Диссертация илмий раҳбар: иқтисодиёт фанлари доктори, профессор гафуров у. В. Тошкент 2022 йил мундарижа


Download 423.88 Kb.
bet3/43
Sana09.01.2023
Hajmi423.88 Kb.
#1085737
TuriДиссертация
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   43
Bog'liq
1 ДИССЕРТАЦИЯ ЖАМИ МАВЗУ ва РЕЖА 2

ХУЛОСА............................................................................................

119




ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР..........................................

123











КИРИШ
Диссертация мавзусининг долзарблиги ва зарурати. Жаҳон мамлакатларида тадбиркорликни ривожлантиришнинг янги шаклларини жорий этиш ва бунда ижтимоий функциялар ролини янада кучайтириш муҳим омилга айланмоқда. Бугунги кунда тадбиркорликнинг ижтимоий функцияларини ривожлантириш нафақат ривожланаётган, балки ривожланган мамлакатларнинг олдида турган муҳим вазифалардан бирига айланган. Глобализация жараёнининг авж олиши ва натижада янги иқтисодий марказларнинг вужудга келиши, тадбиркорлик тузилмаларини ривожлантиришга қаратилган тизим доимий равишда такомиллаштириб бориш масалаларини ўрганишга алоҳида эътибор берилмоқда. Ривожланган давлатларда тадбиркорликни ривожлантиришни, улар томонидан амалга оширилаётган ижтимоий функцияларни тадқиқ этувчи кўплаб илмий тадқиқот тузилмалари фаолият қўрсатмоқда. Ўзбекистонда ижтимоий йўналтирилган бозор иқтисодиётини барпо этиш ва тартибга солиш бўйича шаклланган амалий кўникма, тўпланган тажрибалар, ривожланган маамлакатлар, жаҳон тажрибалари мамлакат иқтисодиёти барқарорлигини таъминлаш ва ривожлантириш жараёнларида ижтимоий-иқтисодий муаммоларни ҳал этиш муҳим аҳамият касб этишини кўрсатмоқда. Мамлакатимизда дунё мамлакатлари билан ҳамоҳанг ҳолда ўзгаришлар, ривожланишлар даврини рўй бермоқди, аҳолининг ижтимоий, иқтисодий, сиёсий онги ўзгарди, тадбиркорликка бўлган муносабат ижобий муносабат шаклланди. Тадбиркорлик мамлакат иқтисодиётида юқори аҳамият касб этиши аксиомага айланди. Бу эса, ўз навбатида, тадбиркорликни турли функциялари жумладан, ижтимоий функцияларини такомиллаштириш ва ривожлантиришда янгича ёндашувларни жорий этишни талаб қилмоқда. 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясида ижтимоий муаммолардан ҳисобланган “меҳнатга лаёқатли аҳолининг меҳнат ва тадбиркорлик фаоллигини тўлиқ амалга ошириш учун шароитлар яратиш, иш кучи сифатини яхшилаш, ишга муҳтож шахсларни касбга тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш тизимини кенгайтириш” каби вазифалар белгилаб берилган1.
Юқоридаги фикр-мулоҳазалардан кўринадики, мамлакатимида ислоҳотлар шароитида кичик бизнес субъектларининг жамиятдаги ижтимоий-иқтисодий муаммоларни ҳал этишда тадбиркорликнинг ижтимоий функцияларини кенгайтириш муҳим йўналишлардан бири ҳисобланади.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 28 январдаги ПФ-60-сон «2022-2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг Тараққиёт стратегияси тўғрисида», 2022 йил 9 ноябрдаги ПФ-244-сон “Тадбиркорлик фаолиятини давлат томонидан тартибга солишни соддалаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”, 2022 йил 22 июлдаги ПҚ-329-сон “Хотин-қизларни касб-ҳунар ва тадбиркорликка ўқитиш тизимини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”, 2022 йил 9 июндаги ПФ-150-сон “Тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш давлат жамғармаси фаолиятини янада такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”, 2022 йил 21 январдаги ПФ-54-сон « Республика ҳудудларида тадбиркорлик инфратузилмасини ривожлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида», 2021 йил 24 декабрдаги ПҚ-62-сон «Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги ҳузуридаги Маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш агентлиги фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги фармон ва қарорлари ВМҚ-596-сон – “Касаначиликни ташкил этган тадбиркорлик субъектларини янада қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида”, 2022 йил 11 майдаги ВМҚ-252-сон “Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги ҳузуридаги Маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш агентлигининг Аҳолини тадбиркорликка жалб қилиш жамғармаси маблағлари ҳисобидан субсидиялар ажратиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”, 2021 йил 21 декабрдаги ВМҚ-765-сон “Ёшларни тадбиркорликка жалб этиш ва уларнинг бизнес ташаббусларини қўллаб-қувватлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорлари ҳамда мазкур фаолиятга тегишли бошқа меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларда белгиланган вазифаларни амалга оширишга ушбу диссертация тадқиқоти муайян даражада хизмат қилади.

Download 423.88 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   43




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling