Диссертация илмий раҳбар: ф ф. д., профессор Н. Д. Суюнов Илмий маслахатчи: т ф. д.,профессор Б. Т. Халматова
Ўпканинг обструктив касаллигининг этиологияси, эпидемиологияси ва таснифи
Download 426.64 Kb.
|
энг охирги Гулнозо (2)
1. 2. Ўпканинг обструктив касаллигининг этиологияси, эпидемиологияси ва таснифи
Ўзбекистон Республикаси даволаш-профилактика муассасаларини дори воситалари билан таъминлашнинг ҳуқуқий асослари Ўзбeкистон Рeспубликаси Прeзидeнтининг 2019 йил 13 февраль, ПҚ-4191-сон “Ихтисослаштирилган фтизиатрия ва пульмонология ёрдами кўрсатиш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорида Республикада аҳоли саломатлигини муҳофаза қилиш ва сил инфекциясидан ҳимоялаш, сил ва ўпканинг носпетсифик касалликлари тарқалишининг олдини олиш, барқарор санитария-эпидемиология ҳолатини сақлаб туриш бўйича аниқ мақсадга йўналтирилган ишлар амалга оширилмоқда. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 20 июндаги ПФ-5460-сон “Дори воситаларини давлат рўйхатидан ўтказиш самарадорлигини ошириш ва аҳолини улар билан таъминлашни яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони [1.5], Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 6 майдаги ПҚ-4310-сон “Тиббиёт ва фармацевтика таълими ва илм-фани тизимини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори [1.1], Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 1 мартдаги, 185-сон “Давлат тиббиёт ташкилотлари ҳамда республика аҳолисини дори воситалари ва тиббиёт буюмлари билан таъминлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида“ги қарори [1.2], Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 14 февралдаги ПҚ-2773-сон “Дори воситаларини ва тиббиёт буюмларини сотиш, фармацевтика фаолиятини лицензиялаш тартибини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори [1.3], Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 14 февралдаги ПҚ-3532-сон “Фармацевтика тармоғини жадал ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги [1.4] қарорлари асосида, бир қатор ишлар олиб борилмоқда. Ўпканинг сурункали обструктив касалликларигада жараён йиллар давомида зўрайиб, альвеолаларни зарарлаб боради ва бронхиолаларнинг торайиб, бемор аҳволининг ёмонлашишига олиб келади. Аҳвол ёмонлашган сари нафас олиш жараёни қийинлашиб боради. Мижозлар оддий юмушларни бажариш, масалан, дўконга яёв бориб келиш ҳам қийинлашиб бораётганлигини сезишади. Агар торайган нафас йўлларидан ҳаво етарлича юракка етказилмаса, мижозларда юрак етишмовчилиги ривожланиши хавфи бўлиши мумкин. ЎСОКнинг асосий сабаби чекиш ҳисобланади (80% ҳолатларда) ЎСОК ривожланиш хавфини оширадиган омиллар: Чекиладиган сигареталарнинг сони -Чекиш давомийлиги -Мижознинг яшаш тарзига тубдан ўзгартиришлар киритиш орқали ЎСОКнинг оғир турларининг олдини олса бўлади -ЎСОК давоси йўқ, бироқ, чекишни ташлаш билан касалликнинг асоратлари пайдо бўлиш хавфини камайтириши мумкин Чекиш натижасида ўпка секин-аста зарарланиб, бемор аҳволи йиллар давомида ёмонлашиб боради. ЎСОКда бронхиолалар яллиғланиб тораяди. Ўпка альвеолалари доимий равишда зарарланишга учрайди ва бу эса нафас олиш ҳамда чиқариш қийинлашиб боришига олиб келади. 35-45 ёшдан бошлаб, инсоннинг ўпка фаолияти секинлик билан ёмонлаша бошлайди. Чекувчи кишиларда бу ёмонлашиш уч марта тезроқ содир бўлади. ЎСОК келиб чиқишининг кам сабабчиларига қуйидагилар киради: -Пассив чекиш -Ифлосланган атроф муҳит -Чанг ва автомобил газлари-Касалликка берилувчанлик билан туғилиш ўпкани сурункали обструктив касаллиги (J44): Download 426.64 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling