Диссертация илмий раҳбар: иқтисодиёт фанлари доктори, профессор гафуров у. В. Тошкент 2022 йил мундарижа


-жадвал Рўйхатдан ўтган кичик бизнес ва тадбиркорликнинг ҳудудлар бўйича маълумоти42


Download 423.88 Kb.
bet21/43
Sana09.01.2023
Hajmi423.88 Kb.
#1085737
TuriДиссертация
1   ...   17   18   19   20   21   22   23   24   ...   43
Bog'liq
1 ДИССЕРТАЦИЯ ЖАМИ МАВЗУ ва РЕЖА 2

2.2-жадвал
Рўйхатдан ўтган кичик бизнес ва тадбиркорликнинг ҳудудлар бўйича маълумоти42



Ҳудудлар

2018

2019

2020

2021


Ўзбекистон Республикаси

242379

276237

353921

436981


Қорақалпоғистон Республикаси

11076

12364

15050

18923




вилоятлар:





Андижон

21631

23978

28880

35795


Бухоро

13495

15700

20982

26097


Жиззах

10069

11845

14769

18661


Қашқадарё

14969

16752

20921

26088


Навоий

7788

9143

15511

19058


Наманган

16928

17944

22034

27314


Самарқанд

17261

20669

27322

35022


Сурхондарё

10897

11670

15783

22670


Сирдарё

8064

8947

11697

14256


Тошкент

25128

29390

38006

45935


Фарғона

20502

23542

29599

37199


Хоразм

11345

12576

16282

20177


Тошкент ш.

53226

61717

77085

89786

Жадвал маълумотларида фаолият юритаётган ва янги ташкил этилган тадбиркорлик субъектлари маълумоти ўз ифодасини топган. Республика даражасида аввалги даврга яъни 2018 йилга нисбатан 2021 йилда кичик бизнес ва тадбиркорлик субъектлари қарийб икки баробарга кўпайиб 436981 тани ташкил қилмоқда. Ҳудудлар бўйича Тошкент шаҳри мутлоқ устунликка эга 89786 та субъект рўйҳатдан ўтган, Тошкент, Фарғона ва Андижон вилоятлари 36-46 минг кўрсаткичи билан юқоридан ўрин олган. Сирдарё, Жиззах, Навоий вилотялари 14-19 минг кўрсаткичи билан пастки поғонани эгаллаган. Берилган маълумотлар таҳлилида ҳудуд аҳолиси сонининг салмоғини ҳисобга олиш зарур, шунингдек, пастки поғонадаги вилоятларда фойдаланилмаётган потенциал юқори эканлигини ҳисобга олиш керак.
Жаҳон миқёсида интенсив ривожланиш кузатилмоқда, бу эса малакали ишчиларга бўлган эҳтиёжни оширади. Мамлакатимизда ҳам аҳолини иш билан таъминлаш, замонавий касбларга ўқитишга катта эътибор қаратилмоқда.
Доимий даромад манбаига эга бўлмаган ва ишсиз аҳоли, айниқса, ёшлар ва хотин-қизларнинг иштиёқини ўрганиш орқали уларни меҳнат бозорида талаб юқори бўлган, замонавий касб-ҳунар ва тадбиркорлик кўникмаларига тайёрлаш курсларига жалб этилади.
2022-2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегияси тўғрисида Президент фармонининг 37-мақсадида “Ҳар бир фуқарога давлат ҳисобидан аниқ касб-ҳунарга ўқиш имкониятини яратиш. Касбга ўқитиш кўламини 2 баравар ошириб, жами 1 миллион нафар ишсиз фуқарони касб-ҳунарларга ўқитиш ва бу жараёнда нодавлат таълим муассасаларининг иштирокини 30 фоизга етказиш” кераклиги назарда тутилган43.
Касбга тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малака ошириш курсларига қуйидаги тоифадаги иш изловчи фуқаролар йўналтирилади:
- касби (мутахассислиги) мавжуд бўлмаганлар;
- мавжуд касбий кўникмаларига мос мақбул иш йўқлиги сабабли касбини (мутахассисликни) ўзгартириш истагида бўлганлар;
- касбий кўникмалари мавжуд бўлмаганлиги ёки етарли бўлмаганлиги сабабли, касбига (мутахассислигига) доир талаблар ўзгартирилганлиги боис малака ошириши зарур бўлганлар;
- аввалги касби (мутахассислиги) бўйича иш бажариш қобилиятини йўқотган фуқаролар.
Касб-ҳунарга тайёрлашда зарурий кўникмаларни шакллантириш учун талаб этиладиган муддатга кўра узоқ, ўрта ва қисқа муддатли шаклларда ташкил этилади.
Касб-ҳунарга ўқитиш қуйидаги ўқув муассасаларида амалга оширилади:
- маҳалла касб-ҳунарга ўқитиш масканларида;
- “Ишга марҳамат” мономарказлари ва касб-ҳунарга ўқитиш марказларида;
- профессионал таълим ташкилотларида;
- хўжалик юритувчи субъектларнинг ўқув марказлари ва бўлинмаларида;
- давлат бошқаруви органлари, хўжалик бирлашмаларининг малака ошириш ва қайта тайёрлаш тизими ташкилотлари ҳамда уларнинг ҳузуридаги ўқув марказларида;
- таълим фаолиятини амалга ошириш бўйича тегишли тартибда рухсатномага (лицензия) эга бўлган ташкилотларда;
- шогирдларга касб ўргатиш имкониятлари ва “Ҳунарманд” уюшмасига аъзо бўлган ҳунармандларнинг “Уста-шогирд” мактабларида амалга оширилади.






Download 423.88 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   17   18   19   20   21   22   23   24   ...   43




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling