Диссертация илмий раҳбар: иқтисодиёт фанлари доктори, профессор гафуров у. В. Тошкент 2022 йил мундарижа


-БОБ. ЎЗБЕКИСТОНДА ТАДБИРКОРЛИК ИЖТИМОИЙ ФУНКЦИЯСИНИНГ САМАРАДОРЛИГИ ҲОЛАТИ


Download 423.88 Kb.
bet19/43
Sana09.01.2023
Hajmi423.88 Kb.
#1085737
TuriДиссертация
1   ...   15   16   17   18   19   20   21   22   ...   43
Bog'liq
1 ДИССЕРТАЦИЯ ЖАМИ МАВЗУ ва РЕЖА 2

2-БОБ. ЎЗБЕКИСТОНДА ТАДБИРКОРЛИК ИЖТИМОИЙ ФУНКЦИЯСИНИНГ САМАРАДОРЛИГИ ҲОЛАТИ
2.1-§. Тадбиркорлик субъектларининг аҳоли бандлигини таъминлашдаги иштироки
Мамлакатда ижтимоий-иқтисодий фаровонликни таъминлаш, иқтисодий ўсишга эришиш, аҳолиш турмуш даражаси сифатини яхшилаш ҳукуматнинг асосий вазифаси сифатида қаралади. Мазкур вазифани бажаришда аҳоли бандлигини таъминлаш долзарб масала ҳисобланади. Бозор иқтисодиёти шароитида аҳоли бандлигини таъминлашни ўзига хос устунлиги, бу иқтисодий танлов эркинлиги ва тадбиркорликни мавжудлигидир.
Тадбиркорлик фаолиятига кенг имкониятларни берилиши, кўпчилик инсонларни ушбу фаолият турлари билан банд бўлиши, шунингдек, ташкил қилинган тадбиркорликка ёлланиб ишлаш орқали ишсизларни меҳнат фаолияти билан бандлигини таъминлайди.
Ўзбекистон Республикасининг “2022 - 2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегияси тўғрисида” Президент Фармонининг 29-мақсадида “Ҳудудларда тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш, ишсизлик ва камбағалликни қисқартириш бўйича мавжуд тузилмалар фаолиятини такомиллаштириш”35 назарда тутилади.
Юқорида кўриб ўтилганидек, тадбиркорликни ижтимоий функциясининг дастлабкиси, тадбиркорлик фаолиятига лаёқати бор инсонларни якка тартибдаги тадбиркорлик, кичик бизнес, оилавий тадбиркорлик ва тадбиркорликни бошқа шаклларини ташкил этган ҳолда бизнес билан шуғулланишлари назарда тутилади.
Тадбиркорлик ижтимоий функциясининг бош мақсади мамлакатда фаровон ижтимоий-иқтисодий ҳаётни таъминлашга қаратилган. Бу мақсадга эришиш ишсиз аҳолини бандлигини, мақбул иш ҳақи ва турмуш тарзини таъминлаш билан эришилади.
Аҳоли бандлиги мамлакатда меҳнатга лаёқатли инсонларни иш билан банд бўлишини ифодалайди. Фаровонликни асосий тамойилларидан бири аҳоли бандлигини таъминлашдан иборат экан, иш билан банд бўлмаган аҳоли таркибига кимлар киради - ҳақ тўланадиган ишга ёки иш ҳақи (меҳнат даромади) келтирадиган машғулотга эга бўлмаган шахслар36. Ўзбекистонда меҳнат ресурслари сифатида - меҳнатга лаёқатли ёшдаги меҳнатга лаёқатли аҳоли ҳамда меҳнатга лаёқатли ёшдан кичик ва катта ёшдаги меҳнат билан банд бўлган шахслар ҳисобланади.

Download 423.88 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   15   16   17   18   19   20   21   22   ...   43




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling