Диссертация илмий раҳбар: и ф. н., доцент И.Қўзиев
Download 0.77 Mb. Pdf ko'rish
|
амортизация
- Bu sahifa navigatsiya:
- A = A * F3 Бу ерда: F3
H = ((F1-F2)/T*F1) * 100
Бу ерда : F1 – асосий воситаларнинг бошланғич қиймати, сўм; F2 – асосий воситаларнинг йўқотилган қиймати, сўм; T – асосий воситаларнинг меъёрий хизмат муддати, йил, Амортизация нормаси даражаси асосий воситаларнинг эскирган қийматини қайта тиклаш учун зарур бўлган ресурслар ҳажмини ифодалайди. Амортизация нормаси ёрдамида асосий воситаларнинг айланма тезлиги ва уларни такрор ишлаб чиқариш жараёнини моделлаштириш назорат қилинади. Асосий воситаларни тўлиқ тиклаш учун ажратилган амортизация суммаси куйидаги формула бўйича ҳисобланади: A = A * F3 Бу ерда: F3 – асосий воситаларнинг уртача қиймати, сўм; Асосий воситалар маънавий эскириши кўп ҳолларда жадал кечади. Шунинг учун бошқарувчи амортизация ажратмасини тез маънавий эскираётган асосий воситаларнинг ўрнини қоплаб оладиган даражада 17 белгилаши лозим. Бу муаммони тезлаштирилган амортизация усули ёрдамида ҳал қилиш мумкин. Ҳозирги кунда ускуналар қийматининг катта қисмини дастлабки йиллардаёқ ишлаб чиқариш харажатларига ўтказишни таминлайдиган нотекис амортизация кенг қулланилмоқда. Бу корхоналарга инфляция шароитида қилинган харажатларни тезроқ қоплаш ва ускуналарни янгилаш имконини беради. Саноат корхоналарида амортизация ажратмалари суммаси мустакил равишда корхонанинг асосий воситаларни такрор ишлаб чиқариш ва такомиллаштиришга сарфланади. Асосий воситалар такрор ишлаб чиқаришнинг турли шакиллари мавжуд. Оддий такрор ишлаб чиқариш шакли – бу эскирган мехнат воситаларини капитал таъмирлаш. Бунда таъмирлаш харажатлари бевосита маҳсулот таннархига қўшилади. Ноишлаб чиқариш воситаларини таъмирлаш учун харажатлар фойда ҳисобига қопланади. Асосий воситалар кенгайтирилган шаклда такрор ишлаб чиқариш деганда янги қурилишни амалга ошириш корхона фаолиятини кенгайтириш, уни реконструкция қилиш, техник қайта қуролланиш ҳамда ускуналарни модернизация қилиш тушунилади. Бу шакилларнинг хар бири аниқ вазифани бажаради, ўзига яраша устунлик ва камчиликлари бор. Янги қурилиш хисобига асосий воситаларнинг барча элементлари замон талабига жавоб бера оладиги корхоналар юзага келади. Бироқ ҳозирги шароитда ишлаб чиқаришнинг сусайиши билан кўпчилик корхоналар маблағ етишмаслиги сабабли фаолиятини тўхтатадилар. Реконструкция қилишда капитал харажатларнинг асосий қисми эски ишлаб чиқариш бинолари ва иншоотларидан фойдаланиш даврида воситаларининг актив қисмини такомиллаштиришга йўналтирилади. Ускуналарга қилинаётган харажатлар ҳиссасининг ортиши меҳнат 18 унумдорлигининг ортишига, ишлаб чиқаришнинг кенгайишига ва маҳсулот таннархининг пасайишига олиб келади. Ускуналарни модернизациялаш деганда ускуналардаги маънавий эскиришни тўлиқ ёки қисман бартараф қилиш ва ишлаб чиқаришга нисбатан замонавий конституцияларни жорий қилиш тушунилади. Ускуналарни модернизациялаш бир неча йўналишларда олиб борилиши мумкин: Ишлаётган машиналарнинг конституциясини уларнинг техник имкониятларини оширадиган қилиб такомиллаштириш; Станок ва механизимларни автоматлаштириш ва механизациялаш; Ускуналарни дастурий бошқаришга ўтказиш. Ускуналарни модернизация қилиш иқтисодий жиҳатдан самарали бўлиб, меҳнат унумдорлиги ва йиллик ишлаб чиқариш ҳажмини оширади, маҳсулот таннархини камайишига олиб келади. Агар фойданинг ўсиши модернизация харажатлари туфайли асосий воситалар қийматининг ўсишидан юқори бўлса рентабеллик ошган бўлади. Download 0.77 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling