Диссертация илмий раҳбар: иқтисодиёт фанлари доктори, профессор гафуров у. В. Тошкент 2022 йил мундарижа


-§. Тадбиркорлик ижтимоий функциясининг самарадорлигини баҳолашнинг услубий асослари


Download 423.88 Kb.
bet14/43
Sana09.01.2023
Hajmi423.88 Kb.
#1085737
TuriДиссертация
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   43
Bog'liq
1 ДИССЕРТАЦИЯ ЖАМИ МАВЗУ ва РЕЖА 2

1.3-§. Тадбиркорлик ижтимоий функциясининг самарадорлигини баҳолашнинг услубий асослари
Тадбиркорлик фаолиятининг самарадорлиги олдига қўйилган мақсадларига эришганлик даражаси билан баҳоланади. Тадбиркор мақсадга эришиш учун инсонларни бирлаштиради, ресурсларни жалб қилади ва ишлаб чиқариш жараёнини амалга оширади.
Техника тараққиёти даврида тадбиркорлар имкон даражасида ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш фаолиятларини автоматлаштиришга харакат қилади. Барча корхонада ҳам автоматлаштириш жараёнини амалга ошириб бўлмагани каби инсон омили, ишчи ва хизматчилар долзарб бўлиб қолаверади. Бу жараёнда Г.Эмирсоннинг самарадорликнинг 12 тамойили ўз аҳамиятини йўқотмайди. Яъна шуни таъкидлаш керакки, экспертлар фикрларига кўра автоматлаштириш корхона харажатларини таҳминан 15% гача камайтириши мумкин, лекин инсон ресурслари ўрнини тўлиқ эгаллай олмайди.
Самарадорлик турли соҳа ва йўналишларда кенг қўлланилувчи категория ҳисобланади. Самарадорлик меҳнат ва бошқа унумдорлик кўрсаткичларини ишлаб чиқариш билан боғланганлигини, миқдорий кўрсаткич ва омиллар натижасида қабул қилинган қарорлар натижаларини баҳолашга имкон беради. Самарадорлик фақатгина баҳоловчи кўрсаткич сифатида эмас, балки турли омиллар натижасида фаолиятни кенгайтирувчи ҳамдир. Самарадорлик кўрсаткичидан инсон фаолиятининг барча соҳаларида фойдаланилади. Шу сабаб бу терминга турлича таърифлар мавжуд, уларнинг асосий мазмуни фаолият натижасида олинган даромадни ҳаражатга нисбатини ифодалайди.
Тадбиркорлик фаолияти самарадорлиги қуйидаги мезон асосида шаклланади. У мазкур элементлардан таркиб топган:

  • Инновацияларни жорий қилиш;

  • Меҳнат шароитлари сифати;

  • Маҳсулот сифати;

  • Тежамкорлик;

  • Натижа.

Тадбиркорлик фаолиятининг самарадорлиги аниқлаш аналитик баҳолаш ва бошқарув қарорларини тўғри ёки нотўғри қабул қилинганлигини ифодалаб беради. Тадбиркорлик фаолияти самарадорлигини турлари бўйича иқтисодий, ижтимоий ва молиявийларга ажратишимиз мумкин.
Тадбиркорлик фаолиятининг иқтисодий самарадорлиги фаолият натижасини харажатга тақсимлаш йўли орқали амалга оширилади.
Тадбиркорлик фаолиятининг ижтимоий самарадорлиги ишчи, меҳнат жамоаси ва жамиятнинг ижтимоий мақсадлари ва ишлаб чиқариш натижаларининг мослиги билан ифодаланади. Тадбиркорлик фаолиятининг ижтимоий самарадорлигини ифодаловчи кўрсаткичлардан бири меҳнат фаолияти самарадорлигидир28.

Download 423.88 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   43




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling