Диссертация илмий раҳбар: И. Ж. Юлдашев, филология фанлари доктори, профессор Тошкент 2022 Мундарижа


Download 1.24 Mb.
bet28/49
Sana16.03.2023
Hajmi1.24 Mb.
#1272846
TuriДиссертация
1   ...   24   25   26   27   28   29   30   31   ...   49
Bog'liq
Севара Худойбердиева Диссертация 30 10

Терминэлементлар. Маркетинг тизимида қўлланилиб келаётган терминлар таркибида терминэлемент кўринишдаги лексемалар ҳам кўплаб кузатилади:
Макро: (юн. makros – катта, кўп, узун) ўзлашма қўшма сўзларнинг таркибий қисми бўлиб, шу сўзларнинг йирик катталиклар, ўлчамлар, шакллар, миқёслар билан алоқадорлигини кўрсатади.111 макрологистика, макромаркетинг, макроиқтисодиёт, макромуҳит, макротизм таҳлили.
Микро: (юн. mikros – кичик) ўзлашма қўшма сўзларнинг биринчи таркибий қисми бўлиб: 1) кичик, жуда майда, (ҳажм, миқдор) маъноларини беради.112 микроиқтисодиёт, микромаркетинг.
Но: нотижорат маркетинг, нотўғри маркетинг, ноаниқлик
Гео: географик маданият, геодемографик маркетинг, геосиёсат.
Маркетинг соҳасида қисқартма сўзлардан ҳам кенг фодаланилади:
АЖ – акциядорлик жамияти, АМА – Америка маркетинг ассоциацияси, ХВЖ – халқаро валюта жамғармаси, VIP – ВИП – ўта муҳим шахс, ЕЭСА – Европа эркин савдо ассоцацияси, ЁАЖ – ёпиқ акциадорлик жамияти, ИЧТА – ишлаб чикариш-тижорат агломерациялари, ЯИМ – ялпи ички маҳсулот, WWW – (World Wide Web)ни битта катта кутубхона кўринишида тасаввур қилиш мумкин Web тугунлари китобга ўхшаса, “Web саҳифалари” эса бу китоблардаги саҳифаларни эслатади. Web га уланган ҳар бир инсон дунё бўйича тарқалган миллионлаб маълумотларни олиш имкониятига эгадир. В2В – айрибошлашнинг ҳар иккала тамонини ҳам ташкилотлар ифода этадиган маркетинг. ШҲТ – Шанҳай Ҳамкорлик Ташкилоти. ЯММ – ялпи миллий маҳсулот. ЭҲМ – электрон ҳисоблаш машинаси. ИТТКИ – илмий-тадқиқот ва тажриба-конструкторлик ишлари. ОАЖ – очиқ акциядорлик жамияти. ОАВ – оммавий ахборот воситалари. ИРИ – инсоний ривожланиш индекси. ТМК – трансмиллий корпорацияси.
Юқорида келтирилган мисоллар маркетинг терминлари структураси нисбатан мураккаб бўлиб, уларнинг ўзига хос компонентлар (бирикма, қўшимча элементдан) тузилишини кўрсатади.


Download 1.24 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   24   25   26   27   28   29   30   31   ...   49




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling