Диссертация илмий раҳбар: и ф. н., доцент И.Қўзиев
Download 0.77 Mb. Pdf ko'rish
|
амортизация
- Bu sahifa navigatsiya:
- 10-жадвал «Трест 12» ОАЖ да асосий воситаларнинг эскириши даражасининг таҳлили, минг сўмда 1
таҳлили, минг сўмда
1 Кўрсаткичлар 2013 йил бошига 2013 йил охирига 1. Асосий воситаларнинг бошланғич қиймати 3426234 3663675 2. Асосий воситаларнинг эскириш даражаси 1189665 1272109 3. Асосий воситаларнинг қолдиқ қиймати 2236569 2391566 4. Асосий воситаларнинг яроқлилик даражаси 0,66 0,64 Жадвал маълумотларидан кўриниб турибдики, корхонада асосий воситаларнинг яроқлилик коэффициенти йил бошида 0,66 га, йил охирида эса 0,64 га тенг бўлган. Асосий воситалар яроқлилик коэффициентининг йил 1 Муаллиф томонидан ишлаб чиқилган. 82 охирида йил бошига нисбатан –0,02 га камайишига асосий сабаб, асосий воситалар қолдиқ қийматининг йил охирида йил бошига нисбатан -82444 (1272109-1189665) минг сўмга камайишидир. Асосий воситалар яроқлилик коэффициентининг камайиши корхона фаолияти учун салбий ҳолат ҳисобланади. Асосий воситаларнинг техник ҳолатини ўрганишда уларнинг эскириш даражаси ҳам таҳлил этилади. Асосий воситаларнинг чиқиб кетиш сабаблари қуйидагича: - маънавий эскириши; - жисмоний эскириши ва фойдаланиш учун яроқсиз ҳолатга келиши; - ортиқчалик; - сотишлар; - ўғирликлар, йўқотишлар ва бошқа сабаблар. 10-жадвал «Трест 12» ОАЖ да асосий воситаларнинг эскириши даражасининг таҳлили, минг сўмда 1 Кўрсаткичлар Асосий воситаларнинг эскириш суммаси Асосий воситаларнинг бошланғич қиймати Асосий воситаларнинг эскириш даражаси 2013 йил бошига 1189665 3426234 0,35 2013 йил охирига 1272109 3663675 0,36 Жадвал маълумотларидан кўриниб турибдики, корхонада асосий воситаларнинг эскириш даражаси йил бошида 0,35 га, йил охирида эса 0,36 га тенг бўлган. Асосий воситалар эскириши даражасининг йил охирида йил бошига нисбатан +0,01 га ортишига асосий сабаб, корхонада асосий воситаларга ҳисобланган эскиришнинг йил охирида йил бошига нисбатан +82444 (1272109-1189665) минг сўмга ошганлигидир. 1 Муаллиф томонидан ишлаб чиқилган. 83 Асосий воситалар эскириш даражасининг йил охирига келиб 0,01 га кўпайиши корхона фаолияти учун салбий ҳолат ҳисобланади. Эскириш даражасининг бундай миқдорга тенг бўлиши кейинчалик корхона асосий воситаларининг яроқсиз ҳолга келтириши мумкинлигини билдиради. Асосий воситалар таҳлилини самарали ташкил қилишда асосий воситалар билан таъминланганлик ва уларнинг самарадорлик кўрсаткичларига баҳо берилади. Ушбу кўрсаткичлар бевосита корхонада асосий воситалар билан таъминланганлик даражасини, шунингдек, улардан қай даражада самарали фойдаланилаётганлигини ифодалайди. Корхона (фирма)нинг асосий воситалар билан таъминланганлик ёки қуролланганлик даражаси деб, ишлаб чиқаришнинг меъёр даражасида меҳнат воситалари билан таъминланганлигига айтилади. Аввало, корхонанинг меҳнат воситалари билан таъминланганлигида қуйидаги жиҳатларни фарқлаш лозим: - ўзига тегишли бўлган меҳнат воситалари ҳисобига таъминлаш; - ижарага олинган меҳнат воситалари ҳисобига таъминлаш. Демак, корхонада ҳар иккала ҳолатда ҳам асосий воситалар билан таъминланганликнинг меъёрий кўрсаткичларига эга бўлиши мумкин. Асосий воситалар билан таъминланганлик таҳлилида корхонада асосий воситаларнинг режага ва ўтган йилларга нисбатан мутлақ ва нисбий ўзгаришларига баҳо берилади. Асосий воситалар билан қуролланганлик кўрсаткичлари сифатида битта ишчига тўғри келадиган меҳнат воситалари, иш ўрни, майдонининг асосий воситалар билан қуролланганлик даражаси аниқланади. Асосий воситалар билан қуролланганлик даражаси уларнинг самарадорлик кўрсаткичларини ўрганиш асосида тўлдирилади. Корхона фаолиятига фақат миқдор кўрсаткичлар орқалигина эмас, балки сифат кўрсаткичларини ҳам ўрганиш асосида баҳо берилади. 84 Корхонада ва ташкилотларда асосий воситалар билан қуролланганлик ва таъминланганликни ифодаловчи кўрсаткичлар тизимини таҳлил қилишда бухгалтерия баланси ва меҳнат ҳисоботи маълумотларидан кенг фойдаланилади. Download 0.77 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling