Жамоатчилик билан алоқалар – европалик назариётчи ва амалиётчилар жамоатчилик билан алоқалар истилоҳи ва тушунчасига шундай таъриф беришган: “Ташкилот ва кенг халқ оммаси ўртасида яхши муносабат ва ўзаро бир-бирини тушунишни йўлга қўйиш ва сақлаб туришга қаратилган фаолиятни доимий асосда режалаштириб боришдир”.
Зарар кўр+маслик таҳлили – сарф-харажатлар (чиқимлар) ялпи тушумга тенг бўладиган нуқтани аниқлаш мақсадида ўтказиладиган молиявий таҳлил. Бу таҳлил натижасида компания ўзи хоҳлайдиган фойда ҳажмини таъминлаб берадиган нархларни белгилашга ҳаракат қилади.
Истеъмолчининг маркага, брендга муно- сабати характеристикаси, айнан шу маҳсулотни истеъмол килишдан қаноатланишни тавсифловчи садоқат ва такрор харидни амалга ошириши эҳтимоли лоял+лик дейилади
Муқобил+лик – фақат икки имкониятдан бирини оддийгина танлаш эмас, балки бир-бирига зид бўлган имкониятлардан бирини танлаб олишни ҳам билдириши мумкин. Муқобиллик, бундан ташқари, бир-бирига зид икки йўл, имконият ва шу кабилардан – ё унисини, ё бунисини танлаш заруриятини, танлашга мажбур бўлмоқ деган мазмунни ҳам билдиради.
3. Маркетингга оид моддият билан боғлиқ терминларнинг -лик аффикси билан ясалиши.
Расмийят+чилик(қўшимча чилик) харажатлари – корхонани таъсис этиш, корхона ёки компанияни бошқариш, ишлаб чикариш воситаларига, дистрибуция ва ҳоказоларга харажатларни ўз ичига олувчи харажатлар.
Баққол+лик моллари – бу термин билан баққоллик моллари чакана ва улгуржи савдоси ифодаланади. Шунингдек, бакқоллик дўконларида со- тиладиган маҳсулотлар катта ассортимента ҳам мазкур термин билан ифодаланади.
Маркетинг терминларининг -ли аффикси орқали ясалиши
1. Хизмат вазифа маъносини англатадиган терминларнинг ясалиши.
Ваколат+ли банклар – Ўзбекистон Республикаси Марказий бан- кидан валюта операцияларини амалга ошириш учун рухсат олган тижорат ва бошқа банклар.
Чакана савдо нуқтасида товарлар катта миқдори сақланадиган, аммо одатдаги нархларда сотиладиган маҳсулот қадоғидир бонус+ли қадоқ дейилади. Реклама мақсадларида бу ҳодиса ҳар доим одатда реклама сарлавҳаси кўринишидаги товар қадоғига ишора қилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |