Диссертация илмий раҳбар: иқтисодиёт фанлари доктори, профессор гафуров у. В. Тошкент 2022 йил мундарижа


Download 423.88 Kb.
bet39/43
Sana09.01.2023
Hajmi423.88 Kb.
#1085737
TuriДиссертация
1   ...   35   36   37   38   39   40   41   42   43
Bog'liq
1 ДИССЕРТАЦИЯ ЖАМИ МАВЗУ ва РЕЖА 2

Учинчи боб бўйича хулоса

  • бозор иқтисодиётини амал қилиши жараёнида тадбиркорликни ижтимоий функциясини самарали амал қилиши ва тартибга солишда аниқ белгиланган вазифалар ва йўналишларга асосланган табақалашган тизимни шакллантириш зарур;

  • тадбиркорлик эркин бозор қонунлари асосида фаолият олиб борганда асосий эътиборни фойдани максималлаштириш орқали ишчи ва хизматчиларни ошлик маошларини кўтаришга қаратади, бошқа ижтимоий масалаларга даромад ва фойда маблағларининг бир қисмини йўналтиради. Ишлаб чиқаришни кенгайтириш орқали ишсиз фуқароларни иш билан бандлигини таъминлайди;

  • тадбиркорлик субъекти бозор дастаклари билан бирга давлатнинг тартибга солиш механизмини уйғунлаштирган ҳолда фаолият юритганда, у томонидан ишлаб чиқарилган товар ва хизматлар нархини белгилашда ижтимоий мувозанатлашган нархни шакллантиради. Талаб миқдорини таклифдан устунлиги даврида нарх ўсишини секинлаштиради;

  • тадбиркорлик субъекти ўз фаолиятини бозор дастаклари ва давлатнинг тартибга солиш механизмини асосида олиб борганда, капитал ва ишлаб чиқариш омилларининг ўсишини олинган фойда ва давлат томонидан кўрсатиладиган имтиёз, субсидия кабилар ҳисобидан амалга оширади;

  • кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликнинг авфзалликларидан бири янги бўш иш ўринларини яратишда нисбатан кам маблағ талаб этиши. Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектлари ўз фаолиятини ташкил қилиш ва кенгайтиришда, янги иш ўринларини очишда ўзларининг шахсий мулклари, бинолари, транспорт воситалари, бошқа ресурс ва имкониятларидан самарали фойдаланишга интилади;

  • давлатнинг маълум функцияларини тадбиркорлик секторига ўтказилиши, бизнес учун имкониятлар яратади. Мазкур жараён аутсорсинг, сертификатлаштириш ва бошқа усуллар орқали бир нечта босқичда комплекс амалга оширилади. Натажада тадбиркорликнинг янги тури пайдо бўлади, хизматлар кўрсатиш тармоқларини кенгайиши, рақобат хизматлар фойдаланиш қулайлиги ва арзонлашишига асос бўлади;

  • давлат ва хусусий шерикликдан ҳар бир субъект хусусий мулкдорлар (инвесторлар ва тадбиркорлар), давлат ҳам, аҳоли ҳам манфаатдордир. Инвесторлар ўзларининг маблағини инвестиция қилиб, тегишли фоиз олишга эришса, тадбиркорлар тадбиркорлик фаолияти эвазига фойда олади. Ижтимоий функциялар самарали ечим топади янги иш жойлари яратилиб, бандлик масаласида ижобий ўзгаришга эришади, даромадлар ҳисобига давлат бюджетига солиқ ва бошқа мажбурий тўловлар тушиши ортади. Ишсизларнинг иш ўринларига эга бўлиши эвазига жамиятимизда камбағаллик қисқаради ва аҳолининг фаровонлигини ошириш имконияти пайдо бўлади.


ХУЛОСА
Тадбиркорликнинг ижтимоий функцияларини назарий асосларини такомиллаштириш юзасидан олиб борилган тадқиқот натижасида қуйидаги илмий хулосаларни шакллантиришга эришилди:

  • тадбиркорлик субъекти ўзи фаолият олиб бораётган жамоа ва жамият олдида масъулиятлидир. Бу эса тадбиркорга ўзи ишлаб чиқараётган маҳсулот ёки фаолияти натижасида эришган даромад ва фойдадан маълум бир маблағларни иш ҳақи, солиқ, ҳайриялар кўринишида ўзи ёки ижтимоий фондлар ёрдамида жамият равнақи ва фаровонлиги учун сарф этишини тақазо қилади;

  • тадбиркорлик функцияси қуйидагича гуруҳларинишини мумкин: 1) иқтисодий функция – истеъмолчилар учун товар ва хизматлар ишлаб чиқариш; 2) ижодий (инновацион) функция – янги ғояларни шакллантириш ва мақсадга эришиш янги восита, омилларини, технологияларни шакллантириш; 3) ресурс функцияси – иқтисодий ресурслар, ишлаб чиқариш омилларини самарали бирлаштириш; 4) ташкилий функция – корхона тактик ва стратегик йўналишини белгилайди ва унинг мувоффақитли фаолияти учун жавобгар; 5) ижтимоий функция – ҳар бир шахсни тадбиркор бўла олиши ва иш жойларини ташкил этиш, ёлланма ишчиларнинг турмуш даражасини, ижтимоий ҳолатини яхшилаш;

  • тадбиркорликни ижтимоий функциялари янги ижтимоий гуруҳни шакллантиради (тадбиркорлар ва бизнисменлар); ўрта мулкдорлар синфини шакллантиради (иқтисодий таъминланган инсонлар); жамиятни бизнесга бўлган сальбий муносабатини ижобий томонга ўзгартириш (ишчи ва хизматчиларга мақбул маош тўлаш, қулай меҳнат шароитини таъминлаш орқали);

  • тадбиркорликнинг ижтимоий функциясининг ўзига хос хусусиятларидан бири бу у жамият учун келтираётган нафни ўлчаб бўлмаслигидадир. Масалан, ишчиларига кўрсатаётган ижтимоий ёрдам, соғлом меҳнат қилиш муҳити, фаолият юритаётган ҳудудда ўғирлик ва бошқа турдаги жиноятларни камайиши, атроф-муҳитни тозалиги кабилар;

  • микро ва кичик бизнеснинг асосий эътибори, манфаати иқтисодий эмас, балки ижтимоийдир. Яъни инсонлар микро ва кичик тадбиркорлик билан шуғулланишнинг дастлабки босқичида бойишга эмас, балки ўзларининг оилавий эхтиёжларини қондиришга йўналтирилган;

  • тадбиркорлик ижтимоий функциясидан келиб чиқган ҳолда тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш лаёқати бор инсонларни якка тартибдаги тадбиркорлик, кичик бизнес, оилавий тадбиркорлик ва тадбиркорликни бошқа шаклларини ташкил этишга йўналтириш ва рағбатлантириш зарур;

  • бандлик масаласини ижобий ҳал этишда тадбиркорлик асосий ечим эканлигини инобатга олиб аҳолини, ташаббускор инсонларни, ёшларни тадбиркорликка жалб этиш механизмини шакллантириш муҳим ҳисобланади;

  • кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ривожлантиришнинг янги ёндошуви бўлган “маҳаллабай” ишлаш тизимини жорий этиш орқали ҳар бир маҳаллаларнинг “ўсиш нуқталари”ни аниқлаш, ижтимоий муаммоларни ҳал этиш орқали аҳолини касб-ҳунарга ўқитиш, бандлигини таъминлаш ва тадбиркорликка жалб этишда, кичик лойиҳаларни амалга оширишни тақазо қилади;

  • касб-ҳунарга ўқитиш орқали тадбиркорликка йўналтириш: маҳалла касб-ҳунарга ўқитиш масканларида, “Ишга марҳамат” мономарказлари, профессионал таълим ташкилотларида, хўжалик юритувчи субъектларнинг ўқув марказлари ва бўлинмаларида; “Ҳунарманд” уюшмасига аъзо бўлган ҳунармандларнинг “Уста-шогирд” мактабларида амалга оширилиши мақсадга мувофиқ бўлади;

  • аҳоли даромадларини оширишда тадбикорлик ва меҳнат фаолиятига нисбатан “мотивация, кўникма ва молиявий кўмак” тамойилига асосланган механизм жорий этиш зарур;

  • аҳолининг 45-48% ўрта мулкдорлар синфи заҳирасини ташкил қилади, уларга ёрдам кўрсатилиши уларни ўрта мулкдорлар қаторида бўлишига имкон беради акс ҳолда кам таъминланганлар қатламини кўпайишига сабаб бўлади. Уларни ўрта мулкдорлар синфига ўтишида ижтимоий зина вазифасини бажарувчи ҳисобланган тадбиркорлик тизимида янги имтиёз ва енгилликларни йўлга қўйиш мақсадга мувофиқ;

  • мамлакатимизда “Ижтимоий тадбиркорлик тўғрисида”ги Қонун ишлаб чиқилиши долзарб масалага аёланмоқда, бу билан аҳолининг ижтимоий эҳтиёжманд тоифаларини иш ўринлари билан таъминлаш, ижтимоий товарлар ишлаб чиқариш ва ижтимоий хизматлар кўрсатиш ёхуд бошқа ижтимоий мақсадларни кўзлаган ҳамда белгиланган тартибда ижтимоий корхоналар реестрига киритилган тадбиркорлик субъектлари қўллаб-қувватлаш механизмини янада такомиллаштириш имконияти юзага келади.

  • бозор иқтисодиётини амал қилиши жараёнида тадбиркорликни ижтимоий функциясини самарали амал қилиши ва тартибга солишда аниқ белгиланган вазифалар ва йўналишларга асосланган табақалашган тизимни шакллантириш зарур;

  • тадбиркорлик эркин бозор қонунлари асосида фаолият олиб борганда асосий эътиборни фойдани максималлаштириш орқали ишчи ва хизматчиларни ошлик маошларини кўтаришга қаратади, бошқа ижтимоий масалаларга даромад ва фойда маблағларининг бир қисмини йўналтиради. Ишлаб чиқаришни кенгайтириш орқали ишсиз фуқароларни иш билан бандлигини таъминлайди;

  • тадбиркорлик субъекти бозор дастаклари билан бирга давлатнинг тартибга солиш механизмини уйғунлаштирган ҳолда фаолият юритганда, у томонидан ишлаб чиқарилган товар ва хизматлар нархини белгилашда ижтимоий мувозанатлашган нархни шакллантиради. Талаб миқдорини таклифдан устунлиги даврида нарх ўсишини секинлаштиради;

  • тадбиркорлик субъекти ўз фаолиятини бозор дастаклари ва давлатнинг тартибга солиш механизмини асосида олиб борганда, капитал ва ишлаб чиқариш омилларининг ўсишини олинган фойда ва давлат томонидан кўрсатиладиган имтиёз, субсидия кабилар ҳисобидан амалга оширади;

  • кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликнинг авфзалликларидан бири янги бўш иш ўринларини яратишда нисбатан кам маблағ талаб этиши. Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектлари ўз фаолиятини ташкил қилиш ва кенгайтиришда, янги иш ўринларини очишда ўзларининг шахсий мулклари, бинолари, транспорт воситалари, бошқа ресурс ва имкониятларидан самарали фойдаланишга интилади;

  • давлатнинг маълум функцияларини тадбиркорлик секторига ўтказилиши, бизнес учун имкониятлар яратади. Мазкур жараён аутсорсинг, сертификатлаштириш ва бошқа усуллар орқали бир нечта босқичда комплекс амалга оширилади. Натажада тадбиркорликнинг янги тури пайдо бўлади, хизматлар кўрсатиш тармоқларини кенгайиши, рақобат хизматлар фойдаланиш қулайлиги ва арзонлашишига асос бўлади;

  • давлат ва хусусий шерикликдан ҳар бир субъект хусусий мулкдорлар (инвесторлар ва тадбиркорлар), давлат ҳам, аҳоли ҳам манфаатдордир. Инвесторлар ўзларининг маблағини инвестиция қилиб, тегишли фоиз олишга эришса, тадбиркорлар тадбиркорлик фаолияти эвазига фойда олади. Ижтимоий функциялар самарали ечим топади янги иш жойлари яратилиб, бандлик масаласида ижобий ўзгаришга эришади, даромадлар ҳисобига давлат бюджетига солиқ ва бошқа мажбурий тўловлар тушиши ортади. Ишсизларнинг иш ўринларига эга бўлиши эвазига жамиятимизда камбағаллик қисқаради ва аҳолининг фаровонлигини ошириш имконияти пайдо бўлади.



Download 423.88 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   35   36   37   38   39   40   41   42   43




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling