Диссертация илмий раҳбар: и ф. н., доцент И.Қўзиев
Тадқиқотнинг амалий аҳамияти
Download 0.77 Mb. Pdf ko'rish
|
амортизация
- Bu sahifa navigatsiya:
- Тадқиқот натижаларини синовдан ўтказиш.
- I боб. Иқтисодиётни модернизациялаш шароитида асосий воситалар амортизацияси аудитининг назарий асослари 1.1.
Тадқиқотнинг амалий аҳамияти. Диссертациядаги илмий хулосалар
ва тавсиялар асосий воситалар амортизацияси аудитини халқаро талаблар асосида ташкил этилишига имконият яратади. Тадқиқот натижаларидан асосий воситалар амортизацияси аудитини такомиллаштириш борасида меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларни ишлаб чиқишда, олий ўқув юртларида амалий қўлланма сифатида фойдаланиш мумкин. Тадқиқот натижаларини синовдан ўтказиш. Диссертация иши юзасидан 2014 йил 17 майда Тошкент молия институтида ўтказилган “Банк- молия тизимини янада ривожлантириш орқали инвестицион фаолликни кенгайтиришнинг истиқболли йўналишлари”га бағишланган магистрантларнинг XI анъанавий илмий-амалий конференциясида «Асосий воситалар амортизацияси аудитини такомиллаштириш зарурияти» ва «Асосий воситалар амортизацияси ҳисоблашни такомиллаштириш» номли тезислар маъруза қилинган ва конференция иштирокчилари томонидан ижобий баҳоланган. Диссертация ишининг тузилиши ва ҳажми. Диссертация кириш, учта боб, хулоса, фойдаланилган адабиётлар рўйхатидан иборат. 8 I боб. Иқтисодиётни модернизациялаш шароитида асосий воситалар амортизацияси аудитининг назарий асослари 1.1. Модернизациялаш жараёнларини амалга оширишда асосий воситаларга амортизация ҳисоблашнинг иқтисодий моҳияти Мaмлaкaтимиздa тaркибий ўзгaришлaрни изчил aмaлгa oширишдa қулaй инвeстиция муҳитининг ярaтилгaни aсoсий oмил бўлиб кeлмoқдa. Инвестиция муҳити – бу мамлакатдаги инвестиция жараёнларига таъсир кўрсатувчи иқтисодий, сиёсий, меъёрий-ҳуқуқий, ижтимоий ва бошқа шарт- шароитлар мажмуи. Инвестиция муҳити энг аввало қуйидаги иқтисодий омиллар орқали белгиланади: табиий шарт-шароитлар, шу жумладан фойдали қазилмалар захиралари, ишчи кучи малакаси ва ўртача иш ҳақи даражаси, иқтисодий конъюнктура ҳолати, ички бозор сиғими ҳамда товарларни ташқи бозорда сотиш имкониятлари, кредит тизими ҳолати, солиққа тортиш даражаси, ишлаб чиқариш ва ижтимоий инфратузилманинг ривожланганлиги, хорижий капиталга нисбатан давлат сиёсати, унга нисбатан имтиёзли шарт-шароитларнинг белгиланганлиги ва ҳ.к. Мамлакатимиз мустақилликка эришганидан буён қулай инвестиция муҳитини яратиш давлатимиз иқтисодий сиёсатининг марказий масалаларидан бири бўлиб келмоқда. Бугунги кунда модернизациялаш жараёнлари мамлакатимиз ҳаётининг деярли барча жабҳаларини қамраб олган. Айниқса, мазкур йўналишлар орасида ишлаб чиқаришни модернизациялаш муҳим ўрин тутади (1-чизма). Зеро, миллий иқтисодиётнинг барқарор ва самарали амал қилишини таъминлаш, уни жаҳоннинг ривожланган мамлакатлари тараққиёти даражасига олиб чиқиш, турли сиёсий ва иқтисодий ўзгаришлар, жаҳон бозори конънктурасидаги тебранишлар, инқироз ҳолатларига нисбатан «чидамлилиги», мустақил ривожлана олиш имконият ва салоҳиятлари айнан иқтисодиёт турли даражалари ишлаб чиқариш жараёнларидаги туб ислоҳотлар ва уларнинг натижаларига боғлиқдир. Бироқ, шу билан бирга 9 ишлаб чиқаришни модернизациялаш ижтимоий-иқтисодий ҳаётнинг бошқа соҳаларидаги ўзгаришларга чамбарчас боғлиқ. Яъни, барча соҳа ва жабҳалар ўртасида жадал ислоҳ этиш ва модернизациялаш жараёнларининг амалга оширилишида изчиллик ва мантиқий мувозанатни таъминлашга ҳаракат қилиш лозим. Download 0.77 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling