Диссертация илмий раҳбар: ф ф. д., профессор Н. Д. Суюнов Илмий маслахатчи: т ф. д.,профессор Б. Т. Халматова


Download 426.64 Kb.
bet3/34
Sana17.06.2023
Hajmi426.64 Kb.
#1546237
TuriДиссертация
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   34
Bog'liq
энг охирги Гулнозо (2)

Умумий хулосалар

79




Фойдаланилган адабиётлар рўйхати

81




Иловалар






КИРИШ
Мавзунинг асосланиши ва унинг долзарблиги. Ҳозирги кунда ўпканинг сурункали обструктив касаллиги юрак-томир касалликлари, онкологик касалликларидан кейин бутун жаҳон миқиёсида ўлим кўрсаткичи бўйича 4–5 ўринни эгаллайди. Ўпканинг сурункали обструктив касаллиги билан касалланиш ҳоллари ҳар бир 1 000 аҳоли сонига 3,6 нафардан 16 нафаргача тўғри келади. АҚШда ҳар йили 3–4 млн киши ўпканинг сурункали обструктив касаллиги билан оғриб ўтади ва буларнинг 50–70 % сатциона шароитда даволанади. Ёши 40 дан ошган кишилар гуруҳида ўпканинг сурункали обструктив касаллиги билан оғриш ҳоллари 1000 нафар аҳоли ҳисобидан олинганда йилига 20 нафардан 44 нафаргача етади, ўлим эса 10–33 % ни ташкил қилади. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг статистика маълумотларига қараганда сўнгги йилларда республикада ўпканинг сурункали обструктив касаллиги билан касалланган беморлар сони ортиб бормоқда.
Ўпканинг сурункали обструктив касаллигини янги талқини бўйича касалликни олдини олиш ва етарли даражада даволаш мумкин ва касалликнинг кечиши, шунингдек, унинг оғирлик даражаси касалликнинг асоратларига ва унинг систематик кўринишларига боғлиқ. Систематик кўринишларни асосида ётган механизмлар турли хил бўлади, улардан гипоксемия, чекиш, кам харакатли хаёт кечириш ва систематик яллиғланишлар асосий ўринда туради. СОЎКнинг асосий систематик кўринишларидан бири тана вазнини йўқотиш, суяк мушакларини дисфункцияси, остеопароз, кам қонлик ва юрак қон-томир ўзгаришлари кузатилади [2.19].
Диссертациянинг мақсад ва вазифалари. Ўпканинг сурункали обструктив касаллигида қўлланиладиган дори воситаларининг бозорини ўрганиш, ҳудудлар бўйича касалликни тарқалишини аниқлаш ва таъминотини такомиллаштириш. Ушбу мақсадни амалга ошириш учун қуйидаги вазифаларни бажариш зарур:
– ўпканинг сурункали обструктив касаллигига оид маҳаллий ва хорижий адабиётларни таҳлил қилиш;
– ўпканинг сурункали обструктив касаллигини ҳудудлар бўйича тарқалганлиги, сегментацияси ва ўсиш кўрсаткичларини аниқлаш;
– ўпканинг сурункали обструктив касаллигида қўлланиладиган дори воситаларининг номенклатурасини аниқлаш;
– ўпканинг сурункали обструктив касаллигида қўлланиладиган дори воситаларини истеъмолини аниқлаш.
Ўзбекистоннинг барқарор ривожланиш стратегиясининг мақсади мамлакатнинг хўжалик тизимини ислоҳ қилиш асосида ҳар бир фуқаронинг соғлом ва тўлақонли ҳаёт кечиришини таъминлашдир. Шундан келиб чиққан ҳолда, миллат соғлиғини сақлашни кафолатлаш биринчи даражали вазифа ҳисобланади.
Бу касалликка чалинган беморлар амбулатор ва стационар шароитда даволаниб, уларнинг сарф-харажатлари кўрсаткичи юқоридир. Демак, ўпканинг сурункали обструктив касаллигида қўлланиладиган дори воситаларини маркетинг жиҳатдан ўрганиш энг долзарб муаммолардан бири ҳисобланади.
Юқорида келтирилган муаммолар ечимини топиш, ўпканинг сурункали обструктив касаллигини дори препаратлари билан таъминлашда аҳоли ва даволаш-профилактика муассасаларининг маблағидан оқилона фойдаланиш ва беморларга арзон ҳамда самарали дори воситалари гуруҳларини тавсия этиш шу куннинг долзарб муаммосидир.

Download 426.64 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   34




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling