Диссертация Илмий раҳбар: проф. Г. Х. Ибрагимова Тошкент 2013 Магистрлик диссетацияси иши "Иқтисодий педагогика"


Download 0.9 Mb.
bet13/46
Sana21.04.2023
Hajmi0.9 Mb.
#1372473
TuriДиссертация
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   46
Bog'liq
Мирфайзиева Дилноза МД 2013 ярим тайёр (2)

Биринчи йўналиш – ишлаб чиқариш жараёнлари ва тадбиркорлик таркибларини бошқариш. Тадбиркорлик фаолия­тининг ушбу йўналиши менежмент тамойилларининг тури сифатида мустақил ривожланади. Тадбиркор менежментнинг асосий тамойилларини яхши ўзлаштирган бўлиши ва замонавий менежер бўлмоғи лозим.
Ишлаб чиқаришни бошқариш ҳеч қачон тадбиркорнинг бошқа йўналишларидан ажратилган ҳолда олиб борилиши мумкин эмас: у ишлаб чиқаришни фақат истеъмолчилар учун ташкил қилади. Шунинг учун ҳам тадбиркор фаолиятининг иккинчи йўналиши бозорни ҳар томонлама ўрганишдир. Бозорда бўлаётган жараён-ларни таҳлил қилмасдан туриб тадбиркорлик фаолиятини самара-ли олиб бориш мумкин эмас.
Шериклар билан бўладиган алоқаларни яхши йўлга қўйиш тад-биркорлик фаолиятининг учинчи йўналишидир. Бунда тадбиркор-ликни янада ривожлантириш йўлида шериклик муносабатларини янги босқичга кўтариш ва эски муносабатлардан воз кечиш мақ-садга мувофиқдир.
Ушбу келтирилган илмий асослар, тамойиллар Ўзбекистонда тадбиркорлик, унинг кичик бизнес ва хусусий тадбиркор-лик­ни ривожлантириш билан боғлиқ бўлган жараёнларни тизимли таҳлил қилиш, башоратлаш ҳамда қарор қабул қилишга асос бўлади.


Биринчи боб юзасидан хулосалар

Тадбиркорлик тушунчаси бизнинг ҳаётимизга кириб келган янги тушунчалардан бири ҳисобланиб, асосан мустақиллик йилларида бу муаммога (йўналишга) катта эътибор берила бошланди. Ҳаттоки, ХХ асрнинг 80-90 йилларида чоп этилган илмий адабиётларда бу тушунча ҳақида маълумот йўқлигини ёки бўлса ҳам кам миқдорда эканлигини кўрамиз. Ҳозирга келиб эса жамиятимизда “тадбиркор” сўзи энг кўп ишлатиладиган атамалардан бирига айланиб қолмоқда.


Ўзбекистон Республикаси Президенти И.А.Каримов шундай деб таъкидлайди: «Эркин тадбиркорлик учун иқтисодий ва ҳуқуқий шарт-шароит яратиш зарур. Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни кенг ривожлантириш учун ҳамма йўлни очиб бериш керак. Тадбиркорлик тузилмаларининг молия, банк ва бошқа бозор тузилмалари билан муносабатларини мустаҳкамлаш, энг муҳими, кредит олиш йўлида мавжуд тўсиқларни олиб ташлаш лозим. Уларнинг хом ашё ресурсларидан фойдаланишларига кенг йўл очиб бериш, улар ишлаб чиқараётган маҳсулот мамлакатнинг ўзида ҳам, унинг ташқарисида ҳам сотиладиган бозорни кафолатловчи тизимни барпо этиш даркор.
На хорижда, на бизда ҳали тадбиркорликнинг умум томонидан эътироф қилинган таърифи мавжуд эмас.
Кичик бизнесда мижозлар билан муносабатга муҳим аҳамият бериш керак. Қишлоқ хўжалик маҳсулотларининг, яримтайёр маҳсулотларнинг ва тайёр маҳсулотларнинг кўп турларини узоқ муддат сақлаш мумкин эмас, уларни тезлик билан тарқатиш керак. Шунинг учун тадбиркор тизимининг ҳар бир ишчиси ўзи ишлаб чиқараётган маҳсулотини сотувчига дахлдорлигини ҳис қилиши керак.
Алоҳида қишлоқ хўжалик корхонаси каби кичик бизнес мижоз сифатида, даллоллик идораси, биржа, тайёрлов ташкилоти қайта ишловчи корхона, шунингдек маҳсулотларнинг доимий буюртмаси ёки харидори бўлган айрим шахслар гавдаланиши мумкин.
Мижоз ким бўлишидан қатъий назар: ташкилотми, корхонами, фирмами ёки шахсми – аввало тадбиркор олдида ўз муаммолари билан мурожаат қилаётган инсон эканлигини эсда тутиши лозимдир.
Умуман, тадбиркорлик фаолияти шахсдан ҳар томонлама уқувлиликни, тезкор ва ҳар томонлама ҳаётий фикрлашни талаб этади.

Download 0.9 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   46




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling