Диссертация илмий раҳбар: и ф. н., доцент И.Қўзиев
Асосий воситалар амортизацияси аудити
Download 0.77 Mb. Pdf ko'rish
|
амортизация
Асосий воситалар амортизацияси аудити
2 4 1 3 5-чизма. Асосий воситалар амортизацияси аудити 1 . 1- Асосий воситалар амортизацияси аудитида муҳимлилик даражаси; 2- Асосий воситалар амортизацияси аудити бўйича далиллар тўплаш; 3- Асосий воситалар амортизацияси аудитининг таваккалчилик даражаси; 4- Асосий воситалар амортизацияси аудитида таҳлилий амаллардан фойдаланиш. 1 Муаллиф томонидан ишлаб чиқилган. 74 Шундай экан, таҳлилий амаллар асосий воситалар амортизацияси аудитида муҳим аҳамият касб этади ва бу соҳани ўрганиш асосий воситалар амортизацияси аудитини ўтказишда ўз самарадорлигини яққол акс эттиришини қуйида келтирилган фикрларда кўришимиз мумкин. №13-АФМС “Таҳлилий амаллар” номли ва халқаро аудиторлик стандартларида аудиторлик текширувида таҳлилий амалларни қўллашда жуда муҳимлиги кўрсатилган. Асосий воситалар амортизацияси аудитида таҳлилий амалларни қўллашнинг мақсади: - асосий воситалар амортизацияси жараёнида ғайриоддий ёки нотўғри акс эттирилган фактлар ва натижаларнинг мавжудлиги ёки мавжуд эмаслигини аниқлаш; - асосий воситалар амортизациясини яқиндан ўрганиш; - асосий воситалар амортизациясида чалкашлик фактларини аниқлаш; - асосий воситалар амортизацияси аудити олиб борилаётганда аудиторлик амаллари сонини қисқартириш; - асосий воситалар амортизацияси бўйича юзага келган саволларга жавоб олиш мақсадида тест синовидан ўтказишни таъминлаш. Ҳуллас, асосий воситалар амортизацияси аудитида таҳлилий амаллар асосий воситаларга амортизацияси ҳисоблашда содир бўлган муҳим ўзгаришларни аниқлашда қўл келади. Бу ўзгаришлар аудитор томонидан тузилган аудит режасида албатта инобатга олиниши керак. Шунингдек, аудиторлик текширувининг асосий ҳамда якуний босқичларида ҳам таҳлилий амаллардан кенг фойдаланиш орқали текширув самараси ошишига, вақт тежалишига олиб келиши шубҳасиздир. Download 0.77 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling