Диссертация Илмий раҳбар: и ф. д., проф. Хушматов Н. С


  Тадқиқот натижаларининг назарий ва амалий аҳамияти


Download 0.96 Mb.
Pdf ko'rish
bet6/26
Sana23.09.2023
Hajmi0.96 Mb.
#1686074
TuriДиссертация
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   26
Bog'liq
mamlakat iqtisodiyotining raqobatdoshligini oshirish sharoitida (1)

 



Тадқиқот натижаларининг назарий ва амалий аҳамияти шундан 
иборатки, тадқиқот натижасида ишлаб чиқилган назарий ва амалий 
таклифлар енгил саноат корхоналарининг фойдасини ошириб бориш 
имкониятларини қидиришда ѐрдам беради. Улар қуйидагиларда намоѐн 
бўлади: 

мамлакат иқтисодиѐтининг рақобатдошлигини ва барқарорлигини 
таъминлаш шароитида енгил саноатнинг ўрни ҳамда аҳамиятини 
таҳлил этиш ўрганилган; 

"Jasminabonu prestij servis" МЧЖнинг ишлаб чиқариш-хўжалик 
фаолияти иқтисодий кўрсаткичлари таҳлили амалга оширилган; 

"Jasminabonu 
prestij 
servis" 
МЧЖ фаолияти рентабеллиги 
кўрсаткичлари таҳлили амалга оширилган; 

корхона фаолияти рентабеллиги кўрсаткичлари ҳамда тўқимачилик 
маҳсулотларининг 
асосий 
турларини 
ишлаб 
чиқаришни 
ривожлантириш бўйича таклифлар ишлаб чиқилган. 
Тадқиқотнинг илмий янгилиги. Илмий ишнинг тайѐрлаш 
жараѐнида мавжуд муаммоларни ўрганиш ва сабабий боғлиқликда таҳлил 
қилиш асосида қуйидаги янгиликларга эришилди: 

мамлакат иқтисодиѐтининг рақобатдошлигини ошириш шароитида 
енгил саноат тармоғини ривожлантиришнинг назарий, услубий 
асослари ѐритилган; 

"Jasminabonu 
prestij 
servis" 
МЧЖ фаолияти рентабеллиги 
кўрсаткичлари таҳлил қилиниб, унинг даражасига баҳо берилди;

енгил саноат тармоғининг барқарор ривожланиши ҳамда унинг 
асосий йўналишлари ва истиқболлари белгилаб берилди. 
Диссертация таркибининг қисқача тавсифи.
Диссертация иши 
кириш, 3та бобдан иборат асосий қисм, хулоса ва таклифлар ҳамда 
фойдаланилган адабиѐтлар руйхатидан ташкил топган.
Диссертация ишининг кириш қисмида мавзунинг долзарблиги, 
ишнинг мақсади, вазифалари, объекти, назарий ва услубий асослари, 



амалий аҳамияти ҳамда илмий янгиликлари ѐритиб берилган. 
Диссертация иши олдига қўйилган мақсадга эришиш учун ишнинг 
биринчи бобида мамлакатимиз енгил саноатининг аҳамияти, ривожланиш 
тенденциялари ва давлат томонидан қўллаб-қувватланиши
ўрганилган.
Диссертация ишининг иккинчи бобида мамлакатни ислоҳ қилиш 
жараѐнида Ўзбекистонда енгил саноатини ривожланиш даражаси ва 
тармоқ фаолиятининг асосий натижалари, енгил саноат маҳсулотларига 
бўлган талаб ҳамда енгил саноат корхоналарининг молиявий натижалари 
таҳлил қилган. 
Илмий ишнинг учинчи бобида эса, Ўзбекистонда енгил саноатни 
барқарор ривожланишининг асосий йўналишлари "Jasminabonu prestij 
servis" МЧЖ мисолида асослаб берилган. 
Диссертация ишининг хулоса қисмида мавзуни ўрганиш ва таҳлил 
натижасида келтирилган фикр ва мулоҳазалардан шаклланган асосли 
таклифлар берилган. 




Download 0.96 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   26




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling