Диссертация илмий раҳбар: иқтисодиёт фанлари доктори, профессор гафуров у. В. Тошкент 2022 йил мундарижа
Download 423.88 Kb.
|
1 ДИССЕРТАЦИЯ ЖАМИ МАВЗУ ва РЕЖА 2
- Bu sahifa navigatsiya:
- Тадқиқотнинг вазифалари
- Тадқиқотнинг объекти
- Тадқиқотнинг предмети
- Тадқиқотнинг усуллари.
- Тадқиқотнинг илмий янгилиги
Тадқиқотнинг мақсади иқтисодиётни ислоҳ қилиш жараёнида тадбиркорликни ижтимоий вазифалари кўламини ривожлантириш, қўллаб-қувватлаш ва рағбатлантиришга қаратилган илмий таклифлар ва амалий тавсияларни ишлаб чиқишдан иборат.
Тадқиқотнинг вазифалари: тадбиркорликнинг функциялари иқтисодий мазмуни ва асосий турлари борасидаги назарий қарашларни тизимлаштириш асосида ижтимоий функциясини аниқлаш; тадбиркорлик фаолияти ижтимоий функциясининг асосий йўналишларини тадқиқ этиш; тадбиркорлик ижтимоий функциясининг баҳолашнинг услубий асосларини тадқиқ этиш ва такомиллаштириш; Ўзбекистонда кичик тадбиркорлик фаолиятини ижтимоий функцияларини амал қилишини ривожланганлик даражасини баҳолаш; тадбиркорлик ижтимоий функцияларини амал қилиш тенденцияларни очиб бериш; тадбиркорлик ижтимоий функцияларини бажарилиши жараёнида бандликни таъминлашдаги самарадорлигига таъсир этувчи чора-тадбирларни аниқлаш; Ўзбекистон тадбиркорлик ижтимоий функциялари самарадорлигини оширишда бозор механизмини тадқиқ этиш; Ўзбекистонда тадбиркорлик ижтимоий функцияларини амал қилиш механизмини такомиллаштириш борасида таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқиш. Тадқиқотнинг объекти Ўзбекистон Республикасида тадбиркорликни ривожлантириш фаолияти билан боғлиқ ижтимоий муносабатлар ва уларни тавсифловчи ҳодиса ва жараёнлар ҳисобланади. Тадқиқотнинг предметини тадбиркорликни ижтимоий вазифаларини ривожлантириш ғоялари, қарашлари, назариялари, концепциялари, ҳуқуқий асослари ва амалиёти ташкил этади. Тадқиқотнинг усуллари. Диссертацияда илмий абстракциялаш, анализ ва синтез, индукция ва дедукция, монографик баён усули, иқтисодий-статистик таҳлил, статистик маълумотларни таққослаш ва гуруҳлаш, эксперт баҳолаш ва бошқа усуллардан фойдаланилган. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат: кичик бизнес ва тадбиркорлик фаолиятини кенгайиши ва аҳоли бандлигини таъминланиш даражасини ижтимоий функцияларга таъсирини баҳолаш услуби орқали тадбиркорлик ижтимоий функциясини самарали амал қилиш механизми такомиллаштирилган; кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектлари фаолиятини давлат мулки асосида фаолият юритаётган корхоналарни ўзаро таққослаш орқали тадбиркорлик секторида ижтимоий функцияларни амал қилиши ва бажарилиши самарали эканлиги аниқланган ва асослаб берилган; аҳоли бандлиги таъминлаш ва турмуш фарофонлигини оширишда “мотивация, кўникма ва молиявий кўмак” тамойили асосида кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни кенгайтириш йўли орқали тадбиркорликни ижтимоий функцияларини такомиллаштириш бўйича таклифлар берилган; ўрта мулкдорлар қатламини шакллантириш ва тадбиркорликда бозор дастакларидан фойдаланиш орқали кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик фаолиятини янада кенгайтириш асосида тадбиркорликни ижтимоий функцияларини сифат ва миқдор кўрсаткичини ошириш таклифи асосланган. Download 423.88 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling