Диссертация илмий раҳбар: иқтисодиёт фанлари доктори, профессор гафуров у. В. Тошкент 2022 йил мундарижа


-расм. Ижтимоий натижалар ва самарадорлик турлари занжири31


Download 423.88 Kb.
bet16/43
Sana09.01.2023
Hajmi423.88 Kb.
#1085737
TuriДиссертация
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   ...   43
Bog'liq
1 ДИССЕРТАЦИЯ ЖАМИ МАВЗУ ва РЕЖА 2

1.4-расм. Ижтимоий натижалар ва самарадорлик турлари занжири31.
П.Друкер ўз асарида самарадорликка бўлган ёндашув ўзгарганини таъкидлаб ўтади. Бунда у самарадорлик трансформацияга учраб ҳозирги даврга ҳамоҳанг тарзда ижтимоий-иқтисодий категория эканлигини ифодалайди32.
Ҳозирги кунда корхонани барқарор ривожланишини биргина иқтисодий самарадорликка боғлаб бўлмайди, чунки унинг барқарорлигига кўплаб омиллар таъсир кўрсатиши намоён бўлмоқда. Жумладан, иш юртишда бизнес ҳамкорлар билан ўзаро муносабатлар, экологик хавфсизлик ва барқарорлик, шунингдек, тадбиркорлик субъекти ижтимоий йўналишда олиб бораётган ишлари самарадорлиги кабилар.
Ижтимоий самарадорликни аниқлаш мураккаб жараён. Фаолият натижасидаги ижтимоий самарадорликни ҳисобга олишда, баҳолашда мазкур фаолиятнинг ўзига ҳос жиҳатларини қабул қилиш, тушунишга боғлиқ. Ижтимоий жавобгарлик деганда одатда персонал билан муносабатни яхшилаш тушунилади, кенгроқ кўламда қаралганда маҳаллий, ҳудудий аҳоли билан муносабатларнинг ўзига ҳос жиҳатлари ва ҳайриялар тушунилади.
Биз ижтимоий масъул бўлган барча субъектлар нуқтаи-назаридан ўрганиб чиқамиз33.


Кишчилар олдидаги маъсулият + Кхудуд ривож. кушган хиссаси
Кижт.самарадорлик = ----------------------------------------------------------- , (1)
2
Бу ерда, Кижт.самарадорлик – тадбиркорлик ижтимоий функциясининг самарадорлиги;
Кишчилар олдидаги маъсулият – тадбиркорнинг ўз ишчилари олдидаги маъсулияти кўрсаткичи;
Кхудуд ривож. кушган хиссаси – тадбиркорлик фаолияти натижасида маҳаллий жамиятнинг ривожланишига кўшган ҳиссасини тавсифловчи кўрсаткич.

Тадбикорлик ижтимоий самарадорлик кўрсаткичини аниқлашда биринчи навбатда тадбиркор томонидан ишчи-ходимларни самарали меҳнат фаолиятини амалга оширишлари учун меҳнат қилиш, ҳордиқ чиқариш каби шароитларни ташкил қилганлиги аҳамиятлидир. Шу билан бирга тадбиркорлик фаолияти амалга оширилаётган маҳалла, ҳудудда яшовчи фуқароларга келтирилаётган наф, маҳалла инфратузилмасини ривожланишига қўшаётган ҳиссаси ҳам муҳим аҳамият касб этади.


Download 423.88 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   ...   43




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling