Диссертация илмий раҳбар: иқтисодиёт фанлари доктори, профессор гафуров у. В. Тошкент 2022 йил мундарижа
-расм. 2018-2020 йилларда касбга ўқитиш, қайта ўқитиш ва малакасини оширишга юборилган фуқаролар44
Download 423.88 Kb.
|
1 ДИССЕРТАЦИЯ ЖАМИ МАВЗУ ва РЕЖА 2
2.2-расм. 2018-2020 йилларда касбга ўқитиш, қайта ўқитиш ва малакасини оширишга юборилган фуқаролар44.
Ишсиз ҳамда иш изловчи фуқароларни касб-ҳунарга ўқитиш қуйидаги тартибда амалга оширилади: - касб-ҳунарга эга бўлмаган иш билан банд бўлмаган аҳолини аниқлайди; - мавжуд ўқув масканлари ва касблар билан таништиради; - ишсизларни меҳнат органларига йўлланма олиш учун йўналтиради; - ишсизларни касб ҳунарга ва ўқишга жалб этилишини назорат қилади; - ўқишни тамомлаган ишсизлар ишга жойлашишини мониторинг қилади. Бунда меҳнат бозорида талаб юқори бўлган касблар аниқланиб, ишсиз, эҳтиёжманд (3 та дафтарга киритилган) фуқароларнинг касб ўрганишга эҳтиёжи ва истаклари аниқланади. Ҳудуддаги касбга ўқитишга мўлжалланган давлат ёки нодавлат касб-ҳунар муассасаси билан танлов асосида шартнома тузади. Меҳнат органи касбга ўқитиш учун ишсиз ва иш қидираётган шахсларга йўлланма беради, ўқув муассасаси ўқишга қабул қилинганлиги тўғрисида буйруқ чиқаради ва касб-ҳунарга ўқитади. Касб-ҳунарга ўқитиш курс ташкил этиш учун ўқув гуруҳларидаги тингловчилар сони 5 нафардан 20 нафаргача бўлади. Якка (индивидуал) тартибда ҳам амалга оширилиши мумкин. Якка тартибда ўқитиш турларига миллий ҳунармандчилик касбларига “Уста-шогирд” усулида ўргатиш киради. Касбга тайёрлаш муддати, одатда, 40 (қирқ) ҳафтадан ошмаслиги керак. Касбга тайёрлаш жараёни малака имтиҳони топшириш билан якунланади. Касбга ўқитилган шахсларга таълим муассасаси ва корхоналарнинг ўқув бўлинмалари томонидан тегишли ҳужжат (гувоҳнома, сертификат ёки диплом) берилади. Меҳнат органи томонидан ишсиз деб эътироф этилиб касбга ўқитилган шахсларга меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг 75 фоизидан (616 минг) Ўзбекистон Республикасида таркиб топган ўртача иш ҳақидан ортиқ бўлмаган миқдорида стипендия тўланади. Тадбиркорликнинг жадал ривожланишини таъминлаш, хусусий мулкни ҳимоя қилиш ва унинг дахлсизлиги кафолатларининг ҳуқуқий механизмларини янада мустаҳкамлаш, тадбиркорликни ривожлантириш йўлидаги бюрократик тўсиқларни бартараф этиш, республикада инвестиция ва ишбилармонлик муҳитини яхшилаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 5 октябрдаги “Тадбиркорлик фаолиятининг жадал ривожланишини таъминлашга, ҳусусий мулкни ҳар томонлама ҳимоя қилишга ва ишбилармонлик муҳитини сифат жиҳатидан яхшилашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ-4848-сонли Фармонида Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Марказий банк, ДСҚ, Иқтисодиёт вазирлиги, манфаатдор вазирликлар ва идоралар республиканинг экспорт салоҳияти ўсишини, тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни фаол жалб этишни ва маҳаллий ишлаб чиқарувчиларнинг ташқи бозорда рақобатбардошлигини оширишни рағбатлантирадиган валютани тартибга солишнинг ва валюталар курси сиёсатининг илғор бозор механизмларини жорий этиш билан белгилаб қўйилган. Кенг кўламли имкониятлардан фойдаланган ҳолда республика даражасида кичик бизнес, оилавий тадбиркорликни ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш, хотин-қизлар ва ёш авлод ташаббуслари бўйича дастурларни молиявий қўллаб-қувватлаш тизими самарадорлигини ошириш, шунингдек, давлат иштирокидаги тижорат банкларининг иш услубларини тубдан яхшилаш ва банк хизматларининг оммабоплигини ошириш орқали аҳолининг кенг қатламлари, кичик бизнес ва оилавий тадбиркорлик субъектлари билан тўлақонли шерикчилик муносабатларини ўрнатиш талаб этилади. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 5 августдаги “Маҳаллаларда тадбиркорликни янада қўллаб-қувватлаш ва тадбиркорлик субъектлари билан аҳоли ўртасида кооперацияни ривожлантиришнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-5214-сонли қарорига мувофиқ “маҳаллабай” ишлаш асосида “оғир” маҳаллаларда тадбиркорликни янада қўллаб-қувватлаш бўйича “Андижон тажрибаси”ни республиканинг бошқа ҳудудларида ҳам татбиқ этиш учун Тикланиш ва тараққиёт жамғармасидан давлат улушига эга бўлган тижорат банкларигаалоҳида тасдиқланадиган тақсимотга асосан 100 миллион АҚШ доллари эквивалентидаги маблағлар ажратилганлигини эътироф этиш мумкин. “Маҳаллабай” ишлаш тизими орқали “оғир” маҳаллаларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, уларда оилавий тадбиркорликни кенгайтириш, аҳолининг даромад манбаларини кўпайтириш ва ишсизликни бартараф этишнинг устувор йўналишлари этиб қуйидагилар белгиланган: маҳаллаларнинг “ўсиш нуқталари”ни (ихтисослашув йўналишларини) аниқлаш ва янги тадбиркорликни, жумладан, “драйвер” лойиҳаларни амалга оширишда ташаббускорларга кўмаклашиш ва шу орқали ҳар бир маҳалланинг ижтимоий-иқтисодий ўсишини таъминлаш; аҳолининг доимий даромад манбаларини янада кўпайтириш, оилавий Тадбиркорликни ва ўзини ўзи банд қилиб ишлаш фаолиятини янада кенгайтириш чораларини кўриш; маҳаллаларда тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйиш истаги бўлган ташаббускорларни бизнес асосларига ўқитиш; хонадонларда томорқа ерларидан самарали фойдаланиш, даромадлилигини янада ошириш, маҳсулот ишлаб чиқариш учун зарур асбоб-ускуна ва хом ашё билан имтиёзли кредитлар асосида таъминлаш, шунингдек, ишлаб чиқарилган маҳсулотларни сотишга кўмаклашиш жараёнларини ташкил этиш учун “етакчи” тадбиркорлик субъектларини бириктириш; тадбиркорлик лойиҳаларини амалга оширишга кўмаклашиш ва фаолиятини мониторинг қилиб бориш, ишлаб чиқарадиган маҳсулоти (хизмати) бозорини топишига ёрдам бериш. Туман ва шаҳар сектор раҳбарлари томонидан “оғир” маҳаллаларни аниқлаш қуйидаги босқичлардан иборат: биринчи босқич: ҳар бир хонадон ўрганилиб, қуйидаги 3 тоифага ажратилади: а) намунали хонадон – даромади юқори, ўзгалар ёрдамига эҳтиёжи бўлмаган бир ёки ундан кўп оила яшайдиган хонадон; б) ўрта хонадон – жонбошига тўғри келадиган даромади минимал истеъмол харажатлари миқдоридан юқори бўлсада, оила аъзолари ичида ишсиз ёки тадбиркорлик фаолиятини кенгайтириш истаги бор хонадон; в) эҳтиёжманд хонадон – жонбошига тўғри келадиган даромади минимал истеъмол харажатлари миқдоридан кам, оила аъзолари ичида меҳнатга лаёқатли бир ёки ундан кўп ишсизлар мавжуд хонадон; иккинчи босқич: хонадонларни ўрганиш натижаларидан келиб чиқиб, маҳаллалар 3 тоифага бўлинади: а) намунали маҳалла – жами хонадонлар сонига нисбатан намунали хонадонларнинг улуши 60 фоиздан юқори ҳамда эҳтиёжманд хонадонларнинг улуши 25 фоиздан кам бўлган маҳалла; б) ўрта маҳалла – жами хонадонлар сонига нисбатан ўрта хонадонларнинг улуши 60 фоиздан юқори ҳамда эҳтиёжманд хонадонларнинг улуши 25 фоиздан кам бўлган маҳалла; в) “оғир” маҳалла – жами хонадонлар сонига нисбатан эҳтиёжманд хонадонларнинг улуши 25 фоиздан юқори бўлган маҳалла. Ҳар бир оилани тадбиркорлик билан шуғулланиши ва барқарор даромад манбаига эга бўлиши учун шарт-шароитлар яратиш мақсадида тижорат банклари томонидан кредитлар ажратиб келинган. Бугунги кунга келиб оилавий тадбиркорликни ривожлантириш дастурлари доирасида 884 мингта лойиҳаларга 20,5 трлн. сўм кредитлар ажратилган. Ислоҳотлар давоми сифатида аҳолини, айниқса, ёшлар ва хотин-қизларни тадбиркорликка кенг жалб қилиш ҳамда тадбиркорликни давлат томонидан қўллаб-қувватлашнинг қуйидаги асосий йўналишлари амалиётга жорий этилди: аҳолини, ёшлар ва хотин-қизларни тадбиркорлик билан шуғулланишга қизиқиши ва манфаатдорлигини ошириш бўйича мотивация берилади. Ҳудудларда “маҳаллабай” ишлаш тизимини амалиётга жорий этиш ва оилавий тадбиркорликни ривожлантириш соҳасида3: ҳудудда “маҳаллабай” ишлаш тизимини амалиётга жорий этиш ва оилавий тадбиркорликни ривожлантириш бўйича комплекс тадбирларни амалга оширади; маҳаллаларнинг “ўсиш нуқталари” ни (ихтисослашув йўналишларини) аниқлаш ва янги тадбиркорлик, шу жумладан, “драйвер” лойиҳаларини амалга оширишда ташаббускорларга кўмаклашади ва шу орқали иқтисодий ўсишни таъминлайди; оилаларнинг даромад манбаларини, шу жумладан, томорқа ерларидан фойдаланиш ҳамда даромадли меҳнатга бўлган интилиши ва эҳтиёжларини “хонадонбай” ўрганади; банд бўлмаган аҳолининг, айниқса, ишсиз ёшлар ва хотин-қизларнинг муаммоларини ўрганиш орқали уларни касб-ҳунар ва тадбиркорликка ўргатувчи курсларга йўналтириш ва меҳнат фаолияти билан шуғулланиш борасида амалий кўмаклашади; ёшларнинг тадбиркорлик ташаббуслари, стартап лойиҳалари ва ғояларини янада қўллаб-қувватлашга қаратилган кредитлар ажратилишида кўмаклашиш; мавжуд имкониятларни (бўш турган бинолар, фойдаланилмаётган ер майдонлари, норуда фойдали қазилмалар ва бандликнинг анъанавий соҳалари) ўрганиш ва улардан самарали фойдаланиш орқали жойларда тадбиркорлик, инвестициявий ва рақобат муҳитини яхшилаш чораларини кўради; банкларнинг самарадорлик ва даромадлилик тамойилларидан келиб чиқиб, тадбиркорларга сифатли хизмат кўрсатиш, маслаҳат бериш ва бизнес-режаларни тайёрлаш учун банкнинг қуйи бўғин ходимларини тўлиқ қайта тайёрлаш орқали мижозга йўналтирилган хизмат кўрсатиш (“мижозбай” ишлаш) тизимини такомиллаштириш юзасидан комплекс тадбирларни амалга оширади; жойларда тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш учун тўсиқ бўлаётган (қурилиш учун рухсат бериш, турли хил фаолиятлар учун лицензия олиш, бўш бино ва ер майдонларини тадбиркорлик учун ажратиш, коммуникация тизимларига уланиш) муаммоларни тезкорлик билан ҳал этади; маҳаллаларда тадбиркорлик, инвестициявий ва рақобат муҳитини яхшилаш ҳамда “драйвер” лойиҳаларни амалга ошириш бўйича ҳар бир секторлар ҳузурида сектор раҳбарлари бошчилигида ташкил этилган бошқарув офислари ва доимий вакилларнинг фаолиятини мувофиқлаштириб боради. Download 423.88 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling