Диссертация илмий раҳбар: п ф. д., профессор Д. Г. Мухамедова Тошкент-2022 мундарижа


Таълим менежментида талабаларнинг ижтимоий – писихологик хусусиятларини ўрганилиши долзарб муаммо эканлиги назарий-амалий жиҳатдан асосланди. 2


Download 173.5 Kb.
bet3/10
Sana04.02.2023
Hajmi173.5 Kb.
#1163330
TuriДиссертация
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10
Bog'liq
ТАЪЛИМ МЕНЕЖМЕНТИДА ЭМОЦИОНАЛ БАРҚАРОРЛИКНИ ШАКЛЛАНТИРИШНИНГ ИЖТИМОИЙ – ПСИХОЛОГИК ХУСУСИЯТЛАРИ

1. Таълим менежментида талабаларнинг ижтимоий – писихологик хусусиятларини ўрганилиши долзарб муаммо эканлиги назарий-амалий жиҳатдан асосланди.
2. Эмоцианал баркарорликни шакллантиришнинг ижтимоий – психологик хусусиятларини таълим менежментидаги урнини аниклаш усуллари аниқланди.
3. Таълим бошкарувида эмоцианал баркарорликни шакллантиришнинг ижтимоий – психологик хусусиятларини урганишда талабаларнин ўрни белгиланди.
Магистрлик диссертациясининг тузилиши ва ҳажми. Магистрлик курс иши кириш, 1 та боб, 3 та параграф, хулосалар ва тавсиялар, фойдаланилган адабиётлар рўйхати ҳамда иловалардан таркиб топган бўлиб, умумий ҳажми -----------бетни ташқил этади.


I Боб. Таълим менежменти тадкикотнинг негизи сифатида


1.1. Таълимда бошқарувнинг мазмуни ва аҳамияти.
Дунё мамлакатларининг тараққиёт тажрибаси шундан далолат берадики, ўз умрини ўтаб бўлган эски жамиятдан демоқратия тамойилларига асосланган янги тузумни шакллантиришга киришган ҳар қандай мамлакат учун бошқа стратегик масалалар қатори таълимда бошкарув ҳам ўта долзарб аҳамият касб этади. Буни озод Ватанимиз — мустақил Ўзбекистоннинг уттиз икки йиллик тараққиёт йўли ҳам яққол кўрсатиб турибди.
Юртбошимиз таълимда бошкарувнинг ахамияти, масъулияти хақида бот-бот куйиниб гапиради. Ўзини таълим сохасидан деб биладиган шахс, аввало талабаларни яхши кўриши, улар билан ҳамфикр бўлиши, узидаги бор билим ва куникмаларни уларга етказа бера олиши лозимлигини таъкидлайди. “Таълим сохасида фаолият олиб бораётган хар бир одам узоқни кўриши ва чуқур билимга эга булиши керак” — дейди Президент.— Дарҳақиқат, хамманинг ҳам пешонасига ёзилмаган таълим сохасида ишлаш. Таълим сохасида ишладингми, энди сенга талаб ҳам, масъулият ҳам бошқача бўлади.
Бошкарув мохияти уз мохияти ва тавсифига кура жамият хаётида аклий тартибга солиш ахамиятига эгадир. Инсоният фан – техника, иктисодиёт ва ижтимоий ютукларни канчалик купайтириб борса бошкарув фаолиятининг шунчалик илмига булган талаби тухтовсиз ошиб бориши содир булади. Таълимда бошкарувнинг мохияти объектив ва субъектив шароитларни куйилган максадга эришишга имкон берадиган нисбат ва муносабатда булишини таъминлашдан иборат.
Купгина адабиётларда “Менежмент” сузининг маъноси билан “бошкарув” тушунчаларига таъриф берилганда, худди бир хил маънони англатгандек менежмент бу – бошкарув деб ёзилганлиги купчиликни чалгитиши мумкин. Шуни таъкидлаш керакки, “менежмент” сузи “бошкарув” тушунчасидан фаркли равишда бошкарув фаолиятини ташкил этиш деган маънони англатади. Унда бошкаришнинг сир – асрорлари урганилади ва тахлил килинади. “Бошкарув” атамаси нисбатан кенгрок маънони англатади, мазкур тушунча оркали маълум бир шахс томонидан бирон бир обектнинг бошкарилишини, яъни нафакат инсонларни, балки машина ёки технологик курилмаларни бошкаришни тушуниш мумкин.
Бошкарув инсонларнинг барча фаолиятларига тегишли булган жараён булиб, хаётий эхтиёжларни кондиришда, кузланган максадларга эришишда маълум бир максадга йуналтирилган фаолиятни режалаштириш, ташкил этиш, назорат килиш, тахлил килиш ва бахолаш, мазкур жараён иштирокчиларига таъсир курсатиш оркали уларнинг фаолиятини мувофиклаштиришни ифодалайди.
Бошкарув фаолияти – таълим муассасаларининг бошкарув фаолиятини иккита субъектнинг, яъни рахбар билан таълим тизимининг узаро боглик фаолияти сифатида караш мумкин. Бундай холатда рахбарнинг бошкарув объекта бошкариш ва узини-узи бошкариш каби зарурий хусусиятларга эга булган таълим тизими хисобланади, турли хил таъсирлар асосида, бошкарилаётган таълим муассасаси хам уз урнида бошкарув натижаларига ва бошкарув субъектига таъсир курсатади.
Шундай экан бошқарувни, яъни бошқарув фаолиятини ташкил этиш заруратини белгиловчи бош мезон – инсон олдига ёки муассаса олдига қўйилган мақсад бўлиб, унга эришиш учун вазифалар белгилаш, ташкил этиладиган фаолиятни олдиндан режалаштириш, амалга ошириш йўл- йўриқларини танлаш, вазифаларнинг мазмун ва моҳиятига кўра, бажарувчиларни танлаш ҳамда бажариладиган вазифаларни тақсимлаш, белгиланган мақсадга эришиш учун ташкил этиладиган жараён иштирокчилари фаолиятини мувофиқлаштиришдан иборатдир 2.
Таълим муассасаси рахбари бошкарув фаолиятининг асосий вазифаси таълим жараёнини ташкил этишда ижобий натижаларга эришиш учун жамоада
__________________________________________________________________ 2 Хасанов Р., Суюнов Ш. Инсон ресурсларини бошқаришда таълимнинг аҳамияти. //Таълим ва иқтисодиёт
журнали. 6 сон, 2010 й., 146 б.
зарурий шароитларни яратиш, ракобатбардош битирувчилар тайёрлаш ва яхлит таълим тизимини ривожлантириш хисобланади ва уз навбатида рахбарнинг бошкариш самарадорлигини таъминлай олиш кобилиятига богликдир.
Таълим муассасаларини бошкаришда педагогик ходимлар хамда укувчилар фаолиятига таъсир курсатувчи, шунингдек, муассаса фаолиятини такомиллаштиришда мухим ахамият касб этувчи асосий жараёнлардан бири карор кабул килиш ва унинг бажарилишини таъминлаш жараёни хисобланади. Мазкур жараёнда карорларни тайёрлаш, кабул килиш ва унинг
бажарилишини таъминлаш куп жихатдан рахбарларнинг бошкарув йуналишидаги билими, куникма ва малакаси, касбий тажрибаларига, бажариладиган вазифаларнинг хусусиятларига, шунингдек, муассасада яратилган шароитга боглик булади.
Таълим тизимининг ривожланишини тизимли бошкариш таълим муассасаларининг меъёрий функцияларини бажариш билан, алохида инновацион лойихаларни бирлаштирувчи, ягона максадга каратилган дастурлар доирасида педагогик жамоа аъзоларини бирлаштиришга йуналтирилади.
Таълим тизимини ривожлантириш йуналишида амалга оширилаётган ислохотлар барча таълим муассасаларида таълим жараёнини илмий асосда ташкил этиш ва бошкаришда фан – техника ютукларига асосланган бошкарувнинг энг самарали, инновацион методларидан фойдаланишни, бошкарув йуналишида билим, куникма ва малакаларни, янги шахсий ва касбий сифатларни талаб килади, бу уз навбатида стратегик бошкарувнинг заруриятини белгилаб беради.

Download 173.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling