Диссертация илмий раҳбар: ф ф. д., профессор Н. Д. Суюнов Илмий маслахатчи: т ф. д.,профессор Б. Т. Халматова


Касалликнинг кечиш фазалари: тинч махалда ва хуруж махалида


Download 426.64 Kb.
bet6/34
Sana17.06.2023
Hajmi426.64 Kb.
#1546237
TuriДиссертация
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   34
Bog'liq
энг охирги Гулнозо (2)

Касалликнинг кечиш фазалари: тинч махалда ва хуруж махалида
Тинч даври (ремиссия): касалликнинг кечиш симптомлари интенсивлиги бир неча хафта ёки бир неча ой давомида ўзгармаслиги мумкин. Беморни узоқ вақт мобайнида назорат қилинади.
СОЎКни тинч даврида назорат қилишни асосий принцплари: СОЎКни оғирлик давражасига қараб даволашни қадамли равишда кўпайтириб бориш, беморларни ўқитиш ва хавф факторларни камайтириш ёки умуман йўқотиш. Базисли терапия симптомларни профлактикаси ва назорати, хуружлар сонини камайтириш ва физик зўриқишга чидамлиликни ошириш учун ишлатилади.
СОЎК хуружи – Ўткир холат бўлиб, беморларда маълум бир респиратор симптомларнинг ёмонлашишига олиб келади, бу одатдаги кунлик терапиянинг узгартиришга хам сабаб бўлади.
Хуруж даври: беморни ахволи оғирлашиши билан кечувчи симптомларни кучайиши ва функционал бузилишлар билан намоён бўлади. Хуружлар сёкин асталик билан ёки тўсатдан кучайиб, ўнг қоринча етишмовчилигига олиб келиши мумкин [2.21].
Хуружни асосий белигилари:
Хансирашни кучайиши
Балғамни миқдори кўпайиши
Балғамда йирингни қўпайиши
Хуружни қўшимча белгилари:
Охирги 5 кун давомида пастки нафас йўллари инфекцияси
Кўринарли сабабларсиз тана хароартини кўтарилиши
Қўруқ хуштаксимон хириллашларни кучайиб бориши
Йўтални кучайиши
Одатдаги холатга нисбатан нафас олиш сонини 20% га кўпайиши
Одатдаги холатга нисбатан юрак қисқаришлар сонини 20% га кўпайиши
СОЎК беморларида хуружининг оғирлик даражаси бир-биридан кескин фарқ қилиши мумкин. Коидага кўра, касалликнинг хуружи унинг оғир кечувчи даражаларидаги беморларда оғирроқ кечади [2.23].
Даволаш амбулатор шароитларда (оғир бўлмаган хуружларда) ва стационар шароитда ўтказилади.
СОЎКни хуружи махалида беморларни олиб бориш тамойиллари: бронхолитик терапия (дозани ўзгартириш, давомийлиги ва дори воситаларни қабул қилиш йўллари), оксигенотерапия, инфекцион кўринишларда антибактериал терапияни қўллаш, глюкокортикоид препаратларни қўллаш, шу жумладан уларни узоқ таьсир қилувчи β2-агонистлар билан бирга ишлатиш ва респиратор ёрдам [2.45].
Бирламчи статистика маълумотларига кўра, ўпканинг сурункали обструктив касаллигининг умумий кўрсаткичи, биринчи марта тишҳис қўйилган беморлар сони (100 000 аҳолига нисбатан) ҳудудлар бўйича тарқалишини ўрганиш тиббиёт ва фармацевтикада долзарб муаммолардан биридир. Илмий изланишларимизда ўпканинг сурункали обструктив касаллиги билан биринчи марта тишҳис қўйилган беморлар сони (100 000 аҳолига нисбатан) ҳудудлар бўйича тарқалиш кўрсаткичи келтирилган.






Download 426.64 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   34




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling