Диссертация илмий раҳбар: иқтисодиёт фанлари доктори, профессор гафуров у. В. Тошкент 2022 йил мундарижа


Download 423.88 Kb.
bet20/43
Sana09.01.2023
Hajmi423.88 Kb.
#1085737
TuriДиссертация
1   ...   16   17   18   19   20   21   22   23   ...   43
Bog'liq
1 ДИССЕРТАЦИЯ ЖАМИ МАВЗУ ва РЕЖА 2

LR = WAPM — WTP,
бунда:
LR - меҳнат ресурслари;
WAPM - меҳнатга лаёқатли ёшдаги меҳнатга лаёқатли аҳоли;
WTP - ишлаётган ўсмирлар ва пенсионерлар.
2022 йил дастлабки маълумотларига кўра январ-июн ойларида Ўзбекистонда меҳнат ресурслари сони жами 19 453,3 минг кишини ташкил этган. Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, бу рақам ўтган йил мос даврига нисбатан таққосланганда 0,8 фоизга ошган (2.1-жадвал).
2.1-жадвал.
Ўзбекистон Республикаси ҳудудлари бўйича меҳнат ресурслари кўрсаткичи37



Ҳудудлар

Меҳнат ресурслари
сони,
минг киши

Умумийга
нисбатан
салмоғи, %

1

Қорақалпоғистон Республикаси

1073,2

5,5

2

Андижон вилояти

1775,1

9,1

3

Бухоро вилояти

1072,3

5,5

4

Жиззах вилояти

788,9

4,1

5

Қашқадарё вилояти

1815,8

9,3

6

Навоий вилояти

569,3

2,9

7

Наманган вилояти

1590

8,2

8

Самарқанд вилояти

2155,7

11,1

9

Сурхондарё вилояти

1465,8

7,5

10

Сирдарё вилояти

486

2,5

11

Тошкент вилояти

1615

8,3

12

Фарғона вилояти

2092,3

10,8

13

Хоразм вилояти

1047,6

5,4

14

Тошкент шаҳри

1906,3

9,8




Ўзбекистон Республикаси
бўйича, жами

19453,3

100

Мамлакатимизда демографик ўсиш натижасида, меҳнат ресурслари сони ҳам ортиб бормоқда. Мазкур жараёнга эътибор қаратсак, 2.1-жадвал маълумотларидан кўринадики, республиканинг Самарқанд ва Фарғона вилоятларида меҳнат ресурсларининг салмоғи умумийга нисбатан 10 % лик кўрсаткичдан юқорини эгалламоқда. Тошкент шаҳри, Қашқадарё, Андижон, Тошкент, Наманган ва Сурхондарё вилоятларида меҳнат ресурсларининг салмоғи 7 % лик кўрсаткичдан юқорида. Қорақалпоғистон Республикаси, Бухоро, Хоразм ва Жиззах вилоятларида меҳнат ресурсларининг салмоғи 7 % лик кўрсаткичдан юқорида, бу кўрсаткич Навоий ва Сирдарё вилоятларида 2-3 % лик диапазонда.


Мамлакатимизда бандлик масаласини ижобий ҳал этишда тадбиркорлик асосий ечим эканлигини инобатга олиб аҳолини, ташаббускор инсонларни, ёшларни тадбиркорликка жалб этиш механизмини илгари суриш мақсадга мувофиқ (2.1-расм).

тиь


2.1-расм. Аҳолини тадбиркорлик фаолиятини ташкил этиш механизми38.

Мамлакатимизда аҳолининг кенг қатламини тадбиркорликка жалб қилиш ва уларнинг даромад манбаларини кенгайтиришга қаратилган “Ҳар бир оила – тадбиркор”, “Ёшлар – келажагимиз” ва бошқа ижтимоий дастурлар доирасида жами 13 трлн. сўмдан зиёд имтиёзли кредитлар ажратилиб, 600 мингдан зиёд оилаларни қамраб олишга эришилди39.


2022 йилда аҳолини тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйиш, ўзини ўзи банд қилиш ва иш билан таъминлаш бўйича жами 2 трлн 159 млрд 146 млн сўм (200 миллион 664 минг доллар) субсидия ажратили режалаштирилган40.
Республикамизда тадбиркорлик, бизнес фаолиятини амалга ошириш учун қулай муҳит яратиш, ортиқча тўсиқлар ва тартиботларни бекор қилиш, молиявий ресурслардан фойдаланиш имкониятларини кенгайтириш ҳамда бизнес инфратузилмасини такомиллаштириш соҳасида кенг кўламли ишлар амалга оширилиб борилмоқда.
Тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ҳукуматимиз томонидан 1500 га яқин фармон ва қарорлар билан имтиёз ва преференциялар берилди. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 13 октябрдаги “Аҳолини тадбиркорликка жалб қилиш тизимини такомиллаштириш ва тадбиркорликни ривожлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-4862 сонли қарори бугунги кунда бевосита аҳолини тадбиркорликка йўналтиришни амалга оширувчи ҳуқуқий асос бўлиб хизмат қилмоқда.
2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясида иқтисодиётда давлат иштирокини камайтириш, хусусий мулкнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва унинг истиқболли ролини янада кучайтириш, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик ривожланишини рағбатлантиришга қаратилган институционал ва таркибий ислоҳотларни давом эттирилиши белгиланди.
Мамлакатимизда барча ҳудудларда тадбиркорликни ривожлантиришнинг янги ёндошуви бўлган “маҳаллабай” ишлаш тизимини жорий этиш орқали ҳар бир маҳаллаларнинг “ўсиш нуқталари”ни аниқлаш, мавжуд муаммоларни ҳал этиш орқали аҳолини касб-ҳунарга ўқитиш, бандлигини таъминлаш ва тадбиркорликка жалб этиш, “драйвер” лойиҳаларни амалга ошириш бўйича янгича ёндошув ташкил қилинди.
Шу борада Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 5 августдаги “Маҳаллаларда тадбиркорликни янада қўллаб-қувватлаш ва тадбиркорлик субъектлари билан аҳоли ўртасида кооперацияни ривожлантиришнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-5214-сонли қарорига кўра, “маҳаллабай” ишлаш тизими асосида ижтимоий-иқтисодий ривожланишдан ортда қолаётган ва ишсизлик даражаси юқори бўлган маҳаллаларда тадбиркорликни янада қўллаб-қувватлаш ҳамда тадбиркорлик субъектлари ва хонадонлар ўртасида иқтисодий кооперацияни кенгайтириш мақсади белгиланган. Шу борада “Маҳаллабай” ва “хонадонбай” ишлаш асосида “оғир” маҳаллаларда тадбиркорликни янада қўллаб-қувватлаш бўйича янгича ёндашувни (кейинги ўринларда – “Андижон тажрибаси”) республиканинг бошқа ҳудудларига ҳам татбиқ этиш учун Тикланиш ва тараққиёт жамғармасидан давлат улушига эга бўлган тижорат банкларига алоҳида тасдиқланадиган тақсимотга асосан 100 миллион АҚШ доллари эквивалентидаги маблағлар 3 йиллик имтиёзли давр билан 7 йил муддатга 7 фоиз ставкада ажратилиши белгиланган41.
Кичик бизнес ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш бўйича амалга оширилаётган тадбирлар, янги тадбиркорлик субъектларини пайдо бўлишига имкон бермоқда (2.2-жадвал). Бу ўз навбатида мамлакатда ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш соҳаларини янги бизнес иштирокчилари, бизнес турлари ва йўналишларини шаклланишига имкон беради. Шу билан бирга ижтимоий муаммолар бўлган ишсизлик ва камбағаллик муаммоларини ҳал этишга имкон беради.

Download 423.88 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   16   17   18   19   20   21   22   23   ...   43




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling