Диссертация илмий раҳбар: И. Ж. Юлдашев, филология фанлари доктори, профессор Тошкент 2022 Мундарижа


Download 1.24 Mb.
bet20/49
Sana16.03.2023
Hajmi1.24 Mb.
#1272846
TuriДиссертация
1   ...   16   17   18   19   20   21   22   23   ...   49
Bog'liq
Севара Худойбердиева Диссертация 30 10

Юк ташиш шартномаси фуқаролик-ҳуқуқий шартномаси бўлиб, унга кўра юк ташувчи жўнатувчи унга ишониб топширган юкни белгиланган манзилга етказиб бериш ва уни олишга ваколати бўлган шахсга (олувчига) топшириш мажбуриятини, юк жўнатувчи эса юк ташилгани учун белгиланган ҳақни тўлаш мажбуриятини олади.
Маркетинг терминларининг -ма аффикси орқали ясалиши
– ишлаб чиқариш жараёнида бир марта қатнашиб, ўз қийматини тайёр маҳсулотга ўтказиб, ўз шаклини ҳам ўзгартирадиган, бутунлай йўқотиб юборадиган меҳнат буюмларига нисбатан айлан+ма фондлар термини билан аталади.
Фақат харидор курси ёки фақат сотувчи курси ҳисобланувчи бозор бирёқла+ма бозор дейилади.
Ҳаракатлардан, чиқимдан орттириб, тежаб-тергаб тўпланган пул; маблағга нисбатан жамғар+ма термини ишлатилса, маҳсулотлар, хизматлар ёки санъат асарлари намойиш этиш учун жойлаштирилган, тижорат битимлари тузиш, текшириш ёки кўнгил очиш учун мўлжалланган жой кўргаз+ма термини ишлатилади.
Сотувга айлан+ма – реклама бир марталик почта жўнатмалари, каталог ёки бошқа маркетинг коммуникацияларидаги анкета.
Юк йўллан+маси – юк хати, дастлабки бухгалтерия хужжати, товар ёки материалларни чиқариш учун ҳисоб-китоб қилинган хат.
Қўш+ма корхона компаниялар ёки жисмоний шахсларнинг маҳсулот, хизмат яратиш, тайёрлаш ёки маркетинги ёхуд тижорат фаолия­ти мақсадидаги ҳамкорлиги. Қўшма корхонанинг барча қатнашчилари харажат ва фойда, шунингдек, тижорат таваккалини ўзаро баҳам кўради.
Маркетинг терминларининг -лаштириш аффикси орқали ясалиши
Маълумотларга кўра, бу аффиксли терминлар ўзбек тилида ХХ асрнинг 20-йилларидан бошлаб қўллана бошлаган. А.К. Боровков -ла+ш+тир аффиксларининг қўшилувидан ясалган -лаштириш аффикси хусусида қуйидагиларни баён қилади: “-лаштириш” аффикси русча -иров (-ты), и-зиров (-ты) суффикслардир. Ўзбек тилида, хусусан, маркетинг терминологик тизимида мазкур аффикс ёрдамида хосил қилинган юзлаб терминлар ўз вазифасини бажариб келмоқда99.

Download 1.24 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   16   17   18   19   20   21   22   23   ...   49




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling