Диссертация илмий раҳбар: п ф. д., профессор Д. Г. Мухамедова Тошкент-2022 мундарижа


Download 173.5 Kb.
bet5/10
Sana04.02.2023
Hajmi173.5 Kb.
#1163330
TuriДиссертация
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10
Bog'liq
ТАЪЛИМ МЕНЕЖМЕНТИДА ЭМОЦИОНАЛ БАРҚАРОРЛИКНИ ШАКЛЛАНТИРИШНИНГ ИЖТИМОИЙ – ПСИХОЛОГИК ХУСУСИЯТЛАРИ

Стратегик бошкарув – бу таълим муассасасининг стратегик максади йуналишида муассаса имкониятларини педагогик ходимларнинг умумий манфаатлари билан мувофиклаштиришни назарда тутувчи узок муддатга тузилган дастур, режа ва лойихалар асосида бопщаришдир. Стратегик бошкарув одатда, мазкур тизимни бошкарув маданиятининг юкори даражасини белгиловчи кенг инновацион дастурларни амалга ошириш имкониятини яратади.
Конъюнктуравий бошкарув – маълум бир даврда муассасанинг иктисодий холатини тавсифловчи белгилар мажмуаси билан боглик булади.
Таълим муассасаси фаолиятини ривожлантириш ва такомиллаштириб боришда, энг аввало, кузланган максадларга эришишда фаолиятнинг стратегик режасини тузиш ва мазкур режа асосида муассасанинг истикбол максади ва имкониятларини ходимлар манфаати билан уйгунлаштиришни хамда таълим муассасасининг фаолиятини замонавий узгаришларга| мослаштириб бориш, таълим инновацияларини жорий этишни назарда тутувчи узок муддатли бошкарув усулларини бошкарув жараёнига татбик этиш зарур. Бу уз навбатида истикболни тадкик килиш ва максадларга эришишда, ривожланишга таъсир этувчи омилларни олдиндан тахлил килишда зарурий билим, ривожлантирувчи бунёдкор гоялар ва уларни амалга ошириш санъати заруриятини белгилайди.
Таълим муассасаларида инновацион бошкарув жараёнида муассасанинг истикбол максади ва имкониятини педагог ходимларнинг манфаатлари билан уйгунлаштирувчи узок муддатли бошкарув усуллари - стратегик бошкарувнинг амалиётга кулланиши таълим самарадорлигини оширишда мухим ахамият касб этади.
Бошкарув жараёнини такомиллаштириш хамда таълим муассасаси олдидаги вазифаларни замонавий талаблар даражасида бажаришда махсус, функционал, мужассамлаштирилган ва диверсификациялашган стратегияларни куллаш оркали таълим самарадорлигини ошириш мумкин.
Таълим муассасаларини бошқаришда педагогик ходимлар ҳамда талабалар фаолиятига таъсир кўрсатувчи, шунингдек, муассаса фаолиятини такомиллаштиришда муҳим аҳамият касб этувчи асосий жараёнлардан бири қарор қабул қилиш ва унинг бажарилишини таъминлаш жараёни ҳисобланади. Мазкур жараёнда қарорларни тайёрлаш, қабул қилиш ва унинг бажарилишини таъминлаш кўп жиҳатдан раҳбарларнинг бошқарув йўналишидаги билим, кўникма ва малакаси, касбий тажрибаларига, бажариладиган вазифаларнинг хусусиятларига, шунингдек, муассасада яратилган шароитга боғлиқ бўлади.
Таълим муассасаларини бошқариш жараёнида турли хил муаммоларни ҳал этиш, таълим-тарбия жараёнини илмий асосда ташкил этиш ва таълим самарадорлигини оширишда турли масалалар юзасидан моҳияти ҳамда мазмуни жиҳатидан бир-биридан фарқ қилувчи қарорлар қабул қилиш жараёнида муайян вазиятлардан келиб чиқиб баҳсли масалалар, турли-туман
фикрлар ва тортишувлар вужудга келади.
Таълим муассасаси фаолиятини самарали ташкил этиш, белгиланган мақсадларга эришишда, ҳамкорликдаги бошқарув муҳим аҳамиятга эга бўлиб, бунда жамоавий бошқарув органлари ҳамда жамоатчилик ташкилотларининг иштироки ва уларнинг фаоллиги ўзига хос аҳамият касб этади. Ҳамкорликдаги бошқарувни ташкил этишдан асосий мақсад, таълим муассасаси олдига қўйилган мақсадларга эришишда, муассасанинг ҳаётий фаолиятини таъминлаш ва такомиллаштириш йўналишидаги масалаларни ҳал этиш, муаммоларнинг ижобий ечимини топиш, инновацион жараёнларни
ташкил қилиш ва ривожлантириш, турли хил масалалар юзасидан қарорлар қабул қилиш асносида жамоа барча аъзоларининг иштирокини таъминлаш ҳамда белгиланган мақсадларга эришишда уларнинг фаолиятини мувофиқлаштириш ҳисобланади.

Download 173.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling