Диссертация илмий раҳбар: И. Ж. Юлдашев, филология фанлари доктори, профессор Тошкент 2022 Мундарижа


Сифат+от типидаги бирикма шаклидаги терминлар


Download 1.24 Mb.
bet25/49
Sana16.03.2023
Hajmi1.24 Mb.
#1272846
TuriДиссертация
1   ...   21   22   23   24   25   26   27   28   ...   49
Bog'liq
Севара Худойбердиева Диссертация 30 10

2. Сифат+от типидаги бирикма шаклидаги терминлар.
Соҳа терминлар системасида сифат+от типи бирикма термин ясашнинг энг сермаҳсул усулларидан ҳисобланади. Чунки бундай бирикма терминларнинг аниқловчи компоненти аниқланмиш компонентнинг белгиси, хоссаси, хусусияти каби маъноларни англатиб келади. Айни соҳа терминлар тизимида бирикма терминнинг аниқловчи компоненти туб ёки ясама сифатдан иборат бўлади.
а) туб сифат+от:, қатъий нарх, катта ҳисоб, импорт маҳсулот, улгуржи бозор, чакана савдо, экспорт маҳсулот.
б) ясама сифат+от типли бирикма терминлар.
в) -ли аффикси сифат ясовчилар ичида энг фаоли ҳисобланиб, от туркумига оид сўзларга қўшилиб, асосдан англашилган нарса-предметга эгалик, алоқадорлик, тегишлилик маъноларини ифодалаб келади. Масалан: лаёқатли сотувчи, муддатли тўлов, муваффақиятли битим, тармоқли маркетинг, сертификатли маҳсулот, қимматли қоғозлар, бонусли қадоқ, ваколатли банклар, рекламали ахборотлар, мақсадли маркетинг, рақамли нарх, тестли маркетинг, фойдали тадқиқот, паст сифатли товарлар ва ҳ.к.
б/2) -ма. Ушбу аффикс билан ясалган сифатларнинг якка ўзи терминлик вазифасини бажара олиши ёки олмаслиги масаласи анча мунозарали. Баъзи манбаларда - ма аффиксли сифатнинг алоҳида муайян тушунчани англатиб келолмаслиги, унинг фақат бирикма таркибидагина ўзига хос терминологик тус олиши ҳақидаги фикрлар билдирилган. “Бу хилдаги сўзларнинг баъзилари тилда якка ҳолда ҳам муайян тушунчани ифодалай олади. Лекин улар от категориясига тегишли бўлган сўзлардир. Бинобарин, - ма аффикси билан ясалган терминнинг қайси туркумга оид эканлигини контекстдан, терминологик системаларда эса бирикмадан ҳам аниқлаш мумкин”109. Ўзбек маркетинг терминлари тизимида қуйдаги терминлар –ма қўшимчаси иштирокида юзага келган: айланма фондлар, бирёқлама бозор, жамғарма, кўргазма, сотувга айланма, юк йўлланмаси, қўшма корхона.
3. Сифатдош+от типидаги бирикма терминлар
Ўзбек маркетинг терминологиясида икки компонентли сифатдош билан ясалган терминлар ҳам учраб туради. Ҳозирги ўзбек тилида сифатдош ясовчи фаол аффикслардан бири -ган қўшимчасидир. Бу аффикс ўзбек тилида, асосан, ўтган замон сифатдошини ясайди. Лекин –ган орқали ясалган ўтган замон сифатдоши билдирган ҳаракат келгусига оид ҳам бўлиши мумкин. “Унинг ўтган замон деб қаралиши тусланишли формадаги феъл билдирган ҳаракатнинг бажарилиш вақтига нисбатан бўлади”110. Айни соҳа терминологиясида аниқловчи компоненти -ган аффикси билан ясалган икки компонентли бирикма терминларга қуйидагиларни киритишимиз мумкин. акцептлаштирилган чек, сервислаштирилган иқтисодиёт, арзонлаштирилган тўлов, ривожланаётган маркетинг, кафолатланган хизмат, бонусланган қадоқ, кафолатланган муддат, қайтарилган чек, асосланмаган хужжат, кенгайтирилган танлов, арзонлашган бозор, қайтарилган мол (маҳсулот) ва ҳ.к.
Ўзбек маркетинг терминологиясида ўзининг ясалиши жиҳатидан икки компонентли терминларга нисбатан янада мураккаброқ бўлган яъни уч ва ундан ортиқ компонентли бирикма терминлар ҳам мавжуд.

Download 1.24 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   21   22   23   24   25   26   27   28   ...   49




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling