Диссертация Илмий раҳбар: проф. Г. Х. Ибрагимова Тошкент 2013 Магистрлик диссетацияси иши "Иқтисодий педагогика"


Download 0.9 Mb.
bet22/46
Sana21.04.2023
Hajmi0.9 Mb.
#1372473
TuriДиссертация
1   ...   18   19   20   21   22   23   24   25   ...   46
Bog'liq
Мирфайзиева Дилноза МД 2013 ярим тайёр (2)

Жамоа тадбиркорлиги – бу бир гуруҳ фуқароларнинг ўзларига маъқул бўлган мулкчилик шаклларида жамоаларга бирлашиб, жамоа корхоналарини ташкил қилишлари ва шу асосда тадбир-корлик фаолиятини амалга оширишларидир.
Жамоа тадбиркорлиги фаолияти фирмалар фаолиятида ўз ифодасини топади. Фирма – муайян турдаги маҳсулот ишлаб чиқаришга ва хизмат кўрсатишга ихтисослашган, бозордаги талаб ва таклифга қараб иш тутадиган, иқтисодий жиҳатдан эркин ва мустақил корхонадир.
Хусусий фирма деганда айрим шахс ёки оилага тегишли бўлган, якка хусусий мулкка асосланиб фаолият кўрсатадиган корхона тушунилади.
Фирмаларнинг турлари жуда кўп, уларни чизмада қуйидагича тасвирлаш мумкин ( чизма).









Фирма (корхона) турлари




























Хусусий фирмалар




Ширкат фирмалар




Давлат корхоналари




Аралаш фирмалар































Масъулияти чекланмаган жамият




Масъулияти чекланган жамият




-қўшма корхоналар
-концерн
-консорциум
-концессия
-кооператив



-картел
-синдикат
-венчур
-ижара
-консалтинг
-инжиниринг













Акциядорлик жамиятлари




Корпорация-лар




чизма. Фирма (корхона) турлари
Ширкат фирма бир неча соҳибнинг мулкини бирлаштириш ва тадбиркорликдан олинадиган фойдани баҳам кўришга асосланган шерик-чилик корхонасидир.
Ширкат фирмаларининг икки тури мавжуд:
- масъулияти чекланмаган жамиятлар;
- масъулияти чекланган жамиятлар.
Масъулияти чекланмаган жамиятлар икки ёки ундан кўпроқ кишилар-нинг мулки асосида юзага келади. Шерикларнинг дастлабки мулки фирманинг устав капитали дейилади. Бу капиталга ҳар бир шерик ўз ҳиссасини қўшади. Улар устав фондига қанча пул қўйса, шу ҳиссага биноан фойда олишади. Борди-ю фирма синса, шериклар зарарни ҳамжиҳатликда кўтаради, яъни бир шерик бошқасининг жавобгарлигини ҳам зиммасига олади.
Ширкат аъзолари ўртасида тузилган битим ширкатнинг ҳуқуқий асоси ҳисобланади. Бу битим қуйидаги бандларни ўз ичига олади:
- ҳар бир ҳамкорнинг ваколатлари;
- битимнинг муддати;
- ҳар бир вакилнинг умумий ишга қўшган улуши;
- даромадлар ва юз бериши мумкин бўлган зарарларни ўзаро бўлиш йўл-йўриқлари;
- уюшма маблағларидан ҳар бир ҳамкорнинг олиши мум­кин бўлган аниқ ва белгиланган пул ҳажми;
- уюшмада амалга ошириш зарур бўладиган молиявий ишлар тартиби;
- янги ҳамкорни қабул қилиш тартиби;
- ширкатни тарқатиб юбориш тартиби.
Ширкатга давлат, кооператив, жамоа ва бошқа ташкилотлар, шунингдек, хорижий ташкилотлар ва фуқаролар ҳам қонун йўл қўйган ҳолларда аъзо бўлиши мумкин.
Масъулияти чекланган ширкат фирмаларнинг устав фонди фақат таъсисчилар маблағ (акция)лари ҳисобига барпо этилади. Жамият қатнашчилари ўзларининг қўшган улушлари доирасида жавобгар бўлади. Ширкат ўз фаолияти учун устав фонди миқдорида жавобгар ҳисобланади.
Масъулияти чекланган ширкат фирмалар номига «лимитед» сўзи қўшилади, бу инглизча сўз бўлиб, «чекланган» маъносини билдиради.
Масъулияти чекланган фирманинг бир қатор турлари мав­жуд. Уларнинг энг кенг тарқалган шакли акциядорлик жамиятлари ва корпорациялардир. Акциядорлик жамиятларини тузиш ва фаолиятини ташкил қилиш тартиби Ўзбекистон Республикасининг «Акциядорлик жамиятлари ва акциядор-ларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида»ги қонунда ифодаланган. Ушбу қонуннинг 2-моддасига мувофиқ:

Download 0.9 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   18   19   20   21   22   23   24   25   ...   46




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling