Диссертация илмий раҳбар: иқтисодиёт фанлари доктори, профессор гафуров у. В. Тошкент 2022 йил мундарижа
-жадвал Рўйхатдан ўтган кичик бизнес ва тадбиркорликнинг ҳудудлар бўйича маълумоти42
Download 423.88 Kb.
|
1 ДИССЕРТАЦИЯ ЖАМИ МАВЗУ ва РЕЖА 2
- Bu sahifa navigatsiya:
- Ҳудудлар 2018 2019 2020
2.2-жадвал
Рўйхатдан ўтган кичик бизнес ва тадбиркорликнинг ҳудудлар бўйича маълумоти42
Жадвал маълумотларида фаолият юритаётган ва янги ташкил этилган тадбиркорлик субъектлари маълумоти ўз ифодасини топган. Республика даражасида аввалги даврга яъни 2018 йилга нисбатан 2021 йилда кичик бизнес ва тадбиркорлик субъектлари қарийб икки баробарга кўпайиб 436981 тани ташкил қилмоқда. Ҳудудлар бўйича Тошкент шаҳри мутлоқ устунликка эга 89786 та субъект рўйҳатдан ўтган, Тошкент, Фарғона ва Андижон вилоятлари 36-46 минг кўрсаткичи билан юқоридан ўрин олган. Сирдарё, Жиззах, Навоий вилотялари 14-19 минг кўрсаткичи билан пастки поғонани эгаллаган. Берилган маълумотлар таҳлилида ҳудуд аҳолиси сонининг салмоғини ҳисобга олиш зарур, шунингдек, пастки поғонадаги вилоятларда фойдаланилмаётган потенциал юқори эканлигини ҳисобга олиш керак. Жаҳон миқёсида интенсив ривожланиш кузатилмоқда, бу эса малакали ишчиларга бўлган эҳтиёжни оширади. Мамлакатимизда ҳам аҳолини иш билан таъминлаш, замонавий касбларга ўқитишга катта эътибор қаратилмоқда. Доимий даромад манбаига эга бўлмаган ва ишсиз аҳоли, айниқса, ёшлар ва хотин-қизларнинг иштиёқини ўрганиш орқали уларни меҳнат бозорида талаб юқори бўлган, замонавий касб-ҳунар ва тадбиркорлик кўникмаларига тайёрлаш курсларига жалб этилади. 2022-2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегияси тўғрисида Президент фармонининг 37-мақсадида “Ҳар бир фуқарога давлат ҳисобидан аниқ касб-ҳунарга ўқиш имкониятини яратиш. Касбга ўқитиш кўламини 2 баравар ошириб, жами 1 миллион нафар ишсиз фуқарони касб-ҳунарларга ўқитиш ва бу жараёнда нодавлат таълим муассасаларининг иштирокини 30 фоизга етказиш” кераклиги назарда тутилган43. Касбга тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малака ошириш курсларига қуйидаги тоифадаги иш изловчи фуқаролар йўналтирилади: - касби (мутахассислиги) мавжуд бўлмаганлар; - мавжуд касбий кўникмаларига мос мақбул иш йўқлиги сабабли касбини (мутахассисликни) ўзгартириш истагида бўлганлар; - касбий кўникмалари мавжуд бўлмаганлиги ёки етарли бўлмаганлиги сабабли, касбига (мутахассислигига) доир талаблар ўзгартирилганлиги боис малака ошириши зарур бўлганлар; - аввалги касби (мутахассислиги) бўйича иш бажариш қобилиятини йўқотган фуқаролар. Касб-ҳунарга тайёрлашда зарурий кўникмаларни шакллантириш учун талаб этиладиган муддатга кўра узоқ, ўрта ва қисқа муддатли шаклларда ташкил этилади. Касб-ҳунарга ўқитиш қуйидаги ўқув муассасаларида амалга оширилади: - маҳалла касб-ҳунарга ўқитиш масканларида; - “Ишга марҳамат” мономарказлари ва касб-ҳунарга ўқитиш марказларида; - профессионал таълим ташкилотларида; - хўжалик юритувчи субъектларнинг ўқув марказлари ва бўлинмаларида; - давлат бошқаруви органлари, хўжалик бирлашмаларининг малака ошириш ва қайта тайёрлаш тизими ташкилотлари ҳамда уларнинг ҳузуридаги ўқув марказларида; - таълим фаолиятини амалга ошириш бўйича тегишли тартибда рухсатномага (лицензия) эга бўлган ташкилотларда; - шогирдларга касб ўргатиш имкониятлари ва “Ҳунарманд” уюшмасига аъзо бўлган ҳунармандларнинг “Уста-шогирд” мактабларида амалга оширилади. Download 423.88 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling