Диссертация илмий раҳбар: И. Ж. Юлдашев, филология фанлари доктори, профессор Тошкент 2022 Мундарижа


Download 1.24 Mb.
bet24/49
Sana16.03.2023
Hajmi1.24 Mb.
#1272846
TuriДиссертация
1   ...   20   21   22   23   24   25   26   27   ...   49
Bog'liq
Севара Худойбердиева Диссертация 30 10

1. От+от шаклидаги бирикма терминлар
Бу шакилга оид атрибутив, яъни аниқловчи ва аниқланмишдан тузилган бирикма терминлар “тобе компонентнинг ҳоким компонентга бирор грамматик кўрсаткичсиз – битишув синтактик алоқаси усулида ҳосил қилинган бўлиб, туркологик адабиётларда 1-тип туркий изофа (cўз бирикмаси ёки туркий изофа) деб юритилади”.106 Демак, туркий тилларда, хусусан, ўзбек тилида бу типдаги бирикма шаклидаги терминларда уларнинг компонентлари бир-бири билан изофа орқали бирикиб келади. Изофа уч хил кўринишга эга: I тип изофада ҳар иккала компонент мутлақо грамматик белгисиз бўлади. II тип изофали бирикмада эса биринчи компонент бош келишик формасида, иккинчи компонент эса эгалик қўшимчаси билан келади. III тип изофада биринчи компонент қаратқич келишик формасида, иккинчи компонент эса эгалик қўшимчаси билан келади107. Ўзбек маркетинг терминологиясида ҳам ҳар учала тип изофали бирикмалар мавжуддир:
а) I тип изофали бирикмалар: интернет бозор, банк карта, интернет реклама, латериал маркетинг, маркетинг тижорат, арзон нарх, қиммат нарх, нотижорат маркетинг.
б) II тип изофадаги бирикмалар. Ўзбек маркетингтерминологиясида от+от типидаги икки компонентдан иборат бирикма шаклидаги терминлар орасида II тип изофадаги бирикмаларнинг салмоғи анча юқори. Бу тип изофада, юқорида таъкидлаганимиздек, аниқловчи компонент бош келишикда, аниқланмиш компонент эса эгалик аффикси (- и / - си) билан келади. II тип изофадаги бирикмалар бирор нарса-предмет, воқеа-ҳодисаларнинг иккинчи нарса-предмет, ёки ҳодисага қарашлилиги, мансублигини англатади: маркетинг коммуникациялари, маркетинг принциплари, маркетинг тадбирлари, маркетинг санъати, маркетинг турлари, муносабатлар маркетинги, истеъмол кредити, истеъмол панели, божхона баёноти, божхона брокери, божхона имтиёзлари, бозор билимдони, бозор етакчиси, бозор иқтисодиёти, бозор разведкаси, банк операциялари, банк сертификати, банк системаси, банк филиали, банк чеки, банк ҳужжатлари ва ҳ.к.
в) III тип изофали бирикмалар. Бундай бирикмаларда аниқловчи компонент қаратқич келишиги, аниқланмиш компонент эса эгалик қўшимчаларини олади108. Масалан: харидорнинг танлови, маҳсулотнинг нархи, маҳсулотнинг сифати, бозорнинг турлари, харидорнинг кайфияти, сотувчининг билимдони сифатнинг юқориси, сотувнинг жадаллиги, ва бошқалар.

Download 1.24 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   20   21   22   23   24   25   26   27   ...   49




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling