Диссертация илмий раҳбар: иқтисодиёт фанлари доктори, профессор гафуров у. В. Тошкент 2022 йил мундарижа


Download 423.88 Kb.
bet17/43
Sana09.01.2023
Hajmi423.88 Kb.
#1085737
TuriДиссертация
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   ...   43
Bog'liq
1 ДИССЕРТАЦИЯ ЖАМИ МАВЗУ ва РЕЖА 2

Кўқитиш + Ккасб касал. + Кҳаёт сифати кафолати
Киш.олд.маъсул = ----------------------------------------------------------- , (2)
3

Бу ерда, Кўқитиш – ишчиларни ўқитилиши кўрсаткичи;


Ккасб касал – ишчини касб касаллиги кўрсаткичи;
Кҳаёт сифати кафолати – мазкур тадбиркорлик корхонасида фаолият олиб бораётган ишчилар ҳаёти сифати кафолати.

Тадбиркорни ишчилар олдидаги маъсулияти кўп омилларга боғлиқ, лекин биз уларнинг ичида бевосита меҳнат фаолиятлари ва унинг турмуш шароитига тегишлиларини аниқлаб олдик. Тадбиркор рақобатбардош товар ва хизматлар ишлаб чиқариши учун малакали ишчи – ходимларни ишга ёллаши даркор. Бундан ташқари замон билан ҳамоҳанг тарзда уларни малакасини ошириш мақсадида ўқитишни ташкил этиши, меҳнат унумдорлигини, тадбиркорлик фаолияти самарадорлигини ўсишини таъминлашига имкон беради.



М ички ўқитиш + М ташқи ўқитиш
Кўқитиш = ----------------------------------------- , (3)
М ишчилар

Бу ерда, М ички ўқитиш – корхона ичида ўқиган ишчилар сони;


М ташқи ўқитиш – ишдан ажраган ҳода ўқиган ишчилар сони.
М ишчилар фаолият юритаётган ишчилар сони.



Меҳнат унумдорлиги, ишлаб чиқариш самарадорлигини таъминлаш учун бевосита малакали ишчиларга эҳтиёж катта, эҳтиёжни қондириш учун эса, биринчи навбатда албатта малакали ишчиларни ишга жалб этиш зарур. Иккинчи йўли эса фаолият юритаётган ишчилар малакасини ошириш ҳисобланади. Ички ўқитиш деганда тадбиркорлик субъекти томонидан, ўз корхонасида устоз-шогирд тизимини жорий қилиши, мутахассисни жалб қилиб корхонанинг ўзида ўқув жараёнларни ташкил қилишни ифодалайди. Ташқи ўқитишни курсларда, мактабларда, коллежларда ва ОТМда ўқиганларга ажратиш мумкин.

М касб касал
Ккасб касал = ----------------------- , (4)
М касал
Бу ерда, М касб касал – касб касаллиги ҳолати;
М касал – баҳоланаётган муддатда касалланганларнинг умумий ҳолати.



Ишчиларни ижтимоий ҳимоялаш муҳим аҳамият касб этади, уларда касб касаллигини пайдо бўлиши, бевосита меҳнат унумдорлиги, товар ва хизматлар сифатига, умумий ҳолатда самарадорликка салъбий таъсир қилади. Ушбу ҳолатни олдини олиш мақсадида касб касаллиги коэфициентини билиш, касалликни олдини олишда муҳим аҳамият касб этади. Бу жараённи амалга ошириш тадбиркорнинг ижтимоий функциясидаги асосий жараёнлардан ҳисобланади.


Иҳишчи
Кҳск = ----------------------- , (5)
Иҳҳудуд

Бу ерда, Кҳск – ишчилар ҳаёти сифати кафолати ҳолати;


Иҳишчи – тадбиркорлик корхонаси ишчилари ўртача иш ҳақи ҳолати;
Иҳҳудуд – ҳудуд бўйича ўртача иш ҳақи ҳолати.

Ишчиларнинг асосий мақсади меҳнат қилиб маълум бир миқдорда иш ҳақига эга бўлишни назарда тутади. Олаётган иш ҳақлари ишчилар эҳтиёжларини қондиришга, ҳаётий воситаларни ҳаридини қоплашга етарли бўлиши, ишчилар ҳаёт сифатини ортишига имкон беради.


Тадбиркор фаолиятининг самарадорлиги ишчилар томонидан олинаётган иш ҳақлари миқдорига, тадбиркор томонидан кўрсатилаётган ижтимоий ёрдам муҳимдир. Чунки ишчининг олаётган иш ҳақи ва моддий, маънавий кўмак бевосита меҳнат унумдорлигига таъсир қилади.
Тадбиркор ўз ишчи ҳодимларига нисбатан маъсулиятлилик жиҳатидан муносабатни баҳолашда қуйидача ёндошувни амалга ошириши мумкин:

  • Меҳнатдан қониқиш, буни давр бошига ишдан бўшашлар нисбати орқали баҳолаш мумкин;

  • Ижтимоий саватча билан таъминланганлик;

  • Соғлиқни тиклаш масканларида даволаниш ва дам олишни енгиллиги;

  • Ҳодимлар карьерасини ўсиши даражасини кафолатланганлиги;

  • Ишчилар фарзандларига боғчаларни ташкил этилиши;

  • Нафақадагиларга моддий ёрдам кўрсатилиши ва ҳоказо.

Плюхина А.А. томонидан ижтимоий корхоналар фаолиятини баҳолаш методикаси тадқиқ этилган. Унинг фикрига кўра Ижтимоий соҳа аҳолини моддий, маънавий, таълим, тиббиёт, маданиятга бўлган эҳтиёжларини қондириши керак.
Асосий ижтимоий категория сифатида турмуш фаровонлиги, инсонлар эҳтиёжларини қондирилиши ва ҳаёт кечириш сифати намоён бўлади.
Ижтимоий корхона фаолиятини бағолаш қуйидаги алгоритм асосида амалга оширилади:

  1. Дастлабки стратегик режалаштириш, бунда ҳудудни ҳолати, уни ривожланиш муаммолари, алоҳида шахслар томонидан амалга оширилаётган ижтимоий лойиҳани қабул қилиниши кабилар ўрганилади.

  2. Лойиҳа кимларга йўналтирилаётгани, ижтимоий маҳсулот истеъмолчилари ва кутилаётган натижа аниқланади.

  3. Таҳлил чегарасини аниқлаш, ижтимоий лойиҳа амал қилиш муддати ва кўрсаткичлари аниқланади.

  4. Ижтимоий лойиҳа натижасида олинадиган ижтимоий наф асосланади.

  5. Ушбу босқичда молиялаштириш манбалари, яратиладиган ижтимоий, иқтисодий ва экологик натижаларга таъсир этувчи кўрсаткичлар баҳоланади.

  6. Ижтимоий лойиҳанинг самарадорлиги ҳисоб-китоб қилинади.

  7. Ижтимоий корхона фаолиятини такомиллаштириш бўйича тадбирлар ишлаб чиқилади34.

Ижтимоий самарадорлик иқтисодий ва статистик ҳисобот маълумотлари ҳамда сўровлар натижаларига асосланади.
Ижтимоий самарадорликни аниқлашда анъанавий методикага асосланган ҳолда (Кс) аниқланади, у эса кўплаб ижтимоий омиллар, ижтимоий лойиҳани амалга ошириш, ижтимоий корхона самардорлиги, ижтимоий рентабеллик каби омилларга боғлиқ, яъни (К1-n) кўринишида.
Кс= К1*i1+ К2*i2+ К3*i3+ К4*i4+ Кn*in, (1)
Бу ерда, i1-4, n – коэффициент мазмуни.
Ижтимоий лойиҳа самарадорлигини баҳолашда қуйидаги формула илгари сурилади:
Кил= Кҳн* Кис , (2)
Бу ерда, Кҳн – ҳудудий нафлилик коэффициенти;
Кис - ижтимоий самарадорлик коэффициенти.
Ижтимоий самарадорликни, лойиҳанинг ижтимоий натижадорлиги кўрсаткичлари гуруҳи орқали баҳолаш мумкин:



Download 423.88 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   ...   43




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling