Диссертация илмий раҳбар: иқтисодиёт фанлари доктори, профессор гафуров у. В. Тошкент 2022 йил мундарижа


Download 423.88 Kb.
bet30/43
Sana09.01.2023
Hajmi423.88 Kb.
#1085737
TuriДиссертация
1   ...   26   27   28   29   30   31   32   33   ...   43
Bog'liq
1 ДИССЕРТАЦИЯ ЖАМИ МАВЗУ ва РЕЖА 2

Эхтиёжларни ўсиши

















Мувозанат нарх шаклланади




Талаб = Таклиф
Нарх = Мувозанат нарх




Ижтимоий мувозанат нарх шаклланади
















Талаб ортади




Талаб > Таклиф




Талаб ортади
















Нарх талаб ва таклиф асосида ўсади




Нарх ўсиши




Нарх даражасини ўсиши паст
















Фойда меъёри ортади








Фойда меъёрини ўсиши




Фойда меъёри ўзгармайди ёки паст даражада ўсади
















Фойдани ортиши ҳисобига капитал оқими ва ишлаб чиқариш омиллари ортади, ишлаб чиқариш кенгаяди






Капитал оқимини ортиши




Фойда, имтиёз ва субсидиялар ҳисобига капитал оқими ва ишлаб чиқариш омиллари ортади, ишлаб чиқариш кенгаяди






Ишлаб чиқариш омиллари оқимини ортиши




Ишлаб чиқаришни кенгайиши
















Таклиф кўпаяди




Таклифни ортиши




Таклиф кўпаяди
















3.3-расм. Бозор дастаклари таъсирида тадбиркорликнинг ижтимоий функцияларини амал қилиши75.
Иккинчи ёндошувда тадбиркор унга давлат томонидан берилаётган имтиёз ва субсидияларга таянган ҳолда ижтимоий функцияларни бажарилишига эътиборлироқ харакатда бўлади.
Тадбиркорлик фаолиятини амалга оширишда молиявий инструментлар катта аҳамият касб этади. Уларни мавжудлиги тадбиркор томонидан ижтимоий функцияларни янада самаралироқ амалга ошириш имконига эга бўлади. Ижтимоий функцияга бўлган аҳамияти нисбатан кучлироқ бўлган тадбиркорлик субъектида ўз фаолияти доирасида субсидия жалб этиш имконияти каттароқ. Шунингдек, унда кредит ресурсларидан имтиёзли фойдаланиш имконияти ҳам мавжуд бўлади. Турли ёрдам фондларининг мақсадли дастурларида иштирок этиш, ҳайриҳоҳ фуқаролардан маблағ жалб этиш имконияти ҳам мавжуд.
Соф бозор иқтисодиёти шароитида бозор механизлари тадбиркорлик субъектларини шавқатсиз курашларга асосланишга мажбур қилади. Улар ишчиларни ижтимоий масалалари, техника хавфсизлиги, вақт меъёри каби, атроф муҳит масаласи, ресурслардан самарасиз фойдаланишларга ўхшаш ижтимоий муаммоларга эътиборсиз бўладилар. Бу муаммоларни олдини олиш демократик жамиятда қонун ва давлат томонидан тартибланиши зарур. Акс ҳолда қонуний фаолият юритаётган тадбиркорлик субъектлари ҳам ҳуфиёна иқтисодиётни шакллантиришга интилишлари мумкин.
Кичик тадбиркорлик фаолиятини устивор жиҳатлари билан бирга заиф томонлари ҳам мавжуд. Улардан бири молиявий ресурсларга бўлган талабни етарли даражада қондирилмаслиги. Чунки, кичик бизнес субъектлари капитал бозорининг йирик вакиллари учун кам эътиборли, риск юқори бўлган субъект саналади.
Юқоридаги каби кичик бизнесга нобарқарор субъект сифатида қарашларни ўзгартириш учун стратегик мақсадни тўғри яъни жамиятни барча субъектлари манфаати нуқтаи-назаридан шакллантириш керак. Кичик бизнесга йўналтирилган ҳар бир маблағ якунда умумий талабни кўпайишига имкон беради. Бу эса бозор механизми дастаклари ҳисобланган талаб ва таклифни самарали амал қилишига имкон беради. Мамлакатимизда тадбиркорлик ва кичик бизнесни ривожланиши давлат томонидан рағбатлантирилмоқда.
Аҳолининг даромад топишга қаратилган тадбиркорлик ташаббусларини молиявий қўллаб-қувватлаш, ишсиз ёшлар ва хотин-қизларни даромадли меҳнат билан банд қилиш, уларнинг ўз бизнесини ташкил этишига кўмаклашиш борасидаги тадбирларни тизимли равишда давом эттириб келмоқда. 2021 йилда тадбиркорликни ривожлантириш, аҳолини даромадли меҳнат билан банд қилишга йўналтирилган маблағларни қуйидаги жадвалда кўришимиз мумкин.

Download 423.88 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   26   27   28   29   30   31   32   33   ...   43




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling