Диссертация илмий раҳбар: иқтисодиёт фанлари доктори, профессор гафуров у. В. Тошкент 2022 йил мундарижа


-жадвал Кичик бизнес ва хусусусий тадбиркорликда банд бўлганлар сони45


Download 423.88 Kb.
bet23/43
Sana09.01.2023
Hajmi423.88 Kb.
#1085737
TuriДиссертация
1   ...   19   20   21   22   23   24   25   26   ...   43
Bog'liq
1 ДИССЕРТАЦИЯ ЖАМИ МАВЗУ ва РЕЖА 2

2.3-жадвал
Кичик бизнес ва хусусусий тадбиркорликда банд бўлганлар сони45
(минг киши)



Ҳудудлар

2017

2018

2019

2020

2021


Ўзбекистон Республикаси

10541,5

10128,8

10318,9

9865,7

10070,7


Қорақалпоғистон Республикаси

486,0

532,8

532,9

524,9







вилоятлар:








Андижон

1110,4

1035,3

1054,6

989,9





Бухоро

648,7

619,8

606,9

590,5





Жиззах

378,7

384,5

427,2

418,7





Қашқадарё

973,9

965,8

958,1

914,1





Навоий

250,6

229,3

227,0

207,4





Наманган

863,9

872,3

914,7

888,4





Самарқанд

1286,9

1216,1

1205,5

1158,4





Сурхондарё

802,6

781,0

814,9

770,3





Сирдарё

278,4

274,2

267,4

247,5





Тошкент

968,5

898,8

897,8

833,3





Фарғона

1229,3

1144,5

1185,0

1136,3





Хоразм

599,2

573,4

591,9

567,9





Тошкент ш.

664,4

601,0

635,0

618,2




Жадвал маълумотларига эътибор қаратсак, 2020 йилда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик секторида бандлар сони жами 9865,7 минг кишини ташкил қилган бу 2019 йилга нисбатан 453,2 минг кишига камайганини ифодалайди. Буни биз 2020 йилда ўзининг энг юқори нуқтасига чиқган Ковид-2020 жаҳон пандемияси оқибати сифатида қарасак тўғри бўлади. Ҳудудлар кесимида ҳам кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик секторида бандлик даражаси пасайган. 2021 йилга келиб эса, пандемия хавфи пасайиши натижасида бандлик соҳасида жонланиш кузатилиб 2020 йилга нисбатан кичик бизнес ва хусусусий тадбиркорликда банд бўлганлар сони 10070,7 минг кишига етди.



2.2-§. Аҳоли даромадлари ва турмуш фаровонлигини оширишда кичик тадбиркорликнинг роли
Мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотлар ва ижтимоий- иқтисодий тадбирлар инсон манфаатларига, аҳоли турмуш фаровонлигини яхшилашга йўналтирилган.
Аҳоли даромадларини ўсиши, уларнинг иқтисодий салоҳиятларини ортиши, эҳтиёжларини қондирилишига имкон беради. Аҳоли даромадларининг асосий манбани бўлиб иш ҳақи, мол-мулкдан келадиган ижара ҳақлари, дивидент, тадбиркорлик фаолиятидан олинадиган фойда ва бошқалар ҳисобланади.
Мамлакатимизда аҳоли даромадларини ошириш бўйича бўйича чора-тадбирлар изчил амалга оширила бошланди. Аҳолининг минимал истеъмол харажатлари миқдори эълон қилинилиш тизими жорий этилмоқда.
Минимал истеъмол харажатлари юзасидан қўшни давлатлардаги ҳолатга эътибор қаратмоқчимиз. Масалан, Қозоғистонда яшаш минимуми жорий этилган бўлиб, 31 982 тенге (783 000 сўм)ни ташкил қилади46.
Республикада аҳоли даромадларини оширишда “мотивация, кўникма ва молиявий кўмак” тамойили асосида янги механизм жорий этилди. Даромадни ошириш учун энг муҳим омил инсоннинг интилиши, ўз кучига таянган ҳолда, аниқ мақсад сари ҳаракати ҳисобланади. 2021 йилда маҳаллаларда аҳолини касб-ҳунарга ўқитиш бўйича мингдан зиёд марказлар ташкил этилди. Бунда касб-ҳунарга ўқитилган ҳар бир шахс учун ўқув марказларига 1 миллион сўмгача субсидия берилиб, бунинг учун бюджетдан 100 миллиард сўм ажратилади. Касб-ҳунарга ўқитиш марказларида ўқув курсларини тамомлаб, ўз бизнесини бошламоқчи бўлган фуқароларга асбоб-ускуна харид қилиш учун 7 миллион сўмгача субсидиялар берилмоқда.

2.3-расм. Аҳоли даромадларини ошириш механизми47.

Ҳудудларнинг имконияти ва ривожланиш йўналишидан келиб чиқиб, деҳқончилик билан шуғулланадиган оилаларга 10 сотихдан 1 гектаргача ер майдонлари ажратилади.


Даромадларни оширишда ҳудудлар ижтимоий инфратузилма объектлари ички йўлларини таъмирлаш, қайта таъмирлаш ва сақлаш, аҳолини, тадбиркорлик субъектларини энергия билан узлуксиз таъминлаш, ҳудудда аҳолининг тоза ичимлик суви таъминоти тизимини яхшилашга алоҳида эътибор қаратилиши зарур.
Қайд этилган вазифаларни ҳал этиш мақсадида маҳаллий давлат ҳокимияти органлари раҳбарлари, туман (шаҳар) ҳокими ўз ҳудудида даромадларни ошириш бўйича манзилли дастур ишлаб чиқиб, унинг ижроси таъминлаш лозим.
Аҳоли даромадларини оширишда ўзга ҳос механизм жорий этиш талаб этилади. Ҳозирги кунда маҳалларда, ҳудудларда тадбиркорлик сектори билан боғланган ҳолда маҳалла вакиллари бўш иш ўринларини аниқлаш ва бандликка йўналтиришни йўлга қўйиш керак. Бу жараёнда тадбиркорлар, меҳнат органи билан боғланиб ёки интернет сайтлари орқали мавжуд бўш иш ўринларини аниқлаш, маҳалладаги ишсиз фуқароларга бўш (вакант) иш ўринларини таклиф этиш, ишсизларга мақбул келган иш ўринлари бўйича меҳнат органига йўлланма олиш, бўш иш ўринларига банд бўлмаган аҳолининг ишга жойлашишини назорат қилиш, ишсизларнинг ишга жойлашганлигини мониторинг асосида ўрганиб боради.
Ҳозирги кунда Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг миллий ваканциялар базаси шаклланган бўлиб, маҳалла ҳудудидаги корхона, ташкилотларда бўш (вакант) иш ўринлари ва бошқа HR компаниялари веб сайтлари мавжуд. Улар: rabota.uz; hh.uz; ishko’p.uz; olx.uz; my.job.uz.
Жумаладан янги ташкил этилган ҳоким ёрдамчиси маҳалладаги хўжалик юритувчи субъектларнинг мавсумий ишчиларга бўлган талабини аниқлаш орқали ишсизларни, ёшлар ва хотин-қизларни ҳақ тўланадиган жамоат ишларига жалб қилади. Жамоат ишларини ташкил этиш муддати 1 ойдан 6 ойгача давом этади. Жамоат ишлари жамғармасидан бюджет ташкилотларига 822 минг сўмдан 1,6 млн. сўмгача тўлиқ тўлаб берилади.
Тадбиркорлик субъектларига 1,6 млн. сўмгача қоплаб берилади (иш ҳақининг 50%). Доимий даромад манбаига эга бўлмаган ва ишсиз аҳолининг, айниқса, ёшлар ва хотин-қизларнинг иштиёқини ўрганиш орқали уларни касб-ҳунар ва тадбиркорликка ўргатувчи ўқув марказларига йўналтиради ва ўқишни тамомлаган битирувчиларнинг бандлигига кўмаклашишга ёрдам беради.
Аҳоли турмуш даражаси ва сифатини ошириш Ўзбекистон Республикаси ҳукумати олдида турган устивор вазифа сифатида намоён бўлади. Ушбу вазифани амалга оширишда жамиятда камбағаллик, ишсизлик, юқори табақаланиш каби муаммоларни ҳал этиш керак. Мамлакатимизда 2020 йил маълумотларига кўра аҳолининг 10-15% ёки 5 миллионга яқини камбағалликда турмуш кечирмоқда.
Аҳоли даромадларини ошириш йўналишларидан бири бу кичик бизнес, тадбиркорлик ҳисобланади. Хусусан, кичик тадбиркорлик аҳоли даромадларини ошишига имкон берувчи фаолият ҳисобланади.
Мамлакатимизда аҳоли даромадлари таркибида тадбиркорлик фаолиятидан келадиган даромад 2021 йилда 59,4% ни, 2022 йил январ-март ойларида 52,5% ни ташкил қилди. Ҳудудлар бўйича мазкур кўрсаткич 2.4– жадвалда ўз ифодасини топган.

Download 423.88 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   19   20   21   22   23   24   25   26   ...   43




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling