Диссертация илмий раҳбар: ф ф. д., профессор Н. Д. Суюнов Илмий маслахатчи: т ф. д.,профессор Б. Т. Халматова


Download 426.64 Kb.
bet9/34
Sana17.06.2023
Hajmi426.64 Kb.
#1546237
TuriДиссертация
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   34
Bog'liq
энг охирги Гулнозо (2)

I боб бўйича хулоса

1.Маркетинг тадқиқотларида асосан ўпканинг сурункали обструктив касаллигини динамикаси, талабнинг таркибий тузилиши, талабни қондириш, унга таъсир этувчи ҳар хил омиллар таъсирини ўрганиш ва талабнинг шаклланишини илмий жиҳатдан асослаб бериш лозим.


2.Ўпканинг сурункали обструктив касаллигида дори воситаларига эҳтиёжни аниқлашда уларнинг истеъмолига таъсир этувчи омиллари ёрдамида дори воситалари орасидан юқори самарадорлилари, бир беморни даволаш учун дори воситаси сарфи аниқланган.
3. Фармацевтика бозоридаги ўпканинг сурункали обструктив касаллигида дори воситалари истеъмолини ўрганишда улар ичидан энг асосийларини ажратиб олиш ва уларнинг таъсирини ҳисобга олган ҳолда кўп омилли моделлаштириш усулини қўллаш мақсадга мувофиқ бўлади.
Шу таҳлил асосида, ўпканинг сурункали обструктив касаллигида касалликнинг кутилиши, дори воситаларининг самарадорлиги, истеъмолининг истиқболини ўрганиш, маркетинг таҳлиллари, таъминотини такомиллаштириш бўйича илмий иш олиб бориш натижаси ишончли ва аниқ самара беради.

II БОБ. ИЛМИЙ-ТАДҚИҚОТ ОБЪЕКТИ ВА ТАҲЛИЛ УСУЛЛАРИ
2.1. Ўпканинг сурункали обструктив касаллигини даволашда қўлланиладиган дори воситалари ассортиментини ўрганиш

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти) маълумотларига кўра, ўпканинг сурункали обструктив касаллиги бутун дунёда ўлим сабаблари бўйича 3-ўринни эгаллаб туради (4,8 %). Ҳар йили ушбу касалликдан тахминан 2,8 миллион киши вафот этади. ўпканинг сурункали обструктив касаллиги билан оғриган беморларнинг 50–80 % респиратор сабабларга кўра, ёки асосий касалликнинг зўрайиши, ёки ўпка ўсимтаси (8,5 дан 275 гача) натижасида вафот этади. ўпканинг сурункали обструктив касаллигининг кечишидаги ўзига хос белги бу унинг зўрайишидир. ўпканинг сурункали обструктив касаллигининг зўрайиши беморларни тиббий ёрдам учун шифокорларга тез-тез мурожаат қилишига сабаб бўлади. Ўпканинг сурункали обструктив касаллигининг зўрайиши, беморларда нафас олиш ва газ алмашинуви кўрсаткичларининг ёмонлашувига олиб келади. Ўпканинг сурункали обструктив касаллигини сони ошиши билан унда қўлланиладиган дори воситаларининг ҳажми ва нархларини ўрганиш заруратини белгилайди.


"Дори воситалари ва тиббий буюмларнинг сотилиши бўйича жамланма ахбороти"да ўпканинг сурункали обструктив касаллигида қўлланиладиган дори воситаларининг нархларининг қиёсий таҳлил усулларидан фойдаланилди.
2022 йил 11 майдаги "Дори воситалари ва тиббий буюмларнинг сотилиши бўйича жамланма ахбороти"да астмага қарши ва ўпка сурункали обструктив касаллигида қўлланиладиган воситалардан аэрозоль, ингаляция учун эритма дори воситаларининг қиёсий таҳлили қилинди. Таҳлил натижалари 1- иловада берилган.
Маҳаллий фармацевтика корхоналари томонидан 14 та халқаро патентланмаган номда дори воситалари давлат рўйҳатидан ўтган бўлиб тиббиёт амалиётида қўлланилишга руҳсат этилган.


Download 426.64 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   34




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling