Диссертация илмий раҳбар: и ф. н., доцент И.Қўзиев
VII Бошқа гуруҳларга киритилмаган қатъий белгиланган активлар
Download 0.77 Mb. Pdf ko'rish
|
амортизация
VII
Бошқа гуруҳларга киритилмаган қатъий белгиланган активлар 1 Кўп йиллик дов-дарахтлар 10 2 Идора мебели ва ускуналари (шу жумладан телефон аппаратлари, ҳисоблаш қурилмалари ва бошқалар) 15 3 Бошқалар 10 Солиқ солиш мақсадлари учун ҳар бир кичик гуруҳ бўйича амортизация ажратмалари амортизация нормасини қўллаш орқали, бироқ ушбу Кодексда белгиланган энг юқори нормадан ошмаган ҳолда ҳисоблаб чиқилади. Солиқ солиш мақсадлари учун амортизацияни ушбу моддада белгиланганидан пастроқ ва солиқ тўловчининг ҳисоб сиёсатида мустаҳкамлаб қўйилган нормалар бўйича ҳисоблашга йўл қўйилади. I боб бўйича хулоса Диссертациянинг 1-бобида асосий воситалар амортизацияси аудитининг назарий асосларига эътибор қаратилган. Мазкур бобда асосий воситалар 35 амортизацияси аудитининг мақсади, вазифалари ва йўналишлари келтириб ўтилган. Асосий воситалар моддий бойлик бўлиб, ўзининг табиий қуриниши, узоқ вақт мобайнида ўзгартирмайди ҳамда қийматини ишлаб чиқарилаётган маҳсулот қийматига қисмлаб ўтказилади. Асосий воситалар умумий ишлаб чиқаришнинг моддий-техника базаси ҳисобланади. Корхонанинг ишлаб чиқариш қуввати, мехнатнинг қуролланганлиги даражаси асосий ишлаб чиқариш воситаларининг ҳажмига боғлиқ. Асосий воситаларнинг ва мехнатнинг қуролланганлигик даражасининг ошиши мехнатка ижтимоий характер бағишлайди ва жамоанинг маданий-техник даражасини оширади. Иқтисодиётни модернизациялаш шароитида асосий воситалар ишлаб чиқариш самарадорлигини оширувчи, иқтисодий ўсишни таъминловчи барча омиллар ичида асосий ўринни эгаллайди. Ишлаб чиқариш асосий воситалари моддий ишлаб чиқариш соҳасида қатнашади. У ўзининг амал қилиш цикли давомида ишлаб чиқариш жараёнида бир неча марта ишлатилади. Ишлаб чиқариш асосий воситалари босқичма-босқич эскириб, ўз қийматини ишлаб чиқарилаётган маҳсулотга қисмлаб ўтказиб боради. Улар амортизация ажратмалари ҳисобига қопланади. Download 0.77 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling