Диссертация илмий раҳбар: иқтисодиёт фанлари доктори, профессор гафуров у. В. Тошкент 2022 йил мундарижа
-расм. Тадбиркорликни ижтимоий функцияларини самарали амал қилишига таъсир этувчи дастаклар ва уларнинг мақсади72
Download 423.88 Kb.
|
1 ДИССЕРТАЦИЯ ЖАМИ МАВЗУ ва РЕЖА 2
- Bu sahifa navigatsiya:
- 3.2-расм. Бозор механизмини амал қилиши 74 .
- Бозор дастаклари асосида
3.1-расм. Тадбиркорликни ижтимоий функцияларини самарали амал қилишига таъсир этувчи дастаклар ва уларнинг мақсади72.
Мамлакатимизда ташкил этилаётган иш ўринларига аҳолини жалб этиш учун тадбиркорлик субъектлари ва корхоналар ўзаро рақобатга киришишга мажбур бўлмоқда. Бу жараёнда ҳудудий жойлашув, ойлик маош ва қулайлик кабилар асосий ўринни эгалламоқда. Масалан, 2022 йилда Бухоро вилоятида 35 та сонат корхонаси иш бошлаган, улар томонидан 3000 та янги иш ўринлари ташкил этилган бўлса, ҳозирги кунда 2000 та бўш иш ўринлари мутахассис номзодларни кутаётганлиги таъкидланади73. Бу бозорда тадбиркорлар ўртасида иш жойлари таклифи, ишчи кучи нархи ва рақобат каби масаларни ҳал этишда бозор механизмларини тан олишга ундайди. 3.2-расм. Бозор механизмини амал қилиши74. Ҳозирги кунда ишчи кучи бозоридаги талаб, соҳалар бўйича мутахассис кадрларга нисбатан ортиб бормоқда. Сабаби жамият, иқтисодиёт, истеъмолчилар сифатли товарларни ҳариди авзал кўрмоқда. Мос ҳолда ҳар бир ишлаб чиқарувчи, хизмат кўрсатувчи тадбиркор, малакали мутахассисни ишга жалб қилишга интилади. Бу ўз навбатида юқори ойлик маош таклифини келтириб чиқаради, малакали кадрни жалб этиш учун эса тадбиркорлар ўртасида доимий рақобат мавжуд. Ишчилар ҳам юқори талаб мавжуд бўлган мутахассисликларни эгаллаш учун ўз малакасини ошириши, ҳаттоки соҳа ва йўналишларини ҳам ўзгартиришлари мумкин. Бозор механизми самарадорлик асоси бўлиб ҳисобланади, чунки у ортиқча мақсадсиз, зарарли ҳаражатларни тан олмайди ва улардан воз кечишга мажбурлайди. Бозор механизми тадбиркорларни талаб мавжуд бўлган товар ва хизматларни ишлаб чиқаришга ундайди, демак тадбиркор ҳам бюрократик харажатлардан воз кечган ҳолда харидоргир товар ва хизматлар ишлаб чиқаришга интилади, шунга мос ишчиларни ёллайди. Жамиятда биз келтирган қарашларни амал қилмаслик ҳолати ҳам мавжуд, жумладан, тиббиёт соҳаси мутахассиси бўлиш учун энг узоқ таълим олиш ва малака оширишни талаб этади, бироқ улар томонидан олинаётган маош 2022 йилнинг учинчи чорагида ўртача 2510,3 минг сўмга етди. Бу ҳолатда бозор механизмига асосланса тиббиёт йўналишида мутаҳассисларни камайишига сабаб бўлиши мумкин. Бозор дастакларини амал қилиши натижасида тадбиркорликни ижтимоий функциялари самарадорлигини ортишида икки усулда амал қилишини кўриб чиқамиз (2.3-расм). Биринчи усулда тадбиркорлик эркин бозор қонунлари асосида амал қилади, бунда талаб ва таклиф, нарх ва рақобат қонунлари ижтимоий-иқтисодий жараёнларни шакллантиради. Тадбиркорлик субъекти асосий, бирламчи эътиборини фойдани максималлаштиришга қаратади. Меҳнат унумдорлиги даражасига мос ҳолда ишчи ва хизматчиларни ойлик маошларини кўтариш ҳамда бошқа ижтимоий масалаларга маблағ йўналтириш иккиламчи масала ҳисобланади. Шунингдек, ишлаб чиқаришни кенгайтириш орқали ишсиз фуқароларни иш билан бандлигини таъминлайди. Иккинчи усулда тадбиркорлик субъекти бозор дастаклари билан бирга давлатнинг тартибга солиш механизмини уйғунлаштиради. Мазкур жараёнда тадбиркор даст аввал товар ва хизматлар нархини шакллантиришда ижтимоий мувозанатлашган нархни шакллантиради. Талаб миқдорини таклифдан устунлиги даврида нарх ўсишини секинлаштиришга интилади, фойда меъёрини ўсишини рағбатлантирмайди, балки бир меъёрда бўлишини таъминлайди. Капитал ва ишлаб чиқариш омилларининг ўсишини олинган фойда ва давлат томонидан кўрсатиладиган имтиёз, субсидия кабилар ҳисобидан амалга оширади. Бунинг натижасида ишлаб чиқаришни кенгайиши ва таклиф миқдорини ортиши рўй беради.
Download 423.88 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling