Диссертация илмий раҳбар: и ф. н., доцент И.Қўзиев


Ишлаб чиқаришни модернизациялашни амалга оширишнинг асосий йўналишлари


Download 0.77 Mb.
Pdf ko'rish
bet6/35
Sana06.02.2023
Hajmi0.77 Mb.
#1169691
TuriДиссертация
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   35
Bog'liq
амортизация

 
Ишлаб чиқаришни модернизациялашни амалга оширишнинг асосий йўналишлари 
ва воситалари
1
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
1-чизма. Ишлаб чиқаришни модернизациялашни амалга оширишнинг 
асосий йўналишлари ва воситалари. 
Шу ўринда модернизациялаш жараёнининг жамият ҳар бир аъзосининг 
онглилиги ва мустақиллигини оширишдаги ўрнига алоҳида эътибор қаратиш 
лозим деб ҳисоблаймиз. Чунки, иқтисодиёт ҳамда мамлакат ҳаётининг бошқа 
1
Манба: Саидова Г. Модернизация, техническое обновление и диверсификация производства, широкое 
внедрение инновационных технологий – необходимое условие выхода Узбекистана на новые рубежи на 
мировом рынке / «Жаҳон молиявий-иқтисодий инқирози, Ўзбекистон шароитида уни бартараф этишнинг 
йқллари ва чоралари» мавзусидаги Республика илмий-амалий анжуманидаги тақдимот материаллари. – Т., 
ТДИУ, 2009 йил 5 май. 
Эскирган асбоб-
ускуналарни 
фойдаланишдан чиқариш 
Ишлаб чиқарилаётган 
маҳсулот ассортиментини 
кенгайтириш 
Маҳаллий ресурслар 
базасида инновацион 
технологияларни 
ишлаб чиқаришга 
жорий этиш 
Чиқитсиз ва 
экологик соф 
технологияларни 
жорий этиш 
Ишлаб чиқаришни 
замонавий техника ва 
технологиялар билан 
жиҳозлаш 
Ишлаб чиқариш 
харажатларини 
пасайтириш ва 
ресурсларни тежаш 
Ишлаб
чиқаришни 
модерниза-
циялаш 
Сифатни бошқариш 
ва сертификатлаш 
тизимини жорий 
этиш 


10 
соҳаларини модернизациялаш энг аввало ушбу жараёнларда иштирок этувчи, 
уларни амалга оширувчи ва доимий равишда такомиллаштириб борувчи 
жамият аъзолари дунёқараши, тафаккурининг ўзгариши, уларнинг 
демократик ва туб ислоҳот жараёнларидаги фаоллиги ошишига бевосита 
боғлиқдир.
Юқоридаги 
фикр-мулоҳазалардан 
кўринадики, 
мамлакатимизни 
янгилаш ва модернизация қилиш – замон талабидир. Бугунги кунда 
ривожланган мамлакатлар қаторида муносиб ўрин эгаллаш, миллий 
маҳсулотларимизнинг жаҳон бозорларидаги рақобатдошлигини таъминлаш, 
шу асосда экспорт ҳажмини сезиларли даражада ошириш мавжуд соҳа ва 
тармоқларни техник ва технологик жиҳатдан қайта жиҳозлаш асосида 
модернизациялашни тақозо этади. Айни пайтда, жаҳон бозоридаги эҳтиёж ва 
талабнинг ўзгаришини ҳисобга олган ҳолда иқтисодиётимиз таркибий 
тузилмасини такомиллаштириб бориш, бу мақсадда янги, замонавий 
тармоқларни барпо этиш ва жадал ривожлантириш лозим бўлади.
Корхоналарнинг асосий белгиси – уларнинг ўзларига тегишли 
мулкининг мавжудлигидир. Айнан шу нарса корхоналарнинг моддий-техник 
имкониятларини белгилаб беради ҳамда уларнинг иқтисодий эркинлиги ва 
келажагини таминлайди. Муайян мулкдан фойдаланмасдан ҳеч бир корхона 
ўзининг хўжалик фаолиятини амалга ошира олмайди. 
Корхона эгалик қиладиган мулк кўчмас ва кўчириб бўладиган 
мулкларга ажралади. 
Кўчмас мулкка ер участкалари, ер ости бойликлари, маҳсус сув 
объектлари ва умуман ер билан боғлик бўлган бузилмас нарсалар, шу 
жумладан ўрмонлар, кўп йиллик дарахтлар, иншоотлар, бинолар киради. 
Кўчириб бўладиган мулкка кўчмас мулкка кирмайдиган нарсалар 
ҳамда пул маблағлари ва қимматли қоғозлар киради. 
Корхона мулкини айланма активлар ва узоқ муддатли активларга ҳам 
ажратиш мумкин. Бунда корхона мулкининг нафақат ижтимоий кўриниши 


11 
балки ишлаб чиқариш жараёнидаги роли, аҳамияти ва корхона иқтисодиётига 
таъсири ҳам ҳисобга олинади. Узоқ муддатли активлар йирик ва ўрта 
корхоналар мулкининг 65-85 фоизини ташкил қилади. Унинг тузилиши 2-
чизмада келтирилган. 
2 – чизма. Узоқ муддатли активларнинг тузилиши
1
.
Узоқ муддатли активлар корхона хўжалик фаолиятида узоқ муддат 
мобайнида қатнашади. Бу амортизация жараёнинг давомийлиги ва айланма 
тезлигининг секинлиги билан боғлиқ. Шунинг учун улар узоқ муддатли ёки 
секин айланадиган активлар деб аталади. Шунингдек, улар иммобилизация 
фондлари ҳам деб аталади. 
Корхоналарда узоқ муддатли активларнинг тузилиши ва таркиби бир-
биридан жиддий фарк қилади. Бироқ, барча корхоналар узоқ муддатли 
активлар таркибида асосий воситалар салмоқли хиссани ташкил этади. 
Асосий воситалар – бу моддий бойлик бўлиб, ўзининг табиий 
қуриниши, узоқ вақт мобайнида ўзгартирмайди ҳамда қийматини ишлаб 
чиқарилаётган маҳсулот қийматига қисмлаб ўтказилади. 
1
Муаллиф томонидан ишлаб чиқилган. 

Download 0.77 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   35




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling