Диссертация илмий раҳбар: Афоқова Нодира Махмудовна, филология фанлари доктори


Download 1.02 Mb.
Pdf ko'rish
bet13/34
Sana30.04.2023
Hajmi1.02 Mb.
#1404525
TuriДиссертация
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   34
Bog'liq
jek london

 
Биринчи боб юзасидан хулосалар: 
1. ХIХ аср охири – ХХ аср бошларида ўз фаолияти ва асарлари билан 
бутун жаҳон афкор оммасинининг диққатини тортган америкалик адиб Жек 
Лондон ижоди ва ҳаётий биографияси адиб билан замон нуқтаи назаридан 
деярли кетма-кет яшаган, ижтимоий келиб чиқиши ва ҳаёт йўли маълум 
маънода яқин бўлган Абдулла Қаҳҳор эътиборини ҳам қозонган. Абдулла 
Қаҳҳор, ўзи эътироф этганидек, Жек Лондон асарлари билан таниш бўлган. 
Адабиётшуносларнинг кузатишларига кўра эса, у Жек Лондон адабий 
мактабидан бевосита таъсирланган. Айтиш мумкинки, Абдулла Қаҳҳор 
ўзининг бир қатор ҳикояларини, “Сароб” романини яратишда америкалик 
адибнинг “Мартин Иден” романи сюжети скелетидан, шунингдек, 
ёзувчининг биографиясидан фойдаланган. 
2. Жек Лондон ҳаётнинг бутун машаққатлари, зиддиятлари, миқёслари 
билан тўқнаш келади ва кейинчалик буларнинг барини ўз асарларида бадиий 
50
Баданова И. Джек Лондон и его герой. Творчество Джека Лондона 1900-1910 гг. Автореф. дисс. ... канд. 
филол. наук. – М., 1963. – С.17. 
51
Ўша манба, 18-б. 


51 
қайта гавдалантиради. Мана шу ҳаётийлиги сабабли адиб романлари, қатор 
повесть ва ҳикоялари, пьесалари бутун жаҳон китобхонларининг севимли 
мулкига айланган. 
3. Бадиий психологизм адабий тур ва жанрлар кесимида фарқли 
жиҳатларга эга. Жумладан, у лириканинг мавжудилиги шарти бўлса, эпик ва 
драматик асарларда характер яратиш воситаси сифатида амал қилади. Бироқ 
драмада бадиий психологизмни тасвирлаш бироз чеклангандир. Бадиий 
психологизм тасвири эпик жанрлар кесимида ҳам фарқланади.
4. Ҳикояда қаҳрамон руҳий дунёсини изчил ва батафсил ёритиш 
имкони бироз чеклангани боис психологик таҳлил кўпроқ ситуатив 
характерга эга бўлади. Унда психологик деталь, психологик тафсилотдан 
фойдаланиш имконияти кўпроқ; портрет эса, асосан, штрихлар тарзида 
кўринади.
5. Саидий ўзидаги санъаткор сифатида табиат томонидан берилган 
характер-хусусиятларни 
жамовавийлик 
психологиси, 
монополистик 
мафкурага мослаштира олмай, дафъатан пайдо бўлган катта ижтимоий 
ўзгаришлар ичида ҳақ йўлни, ҳеч бўлмаганда, ҳалокатдан йироқ бўлган 
йўлни тезда аниқлаёлмай, шу тариқа трагик тақдир соҳибига айланади. 

Download 1.02 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   34




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling