иккилам-чи бозор – (ингл. secondary market) – бирламчи бозорда илгари эмитацияланган қимматли қоғозлар муомалада бўладиган бозор.
Мавжуд манбалардан, масалан, компаниялар архивлари ва маълумотномалардан, расмий статистика ва ҳукумат хабарномаларидан йиғилган маълумотларга иккилам-чи маълумотлар дейилади.
Битта тармоқ билан бир-бирига уланган компьютерлар ёки ишчилар йиғиндисига иш+чи гуруҳ истилоҳи қўлланилади. Ушбу термин, одатда, битта ташкилот доирасида бир бирига ўхшаш операцияларни бажарувчи персонал компьютерлар гуруҳини ифодалаш учун ишлатилади.
– мижозлар ва истиқболдаги режалар тўғрисидаги фактлар ва маълумотларга тезроқ киришни маркетологларга ҳавола этиш мақсадида ишлаб чиқилган сўровномани ўтказиш учун восита ва компьютерлаштирилган маълумотлар тахлилига нисбатан эса профиллов-чи (йўналтирувчи) термини қўлланилади.
-чи аффикси касб-ҳунар, мутахассисликларнинг умумий маъносини билдирувчи сўзларга қўшилиб, ушбу касб-ҳунар ва мутахассисликларга тааллуқли от-терминларни ясайди: хизматчи, истеъмолчи, назоратчи, омонтчи ва ҳ.к.;
Молиявий ҳисоб-китобни амалга оширишга жавобгар, мансабдор шахсга нисбатан бош ҳисоб-чи, (бош бухгалтер) термини ишлатилса, товарлар ишлаб чиқарувчилари ва истеъмолчилари ўртасида турадиган, уларнинг муомаласида кўмаклашадиган шахс, фирма ёки ташкилот; товарларни ташиш, сақлаш, суғурталаш, ўтказиш ва ҳоказо соҳаларда иш кўрадиган шахсга нисбатан восита+чи (ингл. middlemen, mediator) термини ишлатилади.
Авал+чи – чек бўйича тўловни, кредит бўйича кредит қайтарилишини, вексель юзасидан мажбурият ижросини кафолатловчи шахс.
2. Айни касб, ҳунар, мутахассислик билан шуғулланувчи шахс номини англатувчи терминларни ҳосил қилади: хисобчи, сотувчи, ауксиончи, суруштирувчи, тафтишчи, синовчи ва ҳ.к.;
Рақобат+чи – маҳсулот ёки хизматни ўтказиш ва сотиш мақсадида бошқа бир компания билан ҳам компаниянинг ўз доирасида, ҳам тармоқнинг муайян соҳасида ёки муайян бозорда бошқа компаниялар билан рақобатлашувчи компания ёки жисмоний шахс.
Товарлар ишлаб чиқарувчилари ва истеъмолчилари ўртасида турадиган, уларнинг муомаласида кўмаклашадиган шахс, фирма ёки ташкилот; товарларни ташиш, сақлаш, суғурталаш, ўтказиш ва ҳ.к соҳаларда иш кўрадиган шахсга нисбатан восита+чи (ингл. middlemen, mediator) термини қўлланилса, экспорт билан шуғулланувчи мамлакат, жисмоний ёки юридик шахсга экспорт+чи (ингл. exporter) термини қўлланилиади.
Do'stlaringiz bilan baham: |