Диссертация илмий раҳбар: И. Ж. Юлдашев, филология фанлари доктори, профессор Тошкент 2022 Мундарижа
Download 1.24 Mb.
|
Севара Худойбердиева Диссертация 30 10
- Bu sahifa navigatsiya:
- Бозор хабар+дор+лиги
- ишончнома
- кенгаш баённомаси
- маркетинг шартнома
Байроқ+дор бренд – компания маҳсулот портфолиосидаги энг кўп фойда келтирувчи, кенг миқёсда танилган ёки оммабоп бўлган бренд. Кўп ҳолларда компаниянинг яхши ва эзгу номи, унинг сифатли, ишончли товарлар ва хизматлар ишлаб чиқарувчи мақомидаги обрў-эътибори ана шу ташкилотнинг байроқдор брендига боғлиқ бўлади.
Бозор хабар+дор+лиги – бозорда бренднинг ҳолати ва унинг ҳаммавақт таниб олиниши. Маркетинг терминларининг -нома аффикси орқали ясалиши Бу аффикс иқтисодий терминоллар тизимида асосан англашилган нарсани ифодаловчи матн, хат ва шу кабиларни билдиради. Масалан шартнома, омонатнома, аҳднома, руҳсатнома, топшириқнома. -нома аффикси қадимдан қўлланмоқда, аммо бугунги кунда уни, мустақил сўз сифатида истеъмолдан чиққан дейиш мумкин93. Навоий асарларида нома термини “асар” маъносини ҳам ифодалаган: Вақт бўлдики, тортибон хома, Эмди тўртунчи ёзасен нома (“Хамса”нинг тўртинчи достони – “Сабъаи сайёр”га ишорат)94; Ки ёзилғай эди бу назм равон, Балки бу нома бошиқа унвон”95; “Ҳар кишиким ўқурда бу нома, Табъиқа гарм бўлса ҳангома96; Бу номаки, ёзди қаламим тортиб тил, Таърихин анинг жумодиюл-аввал бил, Куннинг рақамини чоршанба қилгил, Тўққиз юз йилдин ўтуб эрди беш йил нома “хат, мактуб” маъносида ҳам келади. Ўзбек тилида нома аффикс сифатида ҳам фаол қўлланади. Айни пайтда, нома лексемаси қўлланиш ҳолатига кўра ўзига хос хусусият касб этган: асосга қўшилиб, маълум бир ҳуқуқий кучга эга бўлган расмий иш қоғозлари ҳамда асар номларини англатган: арзнома, ваколатнома, васиятнома. Қатор тарихий-бадиий асарлар номи таркибида акс этган: “Бобурнома”, “Абдулланома”, “Шайбонийнома”, “Шоҳнома”, “Зафарнома” ва бошқалар. Шунингдек, “Бобурнома”да ғалаба тўғрисидаги маълумот хати” маъносини ифодаловчи фатҳнома истилоҳи қўлланган. Ушбу юрттин Мўъмин Али тавочини фатҳнома била Кобулға йиборилди97. “Навоий асарлари луғати”да эса, фатҳнома терминига синоним сифатида зафарнома ҳам берилган “Ғалаба ҳақида ёзилган битик” маъносида қўлланган98. Маркетинг терминлари тизимида -нома элементи билан шаклланган лексемалар учрайди. Булар ҳам юқоридаги термин каби ҳужжат маъноларини англатиб келган: гаров шаҳодатномаси, ишончнома, кенгаш баённомаси, маркетинг шартнома, юк ташиш ишончномаси. Савдо ва тижорат операцияларини амалга ошириш учун фойдаланиши мумкин бўлган мол-мулкнинг қарздор томонидан гаровга қуйилиши ҳақидаги кредит ҳужжатига нисбатан гаров шаҳодатномаси дейилади. Бир шахс (ишонч билдирувчи) томонидан иккинчи шахсга (ишончли вакилга) учинчи шахслар олдида вакиллик қилиш учун берган ёзма ваколати ишончнома термини билан юритилади. Ишончли вакил ўзига берилган ишончномада белгиланган ваколатлар доирасида иш олиб боради., Мижозлар билан ишлаш буйича менежер, улар билан учрашувдан кейин тузган муфассал ҳисобот кенгаш баённомаси дейилади. Тадбиркорликнинг турли соҳаларида ўзаро шартнома, битим орқали муносабатларда бўлган, ўз зиммаларига мажбуриятлар олган, ўз фаолиятини юқори фойда олиш мақсадида амалга ошираётган иқтисодий мустақил, тенг ҳуқуқли корхоналар, фирмалар тизими маркетинг шартнома орқали амалга ошади. Download 1.24 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling