Иден” ва “Сароб” романлари ўртасида бир қатор муштаракликлар кўзга ташланади. Бу, энг аввало, қаҳрамонларни танлаш ва воқеалар ривожида кўринади. Ҳар иккала романнинг бош қаҳрамонлари – ижодкор шахслар. Уларнинг ҳар иккаласи ҳам камбағал оиладан чиққан. Абдулла Қаҳҳор асарнинг бошида Саидийнинг отаси оддий темирчи бўлганлигига ишора беради: Эҳсон “Саидий билан дўст эди, бу дўстлик оталарини ҳам муносабатдор қилган эди. Эҳсоннинг отаси ҳар куни кечқурун кўчаларидаги чироқларга ёғ қуйиб ёки уларни ёқиб юрганида, албатта, Саидийнинг отасини кўриб ўтар, баъзан кечалари келиб дамини босар, мувофиқ иш топилса босқонини ҳам урар (таъкид бизники – Н.Қ.) эди”. 53 Ажратиб кўрсатилган жумлалар отанинг темирчи бўлганлигини кўрсатади. 52 Шарафиддинов О. Абдулла Қаҳҳор. – Т.: Ёш гавардия, 1988. – Б.43-44; Ҳамрақулова Ҳ. Абдулла Қаҳҳорнинг “Сароб” романида шахс фожиаси талқини: Фил. фанлари номз. ... дисс. автореферати. – Т., 2004. – 17-б. 53 Қаҳҳор А. Сароб. – Т.: Шарқ, 1995. – Б.8. 53 Асар воқеалари бошланганда Мартин ҳам, Саидий ҳам ота-оналаридан ажралиб, етим бўлиб қолган эдилар; ҳар иккала қаҳрамоннинг бу оламдаги энг яқин кишилари – опалари эди. Саидийнинг бир, Мартиннинг икки опаси бор эди. Табиий қон-қардошлик боғлаб турган бу опалар ўз жигарига она сингари ҳар қанча меҳрибон бўлмасин, улар Мартин ва Саидийнинг юксак орзу-ниятларини англай олмайдилар. Руфь отаси, онаси, акаларидан иборат тўлақонли бадавлат оиланинг эрка фарзанди бўлгани сингари, Мунисхон ҳам онаси ва акасининг меҳр-муҳаббати паноҳида тўқ, беташвиш ҳаёт кечиради. Ҳар иккала романда ҳам почча образи бор. Мартиннинг поччаси Бернард Хиггинботам ва Саидийнинг поччаси Муҳаммадражаб савдогарлик билан шуғулланади. Уларнинг иккаласи ҳам ўз рафиқаларини аёвсиз хўрлайди, бу мушфиқ аёлларни инсон ўрнида кўрмайди, ука туфайли оилада ғиди-биди бўлиб туради. Гертруданинг тақдири Мартиннинг юрак-бағрини эзгани сингари, Саидий ҳам опасига қараб қаттиқ изтироб чекади. Мартин ҳам, Саидий ҳам маълум муддатга қўли калталик сабаб поччалариникида туришга мажбур бўладилар. Ҳар иккисининг ораси поччаси билан бошқалар тушунмайдиган орзу-ниятлар туфайли – Мартинда адиб бўлиш орзуси, Саидийда эса ўқишга кириш нияти туфайли бузилади. Ҳар иккала асар қаҳрамонларининг ҳаётидаги жуда муҳим ўзгариш – улар илоҳий муҳаббат билан севган қизни учратишлари воқеаси билан бошланади. Руфь ҳам, Мунисхон ҳам юқори табақа вакили бўлиб, Мартин учун ҳам, Саидий учун ҳам қўл етмас юксакликда яшайдилар. Воқеалар ҳар икки романда бир-бирига муштарак равишда ривожланиб боради. Юқори табақага мансуб бўлган бой-бадавлат қизга эришиш мақсади Мартин ва Саидийни бирдек изтиробга солиб, улардаги ички кучни уйғотиб юборади. Ҳар иккала йигит ўз севгилисига муносиб бўлиш, унга эришиш учун жамийки имкониятларини ишга соладилар. Мартин ва Руфь ўртасидаги муҳаббатни Руфнинг яқинлари қабул қила олмаганлари сингари, Мунисхоннинг акаси Мухторхон ҳам икки ёш ўртасидаги муносабатга юзаки қарайди, билиб туриб ўзини билмасликка солади. “Каламуш билан кўмир 54 конида бўладиган ҳалокат, мушук билан беда, Британиянинг мустамлака сиёсати билан Ҳиндистоннинг оқ сигири, ер магнити билан шимолдаги “камалак”, ҳатто тиш оғриғи билан кўз оғриғи орасида ҳам бир муносабат – боғланиш бор эканига Салимхон ишонади, аммо олижаноб синглиси Мунисхон билан жўн бир студент Саидий орасида қандай муносабат бўлуви мумкин эканлиги бошини қотирар эди” (35), – деб ёзади бу ҳолатни тасвирлаган А.Қаҳҳор. Воқеаларнинг кейинги ривожи роман муаллифларининг бадиий мақсадига кўра турлича ривожланади. Мартин капитализм шароитида мумкин бўлгани сингари кутилмаган муваффақиятга, катта бойликка эришади. Саидий эса мустабид тузумнинг минглаб қурбонларидан бирига айланади. Ечим эса ҳар икки асарда ўхшаш: табиат томонидан катта потенциал куч ато этилган, юксак орзу-мақсадлар билан яшаган икки навқирон йигит худкушликка юз тутадилар. “Мартин Иден” ва “Сароб”да мотивлараро муштараклик ҳам кўзга ташланади. Бинобарин, воқеалар Мартин ва Саидийнинг ўзлари учун янги бўлган муҳитга – бирининг ўзи ёт бўлган табақа вакиллари хонадонига, иккинчисининг университетга қадам қўйиши билан бошланади. Руфни ҳам, Мунисхонни ҳам биринчи кўришдаёқ йигитда барқ уриб турган соғлом навқиронлик ўзига жалб қилади; умуман, ҳар иккала қиз ижтимоий тафовут ҳақида ўйлаб кўришга, бу йигитларнинг юксак маънавий дунёси билан танишишга улгурмай, табиий майлнинг асири бўлиб қоладилар. Жек Лондон дастлабки учрашувнинг қиздаги таассуротини шундай тасвирлайди: “Also, with quick, critical eye, she noted a scar on his cheek, another that peeped out from under the hair of the forehead, and a third that ran down and disappeared under the starched color. She repressed a smile at sight of the red line that marked the chafe of the color against the bronzed neck” 54 (12-13). Таржимаси: “Унинг кўзи бир лаҳзага йигитнинг қуёшда қорайиб бронза тусига кирган, куч-қувват ёғилиб 54 Letter from Jack London. – N.Y., 1965. http://en.wikipedia.org/wiki/Jack London. Бундан кейинги иқтибослар шу манбадан олинади ва манбанинг саҳифаси қавс ичида кўрсатиб кетилади. 55 турган, буқаники сингари йўғон ва мускулдор бўйнига тушди... Қизнинг тасаввурида, агар ҳозир йигитнинг бўйнидан қучоқласа, унинг бутун куч ва қудрати ўзига ўтадигандек эди”. 55 Руфь ҳам Мартин сингари биринчи учрашувдаёқ шайдо бўлиб қолади. Биринчи учрашувдаёқ мафтун бўлиш мотиви “Сароб”да худди шундай: “Қизнинг ваҳима билан ўтмасланган зеҳни залнинг эшигидан чиққанидан сўнггина аслига қайтди: ёнида соғлом, ҳар бир ҳаракатидан куч-қувват акс этиб турган бежирим йигит борарди”. 56 Иккала қизни мафтун этган жисмоний соғломлик, куч-қувват бир неча ўринларда такрор-такрор айтиб ўтилади. Умуман, ҳар икки романнинг бошиданоқ бу жуфтликларни табиат айнан бир-бири учун яратганлиги маълум бўлади. Аммо ўртада ижтимоий тенгсизлик ётар эди, мана шу ижтимоий тенгсизлик уларнинг турлича тарбия олишларига сабаб бўлган эди. Руфь ва Мартин, Мунисхон ва Саидий олдида ижтимоий тенгсизлик, атрофдагиларнинг бир-бирига зид дунёқараши ва икки хил тарбия асоратларини енгишдек мураккаб вазифа кўндаланг бўлади. Руфь ҳам, Мунисхон ҳам табиат берган туйғуни жамият қоидаларига уйғунлаштира олмай қийналадилар. Пировардида эса, ижтимоий муносабатлар, атрофидагиларнинг таъсири устун келиб, уларнинг ҳар иккиси ўз севгилисидангина эмас, юрагини тўлдирган улуғвор муҳаббатдан юз ўгиради. То ўшанга қадар бу икки мағрур қиз паст табақадан чиққан йигитга бўлган севгисини тан олишни истамай, Руфь бу муҳаббатни Мартинни қайта тарбиялаш, Мунисхон эса “холис, беғараз, гарчи ўзи учун бир қадар эришроқ туюлса ҳам, ўртоқлик муносабати” 57 пардаси остига яширишга ҳаракат қиладилар. Қаҳрамонлар характерини ишлашда ҳам муштараклик кўзга ташланади. Мартин – 20 ёшли йигит, у ҳар қанча соғлом ва куч-қувватга тўла йигит бўлмасин, руфлар муҳитида жуда тортинчоқ кишига айланади, ҳар бир 55 Лондон Ж. Мартин Иден. – Т.: Ғ.Ғулом номидаги бадиий адабиёт нашриёти, 1968. – Б.14. Бундан кейинги иқтибослар шу нашрдан олинади ва китобнинг саҳифаси қавс ичида кўрсатиб кетилади. 56 Қаҳҳор А. Сароб. – 7-б. 57 Ўша манба, 17-б. 56 ҳаракатидан хижолат бўлади. Мартин учун Руфь қўл етмас фариштага айланади: “Her body was more than the garb of her spirit. It was an emanation of her spirit, a pure and gracious crystallization of her divine essence. This feeling of the divine startled him. It shocked him from his dreams to sober thought. No word, no clue, nor hint, of the divine had ever reached him before. He had never believed in the divine. He had always been irreligious, scoffing good-naturedly at the sky- pilots and their immortality of the soul. There was no life beyond, he had contended; it was here and now, then darkness everlasting. But what he had seen in her eyes was soul – immortal soul that could never die. No man he had known, nor any woman, had given him the message of immortality. But she had. She had whispered it to him the first moment she looked at him. Her face shimmered before his eyes as he walked along, – pale and serious, sweet and sensitive, smiling with pity and tenderness as only a spirit could smile, and pure as he had never dreamed purity could be. Her purity smote him like a blow. It startled him. He had known good and bad, but purity, as an attribute of existence, had never entered his mind. And now, in her, he conceived purity to be and superlative of goodness and of cleanness, the sum of which constituted eternal life.” (30-31). “His lover’s imagination had made her holy, too holy, too spiritualized…”(95). Таржимаси: “Ошиқи беқарор бўлган Мартиннинг тасаввури қизни шу қадар муқаддас, шу қадар илоҳий, беғубор малак даражасига олиб чиқиб қўйган эди...” (105). Мартин ҳатто ўз уйига таклиф қилган Руфникига орадан қанча муддат ўтказиб бориш сингари жўн масала билан бошини ҳафталар давомида қотириб (“He did not know the proper time to call, nor was there anyone to tell him”(55). (“Қанча вақт ўтгандан кейин қизникига бориш одобга мувофиқ эканлигини у билмасди, айни вақтда унга буни тушунтирадиган одам ҳам йўқ эди” (59), ахийри кутубхоначидан маслаҳат сўрайди. Саидий ҳам 23 ёшли йигит. У ҳам Мунисхоннинг олдида ўзини жуда ночор, ғариб ва паст сезади. Саидий Мунисхонни кўкдаги малак деб тасаввур қилганидан Мартинникидан ҳам жўнроқ масалани ваҳима билан ўз ичида муҳокама қилади: китоб ўқиш баҳонасида Мунисхонни ҳужрасига бошлаб 57 келади-ю, “Саидий ўтиришини ҳам билмай қолди, туришини ҳам. “Чой қўйиш керакми, ё чой қўйсам буни ўзим билан тенглаштирган, кўкдаги фариштани ерга туширган бўламанми?” деган савол бошига худди бармоқ билан туртгандай туртар эди. У ҳамма ишни қилибди, ҳамма тайёрликни кўрибди, аммо шуни ҳал қилиб қўйиш эсига келмабди” (18). Бошқа бир ўринда эса ер ислоҳоти масаласида комсомоллар гуруҳи билан қишлоққа чиққан Саидий дафъатан Муродхўжа домлага дуч келиб қолади. “Саидий аллақачон салом беришга қарор берди, – деб тасвирлайди бу ҳолатни адиб. – Аммо сўрашиш керакми, ё бўлмаса сўрашиш улуғ кишини йўлдан қўйиб оғринтириш бўладими, шуни тездан ҳал қилолмади” (61). Ҳар икки йигит маъшуқа назарига тушиш учун фавқуллодда вазият туғилишини орзу қиладилар. Мартин Руфнинг отаси мистер Морз “longing all the while for some quick danger of death to threaten, so that he might spring in and save her father” (49) (“...ҳозир катта бир фалокатга учраса-ю, бу фалокатдан уни қутқариб қолсам, деб астойдил орзу қиларди” (51)). Саидий ҳам худди шунга ўхшашроқ: “Шу қизнинг бошига бир кулфат тушса-да, қутқарадиган киши ягона мен бўлсам”, дер эди” (6). Мартин ҳам, Саидий ҳам ўзларини танлаган маҳбубага номуносиб деб билганларидан изтироб чекадилар, унинг муҳитида ўзларини қўпол ва нолойиқ сезадилар. Мартин ва Руфнинг ҳамда Саидий ва Мунисхоннинг мулоқот қилиб туришларига восита бўладиган бадиий деталь – китоблар, мутолаа эди. Китоб мутолааси восита бўлганлиги ҳар икки асарда бир-бирига ўхшаш эпизод орқали муайянлаштирилади. Биргаликда китоб ўқиш фурсатларидан бирида Мартин ўз хаёлларига берилиб кетади-ю, буни пайқаб қолган Руфь “ You were not following a word, – she pouted. Then she laughed at him, delighting in his confusion, and as he looked into her frank eyes and knew that she had divined nothing of what he felt, he became abashed” (95) (“Сиз ҳеч нима эшитмадингиз, – деди қиз ўпкаланиб. Кейин йигитнинг хижолат бўлганидан завқланиб, шу заҳоти жилмайиб қўйди. Мартин унинг чақнаб турган кўзларига тикилиб, ўз дилида юз берган 58 туғёндан Руфнинг тамомила бехабар эканлигини англади ва уялиб кетди” (106)). “Сароб”да ҳам шундай эпизод бор: “Саидий яна жойига ўтириб, ўзини диққат билан қулоқ бераётганга солди, аммо қулоғига гап кирмас эди. ... деб ўқиди Мунисхон охирги жумлани ва китобни нарига суриб, Саидийга қаради, – ўлай агар, шу охирги саҳифадан ҳеч нарса тушунмадингиз!.. – Нега, – деди Саидий шошилиб, – жуда диққат блан қулоқ солдим. Аксинча, аксинча, шу охирги саҳифа жўнроқ ёзилган экан. – Хўп, охирги жумлада Маркс, Дарвин нима қилибди? Айтинг-чи.. Саидий шу дамда бу жумланинг маъносини эмас, унда Дарвин, Маркс борлигини ҳам билмас эди, китобни олмоқчи бўлган эди, Мунисхон қўймади, ўқимасдан тахминан бўлса ҳам маъносини айтишга мажбур қилди ва кўзига тикилиб туриб олди. Саидий, пешонаси ялтиради, чўнтагидан рўмолча излаб тополмай шу баҳона билан ўрнидан турди-да, нари-бери юрди. Мунисхон китобда остига чизилган жумлаларни дафтарига кўчираётиб, пичинг отди: – Дам олмасдан бир неча соат ўқиш кўзни тиндирар экан-да! Эҳтиёт бўлинг, ўзингизни бирон нарсага уриб олманг тағин!.. Бу сўзни шундай оҳангда айтдики, Саидий орқасида туриб “О, билган экан” деб лабини тишлади, қўнғироқ сочларини чангаллади” (19). Ҳар икки романдаги велосипед детали, велосипедда шаҳардан ташқарига сайрга чиқиш эпизоди, Мартин ва Саидийнинг матбуотда чиқадиган асарларини устунлар билан ўлчаши, ёзувчиликдан мақсад – бойлик орттириш орқали маъшуқа васлига эришиш эканлиги, жамийки орзу- аъмолларидан жудо бўлган ошиқларнинг бир пайт қўл етмас юксакликда деб тасаввур қилинган, пировардида эса бош эгиб келган маҳбубани рад этишлари каби мотивлар ҳам муштарак. Аммо бу муштаракликлар Абдулла Қаҳҳор романининг оригинал асар эканлигини рад этишга асос бўлолмайди. Чунки ўхшаш сюжетлар бошқа 59 ёзувчилар ижодида ҳам учраб туради. 58 Жумладан, “Анна Каренина” сюжетининг “Бовари хоним” романи билан муштараклиги Л.Толстойнинг беназир романи қимматини заррача пасайтирмайди. Фақатгина “адабиётда объектив тарзда юз берадиган, сўз санъатининг ички қонунияти, анъанавийлик билан боғлиқ ўхшашликларни тақлидчиликдан фарқ қилмоқ керак”. 59 Бундан ташқари, бадиий ижод соҳасида “сайёр сюжетлар” деган тушунча ҳам борки, бунда ёзувчи онгли равишда тайёр сюжет қолипларидан фойдаланади. Шарқда Фарҳод ва Ширин, Лайли ва Мажнун, Вомиқ ва Узро афсоналари ва Қуръоний ривоятлар бир қатор асарларнинг яратилишига асос бўлгани сингари, Ғарбда Ромео ва Жульетта, Фауст, Ҳамлет, Қирол Лир билан боғлиқ сюжетлардан ташқари Инжил ривоятларидан фойдаланиш анъанаси кенг тарқалган. Бинобарин, биргина ХХ асрнинг ўзида шўро адабиёти ҳудудида Исо пайғамбар номи билан боғлиқ ривоятдан ижодий фойдаланиш ҳодисасини М.Булгаковнинг “Уста ва Маргарита” ҳамда Чингиз Айтматовнинг “Қиёмат” романларида кўра оламиз. Ёзма адабиётда фольклор сюжетларининг қайта ишланиши ҳам шунга ўхшаган ҳодисадир. Сайёр сюжетлардан фойдаланиш, хусусан, Шарқ мумтоз адабиётида анча тараққий қилган. Биргина “хамса”навислик анъанасини оладиган бўлсак, ундаги беш достондан тўрттаси бир хил сюжет асосида яратилган. Шарқда бадиий матнни баҳолаш беллетристикага эмас, ўзига хос равишда ғояга, бадиий маҳоратга асосланишидан келиб чиқмаган европалик адабиётшунослар узоқ муддат Алишер Навоийнинг “Лисон ут-тайр”ини Фаридуддин Атторнинг “Мантиқ ут-тайр” асари таржимаси сифатида баҳолаб келдилар. Машҳур шарқшунос Е.Э.Бертельс биринчи бўлиб “Лисон ут-тайр”нинг оригинал асар эканлигини исботлаб берди. Аввалдан мавжуд сюжетни қайта ишлаш Европа адабиётида ҳам кузатилади. Европа классицистлари онгли равишда антик адабиёт 58 Норматов У. Адабий ўхшашликлар хусусида // Норматов У. Етуклик. – Т.: Ғ.Ғулом номидаги Адабиёт ва санъат нашриёти, 1982. – Б.120-133. 59 Ўша манба, 121-б. 60 анъаналарини ва шу билан боғлиқ равишда муайян сюжетларини қайта тикладилар. Озод Шарафиддинов Абдулла Қаҳҳорга Жек Лондон романи таъсири хусусида қуйидагиларни ёзади: “...ёзувчи ўз асари учун роман жанрини танлади, бироқ у ўз ниятини бевосита амалга оширишга киришгунча ҳам анча вақт ўтди... Хўш, ана шу ибтидоси ва интиҳоси йўқ воқеалар тўфонини, аралаш-қуралаш ҳодисаларни, оломонга ўхшаш характерлар дунёсини қандай тасвирлаш керак? Уларнинг қай бири романда қандай ўринни эгаллаши, қанча саҳифани банд қилиши керак? Адиб бу саволлар устида ҳам кўп бош қотиришга мажбур бўлди. У калаванинг учини қидириб, изтироб чекиб юрган кезларда унинг қўлига машҳур Америка ёзувчиси Жек Лондоннинг асарлари тушиб қолади. Абдулла Қаҳҳор 1944 йилда ёшлар билан қилган суҳбатида Жек Лондон асарларини ўқиганини эслайди: “Жек Лондоннинг “День пламенеет” деган бир романи бор... Адиб мақолаларида Жек Лондоннинг фақат шу асарини ўқиганини тилга олади, аммо аниқ айтиш мумкинки, Америка ёзувчисининг нисбатан кам маълум бўлган асарини ўқиган Абдулла Қаҳҳор унинг машҳур асарларидан бири бўлмиш “Мартин Иден”ни ўқимай қолмаган. Жек Лондоннинг бу романи Абдулла Қаҳҳорга ўз романининг композициясини топиб олишга ёрдам берган. Ҳар икки романни ўқиган китобхон улар ўртасидаги айрим ўхшашликларга эътибор беради... икки асарнинг сюжет чизиғида муайян нуқталарда яқинлик бор, бироқ бундан қандайдир бошқача хулосалар чиқариб бўлмайди. “Мартин Иден”ни ўқигач, Абдулла Қаҳҳорнинг хаёлотида жавлон урган ҳар хил характерлар бир сафга тизилгандек, турли тўқнашувлар жой-жойини топгандек, барча воқеалар олдинма-кетин ўз ўрнини эгаллагандек бўлади”. 60 Шу ўринда таъкидлаш керакки, Абдулла Қаҳҳорнинг адабий-танқидий мақолалари ичида “Мартин Иден”ни ўқиганлиги ҳақидаги қайд ҳам учрайди. Адиб 1940 йилда “Ҳаёт қўшиғи” номли тақризида: “Шу ерда Жек Лондон 60 Шарафиддинов О. Абдулла Қаҳҳор. – Т.: Ёш гвардия, 1988. – Б.42-43. 61 персонажларидан бири эсга тушади...” 61 , – деб романнинг қисқача мазмунини баён қилади. Маълумки, роман жанрининг бош хусусиятларидан бири – унда катта тарихий-ижтимоий давр манзараларининг кенг планда берилишидир. Абдулла Қаҳҳор Туркистон ҳудудида янгиланган ижтимоий-иқтисодий жамиятдаги зиёлилар ҳаётини миллий адабиётда биринчилардан бўлиб дадил кўтариб чиқди. “Мартин Иден” воқеалари олис Америкада, ривожланган капитализм шароитида бўлиб ўтса, “Сароб” ўз қонун-қоидаларини қонхўрларча ўрната бошлаган мустабид шўролар даври воқеаларини ўз ичига олади. Жек Лондон капитализм шароитида қўлга киритилган кутилмаган омад ва муваффақият ҳам шахснинг маънавий таназзулини тўхтата олмаслигини, шу орқали бутун жамият ичдан чириб бораётганини кўрсатган бўлса, Абдулла Қаҳҳор – мазмун-моҳияти, қайси бирининг ҳақ ёки ноҳақ эканлигидан қатъи назар – эскилик ва янгилик ўртасидаги аёвсиз курашни, ҳали узоқ йиллар ҳукм суражак ҳукуматнинг ўз қонунларини ўрнатиш учун ўзига қарши қаратилган ҳар қандай кучни шафқатсизлик билан, ёвузларча эзиб-янчиб олға боришини; бунда шахснинг интилишлари, истеъдоди ва кучи эътибордан маълум мақсад билан четда қолдирилишни; ҳур фикрлиликкина эмас, оддийгина плюрализм ҳам жуда хавфли ҳодиса сифатида барҳам топтирилишини фавқулодда санъаткорона ёрита олди. Жек Лондоннинг қаҳрамони буржуа жамиятига хос равишда – тасодифийми, қонунийми – ўз потенциалини юзага чиқара олди; у жамиятда буюк ёзувчи сифатида эътироф этилди, катта бойлик эгасига айланди. Мартин Иден фожиасининг сабаби кўпгина тадқиқотчилар кўрсатганидек, унинг индивидуализм қобиқларида ўралашиб қолганлигида, маънавий таназзулида, муҳаббат билан боғлиқ можароларда бўлиши мумкин. Аммо олдиндан айтиш мумкинки, мазкур диссертацион иш доирасидаги кузатишларимиз бу фожианинг яна бир руҳий-психологик сабаби борлигини 61 Қаҳҳор А. Асарлар. Беш жилдлик. Бешинчи жилд. – Т.: Ғ.Ғулом номидаги Адабиёт ва санъат нашриёти, 1989. – Б.43. 62 кўрсатди – Мартин Иден ёзувчи сифатида ўзига берилган потенциални сарфлаб бўлди, унинг ҳаёти мазмунини ташкил қилган ижод қуввати тугади, шунда у худди заряди тугаган механизм сингари ўчишга маҳкум бўлди. Мартин Иден буни ғайришуурий равишда англади ва ўз жонига қасд қилди. Абдулла Қаҳҳор қаҳрамони яшаган ижтимоий-тарихий муҳит эса шахснинг ижодий кучларини бўғиш, бу муҳитнинг моҳиятини англаб етиши мумкин бўлган кишиларни уларнинг ўз бўғилган ижодий кучлари алангасида ёқиб юборишдан иборат даҳшатли интизоми билан характерланади. Саидий ўзи яшаётган тарихий замонда икки қудратли мафкуранинг тўқнашуви ўртасида қолиб, замон дарёсининг қайси тарафга қараб оқа бошлаганини англамай енгилаётган кучлар тарафга ўтиб қолади ва ғунча истеъдоди гул очмасдан туриб ҳалокатга юз тутади. Саидийнинг салимхонлар гуруҳига қўшилиб қолишини адиб уч психологик асос орқали жуда чуқур далиллаган. Бу асослардан иккитаси асарда жуда аниқ кўрсатилган. Саидийнинг аксилҳукуматчилар гуруҳига бориб қўшилиши, аввало, Мунисхон – муҳаббат туфайли содир бўлади. Аввало, Саидий ижтимоий келиб чиқиши жиҳатидан эҳсонлар табақасидан эди. Бундан ташқари, дастлабки бобларига назар ташласак, Саидий Эҳсоннинг ўқишга кириш ҳақидаги фикрига қўшилиб, поччасининг уйидан кетади; коллективлаштиришни тарғиб қилиш гуруҳида қишлоққа чиқиб келгандан кейин реал ҳаёт воқеаларини кўргач, Мунисхон ер ислоҳотига муносабатини сўраганда: “Мен илгари қарши эдим, ҳозир тарафдорман” (70) деб жавоб беради, чунки у янги ҳукуматнинг тадбирлари омма томонидан қўллаб-қувватланаётганлигининг бевосита гувоҳи бўлади; ер ислоҳоти хусусида роман ёзишга чоғланади. Иккинчи асос шуки, салимхонлар гуруҳидагилар ундаги барча ижодкор шахсларда бўладиган довруқ қозониш истагини бекаму кўст амалга оширадиган одамлар бўлиб туюлади. Бу икки асос асарда очиқдан-очиқ кўзга ташланади. 63 Айни пайтда асарда Саидийнинг ўз йўлини танлашига ишора тарзида бериб ўтилган учинчи бир асос ҳам бор. Бу Саидий қалбининг чуқур ерларида элас-элас милтираган қасос, алам туйғуси эди. Ёзувчи жуда қисқа сатрларда “Саидийнинг отаси машина-босқон, машина-дам билан ишлайдиган катта бир корхона очмоқчи бўлиб, анчагина темирчиларни тўпла”гани, “бу ишга талай сармоя харжла”гани ҳамда “иш бошланмасдан синиб, ер билан яксон бўл”гани, “ўзини ос”ганини айтиб ўтади (9). Отасининг тақдири унинг қалбида жорий ҳукуматга қарши алам туйғусини уйғотиши руҳий жиҳатдан мумкин бўлган ҳолат. 62 Муҳаббат ва шон-шуҳрат уруғи мана шу илғаб-илғанмаган қасос заминига тушади-ю, Саидийнинг йўли ва тақдирини ҳал қилади. Буларнинг учаласи ҳам жуда кучли руҳий асослар бўлиб, иккиламчи ташқи омиллар билан эмас, бирламчи – ички субъектив психологик омиллар билан боғланган. Чунки ҳар қандай ташвиқот-тарғибот, тарбия, ташқи туртки бундай кучли руҳий омилларга, ички зарядга таслим бўлиши, шубҳасиз. Шу тариқа қаҳрамонлар фожиаси ижтимоий-тарихий муҳитдан келтириб чиқарилган бўлиб, уларнинг фожиаси икки хил характерга эга. Саидий фожиаси Мартин Иден фожиасидан кўра чуқурроқ, мудҳишроқ, аламлироқ; руҳий жиҳатдан турли аспектларда асосланган. Мартин Иден ўзининг асосий мақсадига эришиш, ўз манзилига етиш пировардида фожиага юзланса, Саидийда “ўн гулидан бир гули очилмай хазон бўлиш” фожиаси акс эттирилган. Шахсни, унинг истеъдодини бўғувчи жамият ҳақидаги тасаввур Абдулла Қаҳҳорда тасодифан туғилган, ўткинчи қараш бўлмай, у “Сароб” яратилганидан кейин орадан йиллар ўтиб – 1957 йилда ҳам бу хил фикрга қайтади: “Муҳтарам танқидчиларимиз Муқимийнинг ижодидан битта Download 1.02 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling