Диссертация Илмий раҳбар: и ф. д., проф. Хушматов Н. С


Download 0.96 Mb.
Pdf ko'rish
bet16/26
Sana23.09.2023
Hajmi0.96 Mb.
#1686074
TuriДиссертация
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   ...   26
Bog'liq
mamlakat iqtisodiyotining raqobatdoshligini oshirish sharoitida (1)

 
 



54 
17-жадвал 
Енгил саноат тармоғи фаолияти асосий кўрсаткичлари 
Маҳсулотлар номи 
2009 й. 2010 й. 2011 й. 2012 й. 
Ўсиш 2012й
2009й га 
нисбатан,% 
Маҳсулот хажми, млрд сўм 
3436 
4593,1 
5640,7 
6566,6 
191,1 
Ўтган йилга нисбатан фоизда 
105,5 
117,9 
104,0 
112,9 

Тармоқда банд бўлганларнинг 
ўртача руйҳат сони, минг 
киши 
125,6 
138,0 
143,4 
142,0 
113,1 
Ўтган йилга нисбатан фоизда 
91,4 
103,8 
103,9 
99,0 

Газламалар жами, млн.м
2
Шу жумладан: 
174,3 
194,5 
187,3 
204,9 
117,6 
Ўтган йилга нисбатан фоизда 
111,3 
111,6 
96,3 
109,4 

Ип газлама, млн. м

130,4 
145,3 
130,0 
138,9 
106,5 
Жун газлама, млн. м
2
0,1 
0,1 
0,2 
0,2 
200,0 
Шойи газлама, млн.м

2,9 
3,4 
3,3 
2,9 
100,0 
Пайпоқ маҳсулотларилар, млн. 
жуфт 
Шу жумладан: 
13,6 
27,8 
24,1 
34,4 
252,9 
Ўтган йилга нисбатан фоизда 
136,0 
204,1 
86,8 
142,7 

Улардан эркаклар пайпоқлари 
13,5 
25,3 
24,0 
33,8 
250,4 
Колготки 
0,1 
0,1 
0,04 
0,3 
300,0 
Трикотаж маҳсулотлари, млн. 
дона 
59,2 
98,9 
112,3 
132,6 
224,0 
Ўтган йилга нисбатан фоизда 
112,8 
167,0 
113,5 
118,1 

Умумий трикотажда 
эркаклар трикотажи 
21,6 
35,8 
43,1 
50,4 
233,3 
Аѐллар трикотажи 
13,2 
19,5 
18,3 
18,5 
140,2 
Оѐқ кийимлари, млн. жуфт 
3,1 
3,3 
4,2 
5,2 
167,7 
Ўтган йилга нисбатан фоизда 
95,6 
106,2 
125,2 
125,9 

Ипак хомашѐси ипи, тонна 
1090,6 
1306,1 
1465,8 
1119,1 
102,6 
Ўтган йилга нисбатан фоизда 
122,6 
119,8 
112,2 
76,3 

Манба: Промышленность Узбекистана 2013г статистический сборник.-131стр


55 
18-жадвал 
Енгил саноатда асосий фаолият бўйича ишловчилар сони (минг киши) 
2009 
й. 
Улуши
,% 
2010 
й. 
Улуши
,% 
2011 
й. 
Улуши
,% 
2012 
й. 
Улуши
,% 
Саноатда жами,
616.7 
100 
614.7 
100 
618.3 
100 
600.4 
100 
Енгил саноатда 
126.6 
20.5 
126.7 
20.6 
126.5 
20.5 
110.2 
18.3 
шу жумладан 
тўқимачиликда
98.5 
16 
97.7 
15.9 
92.5 
15 
77 
12.8 
тикувчиликда 
22.6 
3.7 
23.4 
3.8 
26.4 
4.3 
26.9 
4.5 
чарм 
махсулотлари, 
оѐқ кийими 
корхоналари 
5.3 
0.8 
4.8 
0.8 
4.6 
0.7 
4.0 
0.7 
Манба: Промышленность Узбекистана 2013г статистический сборник.-48стр
 
18-жадвалдан кўриниб турибдики, саноатда 2012 йилда жами асосий 
фаолият бўйича ишловчилар сони 600.4 минг кишини ташкил этади. 
Шундан енгил саноатда 110.2 минг киши бўлиб 18.35 ни ташкил этади. Шу 
жумладан тўқимачиликда12.8% ѐки 77минг киши, тикувчиликда 4.5% ѐки 
26.9 минг киши, чарм махсулотлари, оѐқ кийими корхоналари 0.7% ѐки 4.0 
минг киши фаолият олиб боради.
Маҳсулот таннархи корхоналар хўжалик фаолиятини ифодаловчи 
сифат кўрсаткичи бўлиб, корхоналар фаолиятининг ҳамма томонларини, 
яъни ишлаб чиқариш ва молиявий томонларини акс эттиради ва уларнинг 
иш самарадорлигини кўрсатади. 
Мамлакат иқтисодиѐтини рақобатбардошлигини ошириш шароитида 
тежамкорлик режимининг кучайтириш, хамма турдаги ресурсларни 
оқилона ва тежаб-тергаб сарфлаш, уларнинг нобуд бўлишини 
камайтиришга сабот билан эришиш, ресурсларни тежайдиган ва чиқитсиз 
технологияга ўтишни амалга ошириш, ишлаб чиқаришнинг иккиламчи 
ресурслари ва чиқитларидан фойдаланишни яхшилаш, уларнинг қайта 
ишлайдиган ишлаб чиқариш қувватларини ривожлантириш, иккилама 


56 
хомашѐни тўплашни шу жумладан ахолидан тўплашни ташкил қилиш ва 
тайѐрлов 
ташкилотларининг 
моддий-техникавий 
базасини 
янада 
мустахкамлаш керак. Корхоналар фаолият юритиш жараѐнида моддий ва 
пул харажатларини сарфлайдилар.
Корхонанинг умумий харажатлари ичида ишлаб чиқариш 
харажатлари энг катта салмоққа эга. Ишлаб чиқариш харажатлари 
мажмуаси корхонага маҳсулот ишлаб чиқариш қанчага тушишини 
кўрсатади, яъни маҳсулотнинг ишлаб чиқариш таннархини ташкил қилади. 
19-жадвал 
Енгил саноатда маҳсулот ишлаб чиқариш харажатлари таркиби, жамига 
нисбатан фоизларда 
2009 й. 
2010 й. 
2011 й. 
2012 й. 
Енгил саноатда жами, шу 
жумладан 
100 
100 
100 
100 
Ишлаб чиқариш моддий 
харажатлари 
90.8 
90.8 
89.7 
89.5 
Ишлаб чиқариш 
характеридаги меҳнатга ҳақ 
тўлаш харажатлари 
2.9 
3.0 
3.6 
3.7 
Ишлаб чиқаришга оид 
ижтимоий суғуртага 
ажратмалар 
0.9 
0.8 
0.8 
0.9 
Ишлаб чиқаришдаги асосий 
воситалар амортизацияси 
2.4 
2.5 
3.2 
3.1 
Ишлаб чиқариш 
характеридаги бошқа 
харажатлар 
3.0 
2.9 
2.7 
2.8 
Манба: Промышленность Узбекистана 2013г статистический сборник.-58стр
 


57 
Енгил саноатда маҳсулот ишлаб чиқариш харажатлари таркибида 
моддий харажатлар 89.5 %ни ташкил этиши ижобий холатдир. Бу 
кўрсаткичнинг жамига нисбатан салмоғи, 2009 йилда 90.8 % ни 2012 йилда 
эса 89.5 %ни ташкил этган, яъни ўзгариш сезиларли эмас. Ушбу 
харажатларнинг таннархга энг катта таъсир кўрсатадиган бўлгани учун 
кўпроқ шунга аҳамият бериб уни нима сабабдан юқори эканлиги 
аниқланиши керак. Материални олиб келиш қимматга тушаѐтгани, 
сотувчининг узоқдалиги ва транспорт ҳаражатлари, бозордан бошқа 
сотувчи ва арзонроқ нархдаги ҳом ашѐ ва материаллар топиш керак. 
Кейинги ўринда иш ҳақи ҳаражатлари ҳам юқори. Бу кўрсаткичнинг 
жамига нисбатан салмоғи, 2009 йилда 2.9 % ни 2012 йилда эса 3.7 %ни 
ташкил этган, 0.8% пунктга ўсиш рўй берган. Уни камайтириш учун 
ишчиларни иш режимини тўғри ташкил қилиб, уларнинг аниқ бажараѐтган 
ишларини ўрганиб чиқиш керак. Бу ерда ҳар бир ишчини аниқ 
бажарадиган ишларини белгилаб олиб ҳаммасига режа тузилиши ва 
ишчиларнинг шу режага амал қилишини кузатиш керак. Ишчилар бекорчи 
бўлиб қолмаслигини таъминлаш керак.
Маҳсулот таннархини арзонлаштиришнинг асосий йўллари 
қуйидагилар-дан иборат: бошқарув усулларини, ишлаб чиқариш ва 
меҳнатни илмий ташкил қилишни, хўжалик ҳисобини такомиллаштириш, 
ишлаб чиқариш асосий фондларидан фойдаланишни яхшилаш, моддий 
ресурслардан тежаб-тергаб фойдаланиш, ишлаб чиқаришни бошқариш ва 
унга хизмат кўрсатиш харажатларини камайтириш, хўжасизликка қарши 
курашиш кабилар. 
Айланма маблағлар айланишини тезлаштириш нафақат корхона 
учун, балки бутун халқ хўжалиги учун ҳам катта аҳамият касб этади. У 
ресурсларнинг нисбий озод қилиниши, ижтимоий харажатларнинг 
камайтирилишига кўмаклашади ва иқтисодий режалаштириш суръатини 
оширади. 
Айланма тузилмаларни режалаштириш ва бошқаришнинг ҳозирги 


58 
пайтдаги амалиѐтида ушбу маблағларнинг таркиби ва тузилмасини 
баҳолаш ва таҳлил қилишга, шунингдек, уларнинг функционал роли ва 
ҳаракатига катта эътибор қаратилади. Айланма ишлаб чиқариш фондлари 
корхона айланма маблағларининг энг фаол қисми бўлса, муомала 
фондлари ишлаб чиқариш жараѐнида бевосита иштирок этмайди ҳамда 
янги истеъмол қийматини яратмайди. Бу ерда умумий қоида шундайки, 
айланма маблағлар доимо айланишда бўлиши зарур - уларнинг 
самарадорлиги ва корхона иқтисодиѐтига таъсири айнан шунда кўзга 
ташланади.
Бугунги кунда айланма маблағларда, айниқса, корхоналарнинг 
моддий-товар бойликларида банд бўлган йирик миқдордаги пул 
маблағлари уларнинг тўлиқ сақланишига эътибор қаратиш, улардан 
мақсадларга мувофиқ ва самарали фойдаланиш, шунингдек, уларнинг 
айланишини тезлаштиришни талаб қилади. Корхоналар олдига қўйилган 
вазифаларни бажариш қуйидагиларни амалга оширишни талаб қилади: 
* фан-техника тараққиѐти ютуқларини кенг қўллаш; 
* ишлаб чиқаришнинг барча жараѐнларида илмий жиҳатдан 
асосланган норма ва нормативлар тизимини яратиш; 
* корхоналарни узоқ муддатли хўжалик алоқалари юритишга 
ўтказиш ва кооперация қилишни ривожлантириш; 
* маҳсулотлар, молиявий, моддий ва куч-қувват ресурсларининг 
сифат балансини тузиш; 
* бошқариш тизимини ташкил этишнинг ва рағбатлантиришнинг 
оптимал шаклларини қўллаш. 
Енгил саноат тармокларининг иктисодий тахлили натижасида 
куйидаги номутаносибликлар аникланди: 
- тайѐр маҳсулотлар ишлаб чикаришга нисбатан хом ашѐ товарлари 
ишлаб чикаришнинг юқорилиги (пахта тозалаш); 
- ишлаб чикарилаѐтган тайѐр махсулотларнинг ракобатбардошлик 
даражасининг пастлиги


59 
- экспортга йўналтирилган ишлаб чикариш улушининг камлиги; 
- ишлаб чикаришни хом ашѐ ва бутловчи материаллар билан 
таъминланишидаги номутаносиблик; 
- ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш учун бор бўлган бой 
маҳаллий ресурслардан норационал фойдаланиш; 
- ташқи бсзорни ўрганиш учун олиб бориладиган маркетинг 
тадкикотлари даражасининг пастлиги ва бошкалар. 
Мавжуд муаммоларни ҳал қилишда куйидаги чораларни кўришни 
тавсия этилади: 
- енгил саноатнинг ички ва ташки бозорда юкори талабга эга бўлган 
махсулотлари ва замонавий технологияларига асосланган ҳолда енгил 
саноат ривожланишинингузок муддатли концепциясини ишлаб чиқиш; 
- ташки бозорда рақобатбардош махсулотлар ишлаб чикариш учун 
хом ашѐдан тайѐр махсулот ишлаб чикаришгача бўлган ўзаро боғлик 
мажмуани шакллантиришга ўтиш; 
- чет эл инвестицияларини кенгайтирган холда тайѐр маҳсулотга 
йўналтирилган ишлаб чикаришни технологик ва техник кайта 
жихозлаш; 
- республика, концерн ва корпорациялар, корхоналар даражасида 
маркетинг тадкикотларни кенгайтириш; 
- малакали кадрлар тайѐрлашга
алохида эътибор бериш. 

Download 0.96 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   ...   26




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling