Диссертация илмий раҳбар: иқтисодиёт фанлари доктори, профессор гафуров у. В. Тошкент 2022 йил мундарижа
Download 423.88 Kb.
|
1 ДИССЕРТАЦИЯ ЖАМИ МАВЗУ ва РЕЖА 2
- Bu sahifa navigatsiya:
- Микро бизнес
Тадбиркорликнинг ижтимоий функциялари мавжуд масалаларга янгича ёндошувни ўзида мужассам этади. Ҳар бир мамлакатда кўплаб ижтимоий муаммолар мавжуд, улар: ишсизлик, қашшоқлик, бепул хизматлар сонини қисқариши, турмуш даражасини пасайиши кабилар. Давлат томонидан тадбиркорликнинг ижтимоий функцияларини ҳисобга олган ҳолда уларни қўллаб-қувватлашлари, мазкур ижтимоий муаммоларни ижобий томонга ўзгартиришга имкон беради. Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликнинг ушбу йўналишда етарли тажрибалари бўлмасада катта имкониятлари бор. Доимий равишда мамлакат ривожи учун тадбиркорлик, жумладан ижтимоий йўналтирилган тадбиркорлик зарур, чунки у инновацион ёндашувлар асосида иқтисодий ривожланишга ҳисса кўшиш билан бирга аввал фойдаланилмаган ресурсларни самарали ишга тушириши мумкин. Шунингдек, ижтимоий йўналтирилган тадбиркор ўз ғояларини амалга ошириш, фаолиятини кенгайтириш мақсадида инвестицион рискни ўз зиммасига олишга тайёр бўлган шахс сифатида намоён бўлади. Бизнинг мамлакатимизда тадбиркорликнинг ижтимоий йўналтирилганлиги узоқ тарихимизга бориб тақалади. Халқни деҳқончилик қилишлари учун сув иншоотларини қуриш, савдони ривожи учун йўллар, карвон сарой, бозорлар бунёд этиш, илм олиш учун мадраса ва мактаблар барпо қилишларни айтиб ўтишимиз мумкин. Буларнинг барчаси асосан бой деҳқон, ҳунарманд, савдогарлар, бир сўз билан айтганда маҳаллий тадбиркорлар томонидан амалга оширилган. Ўлкани чор Россияси томонидан забт этилиши, бой ва зиёли қатламни сургун ёки қатл этилишлари нафақат тадбиркорликни ижтимоий вазифаларини балки тадбиркорликни йўқ бўлишига сабаб бўлди. Кабановой Е.Е. фикрига кўра, собиқ иттифоқ даврида ижтимоий масалаларни ҳал этишда нотўғри йўл билан борилди, мавжуд аҳолини ижтимоий муаммолари асосида эмас балки, синфий бўлишлар орқали амалга оширилди20. Собиқ иттифоқни парчаланиши билан мамлакатимизда тадбиркорлик янгича кўринишда шаклланди ва ривожланмоқда. Хусусий мулк эркинлигини таъминланиши, тадбиркорлик ва кичик бизнес, хусусий секторни шаклланишига имкон берди. Шу давргача тўпланиб қолган ижтимоий муаммоларни ҳал этишда хусусий секторни иштирок этиши, жамият учун икки томонлама фойда келтиради, биринчидан, ижтимоий муаммолар ҳал этилса, иккинчидан, тадбиркорлик субъектлари арзон ресурслар ва давлат томонидан қўллаб-қувватланишлар орқали янада ривожланиш, кенгайиш имконига эга бўлади. Мамлакатимизда таъминланаётган ижтимоий-иқтисодий барқарорлик тадбиркорликни ривожланишига, мустаҳкам асос бўлиб хизмат қилмоқда. Барча омиллар бевосита тадбиркорликнинг ижтимоий функцияларини ривожланишига имконият яратади. А.А. Московской фикрига кўра, МДҲ давлатлари, ғарб мамлакатларидан фарқли ҳолда ижтимоий тадбиркорлик “анъана” тусига кирмаган, бундан ташқари аҳоли ҳам бу ҳақда етарли маълумотга эга эмас21. Бизнинг мамлакатимизда ҳам тадбиркорликнинг ижтимоий функциялари ёки ижтимоий тадбиркорлик ҳақида нафақат аҳоли, балки тадбиркорлар ҳам етарлича маълумотга эга эмас. Яна шуни таъкидлаш жоизки, ушбу йўналишда, ижтимоий тадбиркорлик бўйича қонун хужжатларини шакллантириш бўйича иш олиб борилмоқда. «Ижтимоий тадбиркорлик тўғрисида»ги ҚЛ-707-сонли Ўзбекистон Республикаси Қонуни лойиҳаси Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси томонидан 13 январь 2021 йилда муҳокамага қўйилган22 ва шу йил 24 август 1306-IV-сон қарори23 билан Сенатга юборилган. 2021 йил 21 октябрь куни Сенатнинг 20-ялпи мажлисида сенаторлар «Ижтимоий тадбиркорлик тўғрисида»ги қонунни қайта кўриб чиқиш керак деган хулосага келди24, яъни қайта ишлаш таклиф этилди. Россиялик мутахассислар, Меҳнат Вазирлигининг маълумотларига кўра Россия федерациясида фаолият юритувчи барча тадбиркор ва корхоналарнинг фақатгина 1% ижтимоий тадбиркорлик билан шуғулланади. Ва улар 27 мингга яқин инсонларга хизмат қилади. Уларнинг, яъни ижтимоий йўналтирилган лойиҳаларнинг 70% гина фойда келтиради, 20% ўз харажатларини ўзи қоплаш имконига эга, қолган 10% эса зарар билан ишлайди.25 Шуни ҳам таъкидлаш керакки ҳорижий мамлакатларда ижтимоий йўналишда фаолият юритувчи тадбиркорликнинг улуши тўртдан-бирни ёки умумий тадбиркорлирнинг 25% ташкил қилади. Дунё мамлакатлари миқёсида ижтимоий сиёсатни амалга оширишда қуйидаги моделлар асосий деб қаралади: социал-демократик, консерватив, либерал ва лотин (католик). Социал-демократик моделда асосий эътибор, фискал сиёсат орқали даромадларни ижтимоий қайта тақсимланиши ва бандликка қаратилади. Консерватив моделда ҳам асосий эътибор бандликка қаратилади, лекин ижтимоий қайта тақсимлашга аҳамият берилмайди. Либерал моделда бандликни таъминлаш даражаси паст, лекин ижтимоий қайта тақсимлаш нисбатан юқори. Лотин моделида бандликка ҳам, ижтимоий қайта тақсимлашга ҳам эътибор паст даражада. Кўриб ўтилган моделлар асосида, социал-демократик ва либерал моделларда қашшоқлик меъёр даражасида, консерватив ва лотин моделларида унинг даражаси анча юқори эканлигини аниқлаш мумкин. Давлатларда амал қилаётган ижтимоий моделлар асосида тадбиркорликнинг ижтимоий функцияси шаклланади. Социал-демократик модел Швеция, Финляндия, Дания ва Норвегияда амал қилади, ушбу жараёнда тадбиркорнинг ижтимоий функцияси янги иш жоларни шакллантириш бўлади, қашшоқлик масаласи давлат томонидан ажратиладиган ижтимоий ёрдам ҳисобига бартараф этилади. Консерватив модел, континенталь европача ва институционал деб ҳам юритилади, Германия, Франция, Австрия, Бельгия давлатларида мазкур моделга амал қилинади. Бунда қайта тақсимлаш аҳамиятсиз, ишсиз аҳоли ижтимоий ҳуқуқга эга эмас, фақат ҳайрияларга боғланиб қолганлиги сабаб, тадбиркорликнинг ижтимоий функцияси аҳолини иш билан банд қилиш орқали уларни ижтимоий суғурта муаммосини ҳал қилади. Либерал (америка-британча) моделда асосий эътиборни бозорга қаратади, чунки унда инсонларнинг ўзаро муносабатлари шаклланади. Бу жамиятда инсонлар ижтимоий ҳимоясиз яшаб қолиш қобилиятига эга бўлишлари керак, давлат барча фуқаролар учун чекланган ижтимоий таъминотга масъул. Ушбу модел асосан АҚШ ва Англияда амал қилади, улар кўплаб беғараз ва ноодатий ёрдамга тобедир. Шулар сабаб, бу давлатлар юқорида таъкидлаб ўтканимиздек, тадбиркорликнинг ижтимоий функцияларига эмас аксинча, ижтимоий тадбиркорликка асосланади. Лотин (католик) моделда инсон ўзига ўзи ёрдам бериши керак, агар имкони бўлмаса оиласидан ёки қариндошларига мурожат қилади. Кейинги инстанция бўлиб маҳаллий жамият, қўшниларга мурожаат қилади, черков ва ташкилотлардан ёрдам сўрайди. Бу ҳам бўлмаса суғурта хизматларидан фойдаланади, давлат сектори охирги инстанция бўлиб ҳисобланади26. Биз юқорида тадбиркорликнинг ижтимоий функцияларининг хусусиятлари ва турли ижтимоий моделлар шароитида тадбиркорликнинг ижтимоий функциялари хусусидаги фикр-мулоҳазалар асосида тадбиркорликнинг ижтимоий функциялари қуйидаги тамойилларга асосланиши мақсадга мувофиқ деб ҳисоблаймиз: Инсон ёши меҳнатининг унумдорлигидан қатъий назар бир ҳилда қадрланиши керак, яъни ижтимоий ёрдам барчага тамойили; Ижтимоий ёрдам доимийлик тамойилига эга бўлиши; Ижтимоий ёрдам барча шароитларга мослашувчан бўлиши, ишчилар ижтимоий шароитларини тенглаштиришга йўналтирилиши. Тадбиркор томонидан ижтимоий тамойилларга амал қилиниши, ижтимоий функцияларни бажарилиши иккита муҳим омилларга боғлиқ бўлади. Бу омиллар тадбиркор томонидан фойда кўриши ва ижтимоий мақсадни мавжудлиги ҳамда амалга оширилиши кўринишида намоён бўлади. Уларнинг ўзаро мувозанати тадбиркорликнинг ижтимоий функцияси мазмун-моҳиятини белгилайди. Тадбиркорликнинг ижтимоий функцияси бугунги куннинг ҳаётий ғоясига айланиши керак. Чунки тадбиркорликнинг ижтимоий функцияси ўзбек тадбиркори томонидан ўзини англаш, имиджни шакллантириш, инновация ва мақсад сари интилишни ўзида ифодалайди. Ҳудди шу йўналишдаги тадбиркорлар “Янги Ўзбекистон”да ривожланишнинг янгича моделларини илгари сураоладилар. Олиб борилган таҳлиллар тадбиркорликни ижтимоий функциялари бўйича ўзига ҳос ёндашувни илгари суришга имкон берди.
Download 423.88 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling