Диссертация илмий раҳбар: и ф. н., доцент И.Қўзиев
II боб. Хўжалик юритувчи субъектларда асосий воситалар
Download 0.77 Mb. Pdf ko'rish
|
амортизация
- Bu sahifa navigatsiya:
- . . . . . . . . 36 2.2. Асосий воситалар амортизациясининг аналитик ҳисобини ташкил этиш аудити . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . .
- . . . . . . . . . . . . . . . . . . . 56 II боб бўйича хулоса . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . 67 III боб. Асосий
- . . . . . . . . . . . . . . .
- . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . 74 III боб бўйича хулоса . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . .
II боб. Хўжалик юритувчи субъектларда асосий воситалар
амортизацияси аудитини ташкил этиш . . . . . . . . . . . . . . . . . 36 2.1. Асосий воситалар амортизацияси аудитини ташкил қилиш, режалаштириш, аудит дастури ва ахборот манбалари . . . . . . . . 36 2.2. Асосий воситалар амортизациясининг аналитик ҳисобини ташкил этиш аудити . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . 47 2.3. Асосий воситалар амортизацияси аудитини ўтказиш ва уларни натижаларини расмийлаштириш . . . . . . . . . . . . . . . . . . . 56 II боб бўйича хулоса . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . 67 III боб. Асосий воситалар амортизацияси аудитини такомиллаштириш ва ривожлантириш истиқболлари . . . . 69 3.1. Асосий воситалар амортизацияси аудитини ўтказиш жараёнини такомиллаштириш истиқболлари . . . . . . . . . . . . . . . 69 3.2. Асосий воситалар амортизацияси аудитини ўтказишда таҳлилий жиҳатлар ҳамда уларни ривожлантириш истиқболлари . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . 74 III боб бўйича хулоса . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . 87 Хулоса . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . 89 Фойдаланилган адабиётлар рўйхати . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . 94 3 Кириш Мавзунинг долзарблиги. Мамлакатимизда барқарор ва самарали иқтисодиётни шакллантириш борасида амалга ошириб келинаётган ислоҳотлар бугунги кунда ўзининг натижаларини намоён этмоқда. Жумладан, қиска вақт ичида иқтисодиётда чуқур таркибий ўзгаришларни амалга ошириш, аҳоли даромадларининг ўсишини таъминлаш, самарали ташқи савдо ҳамда инвестиция жараёнларини кучайтириш, қишлоқ хўжалигини ислоҳ қилиш, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик соҳасини барқарор ривожлантириш, банк молия тизими фаолиятини мустаҳкамлашда аҳамиятли ютуқлар қўлга киритилди. Давлатнинг ислоҳотлар дастури қисқа муддат ичида макроиқтисодий вазиятнинг барқарорлашувига, саноат ишлаб чиқариши ҳажмининг ортишига, инфляция даражаси пасайишига, ҳаётий муҳим масалалар турлари бўйича иқтисодий мустақилликка эришишга имкон берди. Макроиқтисодий мувозанатни барқарорлаштириш йўлини изчиллик билан амалга ошириш иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштириш ва иқтисодиётни эркинлаштириш, иқтисодиётда таркибий ўзгаришлар қилиш, реал секторга инвестицияларни киритиш имконини берди. Кейинги йилларда Ўзбекистон иқтисодиётига киритилаётган хорижий инвестициялар ҳажмининг изчил ва барқарор ўсиб бораётгани эътиборга сазовордир. Бу ҳақда Президентимиз И.Каримов сўз юритар экан, шундай дейди: «Ўзлаштирилган умумий капитал қўйилмалар ҳажмининг 3 миллиард доллардан ортиғини хорижий инвестициялар ташкил этди. Шунинг 72 фоиздан зиёди ёки 2 миллиард 200 миллион доллари тўғридан-тўғри хорижий инвестициялардир» 1 , деб таъкидладилар.Шуни алоҳида эътироф этиш лозимки, республикамиз иқтисодиётига киритилаётган инвестицияларнинг катта қисми асосий капитал истеъмолига, корхоналарни 1 Каримов И. 2014 йил юқори ўсиш суръатлари билан ривожланиш, барча мавжуд имкониятларни сафарбар этиш, ўзини оқлаган ислоҳотлар стратегиясини изчил давом эттириш йили бўлади. –Т. Ўзбекистон. 2014. 13-бет. 4 техник жиҳатдан замонавий технологиялар асосида қайта қуроллантиришга йўналтирилмоқда. Республикамиз корхоналарда амалга оширилаётган модернизациялаш бу мавжуд асосий воситаларни янгилаш демакдир. Техник ва технологик қайта жиҳозлаш, бу мавжудларидан фойдаланишни тартибга солишдир. Таъкидлаш керакки маҳсулот ишлаб чиқариш ҳаражатларини камайтириш учун республикамизда барча ресурслар мавжуд, хомашё ва ишчи кучи етарли лекин улардан мақсадли сарфланиш даражаси тежамкорлик ҳисоби, уни махаллийлаштириш борасида камчилликлар мавжуд. Бу камчилликларни бартараф қилишда инвестицияларни жалб қилиниши алоҳида аҳамиятлидир. Республикамизга жалб қилинаётган инвестицияларни асосий қисми янги турдаги, сифатли, махаллий хом ашёларга мослаштирилган корхоналар қуришга сарфланди. Ўзбекистоннинг иқтисодий ўсиш даражасининг ортиб боришида энг аввало мавжуд асосий воситалардан унумли фойдаланиш бўлса, иккинчидан ташқи қарзларининг ялпи ички маҳсулотига нисбатан пастлигидадир. Иқтисодий кўрсаткичларни яхшиланиб боришида амалга оширилаётган тадбирлар ичида ҳаракатларни камайтириш, маҳсулот таннархини пасайтиришда асосий воситалардан самарали ва тўлиқ қувватда фойдаланиш, уларнинг ҳисобини тўғри ташкил қилиш талаб қилинади, чунки ҳисоб ишларини тўғри ташкил қилишнинг иқтисодий тежамкорликка олиб келади. Дарҳақиқат, иқтисодиётнинг тадрижий ривожланиши корхоналарда асосий воситаларни замонавийлаштириш ҳамда технологик жиҳатдан янгилаб боришни тақозо қилади. Бу эса кўп жиҳатдан хўжалик юритувчи субъектларда асосий воситалар ва уларни эскиришини тўғри ҳисобга олиш ҳамда улар юзасидан ўтказиладиган аудитни оптимал вариантда ташкил этишга боғлиқдир. Буни шундай изохлаш мумкинки, ушбу тизимда миллий стандартларнинг амалиётга киритилиши корхоналарда бу турдаги 5 активларни бухгалтерия ҳисобида акс эттиришнинг янгича тартибини белгилаб бермоқда. Мазкур диссертациядан илгари ёзилган илмий-тадқиқот ишларида асосий воситалар амортизацияиси аудити борасида, асосан, бозор иқтисодиётига асосланган, ижтимоий йўналтирилган иқтисодиётимизга хос тадқиқот мавзусининг айрим масалари очиб берилмаган. Мамлакатимиз иқтисодиётига замонавий техника ва технологияларнинг кенг жорий қилиниши, аудит борасида илғор хорижий усулларнинг қўлланилиши асосий воситалар амортизацияси аудитини ташкил қилиш ва такомиллаштиришнинг нақадар долзарб эканлигини ифодалайди. Download 0.77 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling