Диссертация илмий раҳбар: иқтисодиёт фанлари доктори, профессор гафуров у. В. Тошкент 2022 йил мундарижа


-жадвал Аҳоли умумий даромадлари ҳажмида кичик тадбиркорликдан


Download 423.88 Kb.
bet24/43
Sana09.01.2023
Hajmi423.88 Kb.
#1085737
TuriДиссертация
1   ...   20   21   22   23   24   25   26   27   ...   43
Bog'liq
1 ДИССЕРТАЦИЯ ЖАМИ МАВЗУ ва РЕЖА 2

2.4-жадвал
Аҳоли умумий даромадлари ҳажмида кичик тадбиркорликдан олинган даромадларнинг улуши48 (% да)



Ҳудудлар

2019 йил

2020 йил

2021 йил

Аҳоли реал умум даромади, млрд.сўм

Кичик тадбиркорлик улуши, %

Аҳоли реал умум даромади, млрд.сўм

Кичик тадбиркорлик улуши, %

Аҳоли реал умум даромади, млрд.сўм

Кичик тадбиркорлик улуши, %


Ўзбекистон Республикаси


301 005,8


59,5


69 348,1


58


465 271,8


59,4


Қорақалпоғистон Республикаси

12 894,1

50,9

3 023,6

50,7

20 046,6

53,2




вилоятлар:




















Андижон

26 307,5

62,6

5 220,0

61,2

37 488,7

61,1


Бухоро

21 239,2

65,6

4 403,9

65,4

31 775,0

65,4


Жиззах

11 166,1

70,6

2 445,1

68,8

16 957,8

70,9


Қашқадарё

25 074,8

62,3

5 084,5

62,7

37 461,7

63,3


Навоий

14 170,1

53,1

3 302,8

51,9

22 446,0

56,5


Наманган

19 432,1

63

4 158,7

62,2

29 725,4

62,9


Самарқанд

30 156,3

63,9

6 987,5

62

46 156,0

62,1


Сурхондарё

19 838,6

63,7

4 129,3

61,5

29 357,1

61,1


Сирдарё

6 756,2

61,6

1 540,8

60,3

10 016,3

61,6


Тошкент

26 380,0

57,6

6 566,1

58,2

42 846,1

60,7


Фарғона

25 689,4

58,4

5 790,5

57

38 217,6

58,4


Хоразм

17 486,1

63,2

3 704,1

63,1

26 701,0

62,7


Тошкент ш.

44 524,1

48,3

12 973,5

44

75 517,0

48,6

Жадвал маълумотларида 2019-2021 йилларда аҳолининг реал умумий даромадлари ва унда кичик тадбиркорликни улуши фоизларда ўз ифодасини топган. Мазкур кўрсаткич Жиззах вилоятида 70,6-70,9 % лар билан энг юқори натижани ифодалайди, Бухоро вилояти 65,6-65,4 % билан кейинги поғонада. Энг паст кўрсаткич Тошкент шаҳрига тегишли 48,3-48,6% улушга эга. Кичик тадбиркорликни аҳолининг реал умумий даромадларидаги улушида умумий ҳолда Тошкент шаҳрида 2020 йилда 4% камайишидан ташқари кескин ўзгаришларни кўрмаймиз. Лекин аҳолининг реал умумий даромадлари 2020 йилда 2019 йилга нисбатан кескин пасайиш тенденциясига дуч келди яъни 434% ортиқ пасайди, албатта бунга жаҳонда юз берган 2020 йилда энг чўққисига чиқган пандемия сабаб бўлди. Бошқа йўналиш ва соҳаларни аҳоли реал умумий даромадларидаги улуши пасайиб трансфер тўловлар ортган бўлсада тадбиркорлик сектори улуши камаймади.


Кичик бизнес ва тадбиркорлик аҳоли даромадларини ошишида, турмуш даражасини яхшиланишида ижтимоий зина функциясини бажаради. Тадбиркорлик фаолиятини бошлашга нисбатан рағбатлантириш, мотивация олган инсон ўзи мустақил равишда ижтимоий ҳолатини яхшилаши, турмуш даражаси, сифатини яхшиланишига эришиши мумкин. Ҳукуматимиз томонидан амалга оширилаётган, тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш сиёсати ишсизлик даражасини пасайишига ва аҳоли даромадларини ортишига имкон беради.
2020 йил давлат томонидан аҳолининг салмоқли қисмини қишлоқ жойларда истиқомат қилишини ҳисобга олиб, ишсиз фуқароларни тадбиркорликка йўналтириш ва даромад манбаларига эга бўлишлари учун иссиқхоналар ўрнатиш, уруғликлар, кўчатлар ва суғориш воситалари харид қилиш учун субсидиялар ажратилган (2.5-жадвал).

2.5-жадвал
Давлат томонидан аҳоли тадбиркорлигини қўллаб-қувватлаш тадбирлари49





Ҳудуд номи

2020 йил январь-декабрь

шундан:

Иссиқхона ўрнатиш учун

Уруғлик ва кўчат сотиб олиш учун

Суғориш воситаси сотиб олиш учун

сони

сумма (млн.сўм)

сони

суммаси (млн.сўм)

сони

суммаси (млн.сўм)

сони

суммаси (млн.сўм)

ЖАМИ

35 557

109 516,7

27 535

98 968,3

3 854

3 240,5

4 168

7 307,9

1

Қорақалпоғистон Республикаси

3 320

9 251

2 701

8 389,5

197

14,0

422

847,8

2

Андижон

4 925

12 191

4 925

12 191,3

0

0,0

0

0,0

3

Бухоро

2 075

9 668

1 168

8 308,3

585

717,0

322

642,3

4

Жиззах

2 362

4 220

1 132

2 638,4

536

655,2

694

926,0

5

Қашқадарё

1 929

5 722

872

4 406,0

558

441,7

499

874,3

6

Навоий

2 128

4 758

1 068

4 025,5

725

173,0

335

559,1

7

Наманган

5 181

20 430

5 062

20 185,4

23

31,0

96

214,1

8

Самарқанд

3 615

10 683

2 559

9 376,3

575

453,8

481

852,5

9

Сурхондарё

2 004

8 038

1 367

6 909,2

323

490,5

314

638,4

10

Сирдарё

2 001

6 170

1 477

5 579,3

189

116,7

335

474,4

11

Тошкент

1 135

3 535

850

3 101,2

106

125,5

179

307,9

12

Фарғона

3 198

10 503

2 953

10 002,2

9

17,3

236

483,3

13

Хоразм

1 684

4 348

1 401

3 856,0

28

4,7

255

487,8

Юқоридаги жадвалда, 2020 йилда 35557 та иссиқхона қуриш ва уни фаолиятини йўлга қўйиш учун 109516,7 миллион сўм маблағ йўналтирилди. Йўналтирилган маблағни энг катта қисми Наманган, Андижон ва Самарқанд вилоятларига тўғри келди 10683 – 20430 миллион сўмгача, энг кам маблағ Тошкент, Жиззах ва Хоразм вилотяларига ажратилган 3535 – 4348 миллион сўмгача. Иссиқхона қуриш жараёнида ҳудудларнинг иқлими, тупроқ унумдорлиги ва сув таъминоти каби омиллар ҳисобга олинган.


Аҳоли даромадлари, турмуш фаровонлигини ортишида тадбиркорликнинг ҳиссаси дунё мамлакатларида жуда катта кўламни қамраб олади. Бу эса ўз навбатида ҳар бир давлатни, ҳукуматларни тадбиркорликни ривожлантиришга ундайди, улар томонидан мазкур йўналишни қўллаб-қувватлашларни куйидаги жадвалда кўришимиз мумкин.

2.6-жадвал.
Дунё мамлакатлари ижтимоий-иқтисодий ҳаётида тадбиркорликни салмоғи50



Давлатлар

Кўрсаткичлар

Кичик ва ўрта тадбиркорлик умумийга нисбатан улуши

Бандлар сони

Бандликни умумийга нисбатан улуши


Япония51 (2016)

99,7%

32 млн

68,8%


Хитой52 (2020)

140 млн

592 млн

78%


Европа Иттифоқи53 (2019)

99%

140 млн

64,4%


АҚШ54 (2022)

99,9%

61,7 млн

46,4%


Россия55

6,2 млн

19,3 млн

26,3%


Козоғистон56 (2020)

96,4%

3,6 млн

38,6%


Ўзбекистон (2020)

436211

9,9 млн

74,5%

Жадвалда жаҳон мамлакатлари иқтисодиётида тадбиркорликни улуши 95% дан ортиқ эканлигини кўришимиз мумкин, бу жараёнда яна шуни ҳам таъкидлаш керак, мазкур давлатларда кичик ва ўрта тадбиркорлик мезонлари турлича бўлиши мумкин. Бандликни таъминлашда ҳам аҳамиятли салмоқни эгаллайди. Бу кўрсаткич Хитойда 78%, Ўзбекистонда 74,5%, Японияда 68,8% ни ташкил қилади, Қозоғистонда 38,6%, Россияда эса 26,3% лик кўрсаткичга эга.


Жаҳон Банки маълумотларида ривожланаётган мамлакатлар иқтисодиётида кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликнинг ЯИМдаги улуши 40 % атрофида ташкил этади. 2030 йилга бориб дунёда аҳолиси 8,6 миллиярд кишига етади, уларни турмуш фаровонлигини таминлаш учун 600 миллион ишчи ўринларига талаб пайдо бўлади, кичик бизнес ва тадбиркорлик мазкур муаммони ижобий ҳал этишда асосий субъект сифатида намоён бўлади.
Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик фаолиятини ривожланишига тўсқинлик қилувчи асосий муаммолардан бири молиялаштириш масаласи ҳисобланади. Халқаро молия корпорацияси (IFC) маълумотларига кўра ривожланаётган мамлакатлар миқёсида қонуний рўйхатдан ўтган 65 миллион ёки 40% микро, кичик ва ўрта тадбиркорлик субъектлари 5,2 триллион АҚШ долларига бўлган молиявий эхтиёжлари қондирилмаган.
Мамлакатимизда тадбиркорликни ривожлантиришга катта аҳамият қаратилмоқда. Амалга оширилаётган ижтимоий-иқтисодий сиёсат иқтисодиётнинг мазкур секторини ривожланишига имкон берувчи кенг кўламли ёрдам тизимини шакллантирилишига ва ижтимоий қўллаб-қувватлашларга эришди. Тадбиркорлик ва кичик бизнесни ташкил қилиш ва ривожлантиришга имкон берувчи институтлар, инфратузилма шаклланиб улгурди. Улар тадбиркорликни ривожлантириш учун турли хизматлар кўрсатмоқда ва янги турдаги хизматларни таклиф этмоқда. Мазкур хизматларни кўрсатиш ва тадбирларни амалга ошираётган институлар ҳукуматимиз томонидан доимий равишда молиявий қўллаб-қувватланмоқда.
Мамлакатимизда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларини, уларга доир Давлат дастурларини молиялаштириш бўйича “Халқ банк”и, “Микрокредит банк”и ва “Агробанк”лар ҳукумат қарорига асосан донор банклар бўлиб белгиланган. Яъни, давлат томонидан тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш, кенгайтиришга йўналтирилган дастурларни молиялаштириш мақсадида ажратилагн маблағларни Марказий банк мазкур банкларга йўналтиради.
Хотин-қизлар тадбиркорлигини қўллаб-қувватлаш учун Микрокредитбанк, Агробанк ва Халқ банклари орқали БХМнинг 150 бараваригача кредит берили ва унинг фоиз ставкаси истисно тариқасида 2022 йил 1 январгача Марказий банк асосий ставкасида белгиланган. Кредитлар 6 ойгача имтиёзли давр билан 3 йилдан кўп бўлмаган муддатга ажратилди.
Нодавлат касб-ҳунарга ўқитиш марказлари сертификатига эга ёшларга бизнесни ташкил этиш учун “Микрокредитбанк” банки томонидан қуйидагича микрокредит ажратилади:

  • ёшларга ўз бизнесини ташкил этиш учун 33 миллион сўмгача бўлган миқдордаги микрокредитлар таъминотсиз ажратилади;

  • микрофирма ва кичик корхона таъсис этган таъминот турлари асосида 225 миллион сўмгача миқдорда.

Кредитларнинг фоиз ставкаси Марказий банкнинг асосий ставкасида
белгиланди. уларнинг 6 ойгача имтиёзли давр билан 3 йилдан кўп бўлмаган муддатга ажратилди.
Шу асосда, бугунги кунга қадар курсларни муваффақиятли тамомлаб, махсус сертификат олган 94 минг нафар ёшлардан 46 фоизи (43 минг нафари)га тижорат банклари томонидан имтиёзли кредитлар ажратилди (2.7-жадвал).

Download 423.88 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   20   21   22   23   24   25   26   27   ...   43




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling