Диссертация илмий раҳбар: иқтисодиёт фанлари доктори, профессор гафуров у. В. Тошкент 2022 йил мундарижа
-жадвал Ўзбекистон Республикаси ҳудудлари кесимида аҳоли реал умумий даромадлари (2021-йил)65
Download 423.88 Kb.
|
1 ДИССЕРТАЦИЯ ЖАМИ МАВЗУ ва РЕЖА 2
- Bu sahifa navigatsiya:
- Ҳудудлар Жами, млрд.сўм 2020 йилга нисбатан 2021 йил, % да
- Ўзбекистон Республикаси 465 271,8 112,1 13 325,8
- 2.11-жадвал Фаолият турлари бўйича ўртача ойлик иш ҳақи 67
- Фаолият турлари Ўртача ойлик иш ҳақи, минг сўм 2018 йил
- 2021 йилда 2020 йилга нисбатан % Ўзбекистон Республикаси 1822,2
- Иккинчи боб бўйича хулоса
2.10-жадвал
Ўзбекистон Республикаси ҳудудлари кесимида аҳоли реал умумий даромадлари (2021-йил)65
Жадвал маълимотларига эътибор қаратсак, 2021 йилда аҳолининг реал умумий даромадлари 465,3 трлн. сўмни ташкил этди ва ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 112,1 % га ўсди, аҳоли жон бошига эса 13325,8 минг сўмни ташкил этди. Aҳоли жон бошига реал умумий даромадларининг энг юқори кўрсаткичи Тошкент шаҳрида 26784,8 минг сўм кузатилди. Шунингдек, Навоий вилоятида 21926,3 минг сўм, Бухоро вилоятида 16195,2 минг сўм, Тошкент вилоятида 14689,4 минг сўм ва Хоразм вилоятида 13989,1 минг сўм республика даражасидан юқори кўрсаткич. Энг қуйи кўрсаткичлар эса Фарғона вилоятида 9905,6 минг сўм, Наманган вилоятида 10252,6 минг сўм ва Қорақалпоғистон Республикасида 10354,1 минг сўм кузатилди. 2021-йил маълумотларига кўра, аҳоли умумий даромадлари ҳажмида кичик тадбиркорликдан олинган даромадларнинг улуши 59,4 % ни ёки Республика миқёсида аҳоли умумий даромадларининг 276371,5 млрд. сўми айнан кичик бизнес ва тадбиркорлик сектори улушига тўғри келади. Дастлабки маълумотлар бўйича, 2021 йил ҳолатига кўра, мол-мулкдан олинган даромадлар 11,3 трлн. сўмни ташкил этди. Жорий даврда мол-мулкдан олинган даромадлар аҳоли умумий даромадлари ҳажмининг 0,6 % га ўсишини таъминлади. Aҳолининг умумий даромадлари таркибида мол-мулкдан олинган даромадлар улуши 2,2 % ни ташкил этди66. Ўзбекистонда ўрта синфга умумий ҳолда иқтисодий фаол олий касбий таълимга эга, моддий таъминланган аҳоли қатламини киритиш мумкин. Мамлакатимизда ўрта синф турли соҳа ва йўналиш вакиларидан таркиб топган: давлат хизмати вакиллари, йирик корхона ишчилари, юқори маош олувчи тиббиёт ва таълим вакиллари, кичик бизнес ва тадбиркорлик субъектлари ва бошқалар. 2.11-жадвал Фаолият турлари бўйича ўртача ойлик иш ҳақи67
2021-йилда иқтисодий фаолият турлари бўйича ўртача ойлик иш ҳақининг энг баланд кўрсаткичи одатагидек, Банк, суғурта, лизинг, кредит ва воситачилик фаолияти соҳаси 8 292,9 минг сўмга тўғри келди ва 2020 йилга нисбатан 33,1% ўсган. Шунингдек, ўртача ойлик иш ҳақи кўрсаткичи Aхборот ва алоқа 5 572,2 минг сўм ҳамда Ташиш ва сақлаш 4 331,6 минг сўм соҳаларида қолган фаолият турларига нисбатан сезиларли юқорилигига эришилган ва мос ҳалда 2020 йилга нисбатан 27,5% ва 27,2% ўсган. Таълим 2 313,1 минг сўм ҳамда Соғлиқни сақлаш ва ижтимоий хизматлар кўрсатиш 2 157,8 минг сўм иқтисодий фаолият турларида эса нисбатан пастлигини кўриш мумкин лекин 2020 йилга нисбатан мос ҳолда 16,8% ва 19,3% ўсганлиги кўришимиз мумкин. Маълумотлар таҳлилидан мамлакатимизда ўрта мулкдорлар синфи кўп эмаслигига гувоҳ бўлишимиз мумкин. Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик моддий таъминот жиҳатидан фарқланувчи аҳоли қатламлари ўртасида бўлиши мумкин бўлган, ижтимоий зиддиятларни олдини олувчи субъект вазифасини бажаради. Кичик бизнес ва тадбиркорлик ўзининг молиявий имкониятларидан келиб чиқиб аҳолининг моддий таъминланган ва кам таъминланганлар ўртасида уларни боғловчи восита сифатида ҳам намоён бўлади. Яъни моддий таъминоти яхши бўлган жамият аъзолари ресурсларини жалб қилган ҳолда тадбиркорликни йўлга қўяди кам таъминланган инсонларни, ишсизларни иш билан банд қилиш орқали уларни даромад манбаига эга бўлишига имкон яратади. Шунингдек, кичик бизнес ва тадбиркорлик демократик жамиятнинг ишончли таянчи сифатида намоён бўлади, қаерда товар ва хизматлар танқислиги пайдо бўлса ана ўша соҳа ёки йўналишда кичик бизнес ва тадбиркорлик ўз хизматлари билан жамият ижтимоий-иқтисодий муаммоларини ҳал этишга тайёр. Бу бир томондан жамият аъзолари эхтиёжларини қондирилиши учун наф келтирса, иккинчи томондан тадбиркорлик субъектларига фойда келтириши, натижада ҳукуматнинг ижтимоий-иқтисодий сиёсатини, давлат мустаҳкамлигини, ривожланишини ёқловчи жамият аъзолари салмоғини ортишига имкон беради. керак68 керак69 Иккинчи боб бўйича хулоса тадбиркорлик ижтимоий функциясидан келиб чиқган ҳолда тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш лаёқати бор инсонларни якка тартибдаги тадбиркорлик, кичик бизнес, оилавий тадбиркорлик ва тадбиркорликни бошқа шаклларини ташкил этишга йўналтириш ва рағбатлантириш зарур; бандлик масаласини ижобий ҳал этишда тадбиркорлик асосий ечим эканлигини инобатга олиб аҳолини, ташаббускор инсонларни, ёшларни тадбиркорликка жалб этиш механизмини шакллантириш муҳим ҳисобланади; кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ривожлантиришнинг янги ёндошуви бўлган “маҳаллабай” ишлаш тизимини жорий этиш орқали ҳар бир маҳаллаларнинг “ўсиш нуқталари”ни аниқлаш, ижтимоий муаммоларни ҳал этиш орқали аҳолини касб-ҳунарга ўқитиш, бандлигини таъминлаш ва тадбиркорликка жалб этишда, кичик лойиҳаларни амалга оширишни тақазо қилади; касб-ҳунарга ўқитиш орқали тадбиркорликка йўналтириш: маҳалла касб-ҳунарга ўқитиш масканларида, “Ишга марҳамат” мономарказлари, профессионал таълим ташкилотларида, хўжалик юритувчи субъектларнинг ўқув марказлари ва бўлинмаларида; “Ҳунарманд” уюшмасига аъзо бўлган ҳунармандларнинг “Уста-шогирд” мактабларида амалга оширилиши мақсадга мувофиқ бўлади; аҳоли даромадларини оширишда тадбикорлик ва меҳнат фаолиятига нисбатан “мотивация, кўникма ва молиявий кўмак” тамойилига асосланган механизм жорий этиш зарур; аҳолининг 45-48% ўрта мулкдорлар синфи заҳирасини ташкил қилади, уларга ёрдам кўрсатилиши уларни ўрта мулкдорлар қаторида бўлишига имкон беради акс ҳолда кам таъминланганлар қатламини кўпайишига сабаб бўлади. Уларни ўрта мулкдорлар синфига ўтишида ижтимоий зина вазифасини бажарувчи ҳисобланган тадбиркорлик тизимида янги имтиёз ва енгилликларни йўлга қўйиш мақсадга мувофиқ; мамлакатимизда “Ижтимоий тадбиркорлик тўғрисида”ги Қонун ишлаб чиқилиши долзарб масалага аёланмоқда, бу билан аҳолининг ижтимоий эҳтиёжманд тоифаларини иш ўринлари билан таъминлаш, ижтимоий товарлар ишлаб чиқариш ва ижтимоий хизматлар кўрсатиш ёхуд бошқа ижтимоий мақсадларни кўзлаган ҳамда белгиланган тартибда ижтимоий корхоналар реестрига киритилган тадбиркорлик субъектлари қўллаб-қувватлаш механизмини янада такомиллаштириш имконияти юзага келади. Download 423.88 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
ma'muriyatiga murojaat qiling