Диссертация Илмий раҳбар: проф. Г. Х. Ибрагимова Тошкент 2013 Магистрлик диссетацияси иши "Иқтисодий педагогика"
Download 0.9 Mb.
|
Мирфайзиева Дилноза МД 2013 ярим тайёр (2)
Учинчи боб юзасидан хулосалар
Мамлакатимизда оила фаровонлигини оширишга қаратилган кўплаб тадбирлар амалга оширилмоқда. Энг муҳимларидан бири, уларнинг эркин тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланишлари орқали фаровонликни ошириш учун тегишли шароит яратиб берилганлигидир. Оила хўжалигида тадбиркорлик бўлиши учун унда мулк, мақсад ва шуғулланадиган фаолияти ўз ихтиёри ва имкониятидан келиб чиққан ҳолда эркин танланган бўлиши лозимдир. Ўзбекистонда оилавий тадбиркорликнинг анъанавий кўриниши, яъни фаолиятнинг отадан ўғилга ўтиб бориш шакли ривожлантирилган. Шунингдек, иныилобгача мамлакатимизда деҳқончилик фаолияти оилавий хўжалик сифатида шакллантирилган. Замонавий қишлоқ шароитида оилавий тадбиркорлик деганда- бу фермер хўжаликлари ва уларга хизмат кўрсатувчи корхоналар ҳисобланса, шаҳар жойларда эса тарбиялаш ҳамда ўқитиш муассасалари, маиший хизмат кўрсатувчи кичик фирмалар сифатида кўз олдимизда намоён бўлади. Тадбиркорлик- эркин иқтисодиётнинг асосий кўринишидир, чунки тадбиркор нима ишлаб чиқаришни, уни қандай ва қайси йўналишга ўзгартиришни, фойдадан қандай фойдаланиш каби энг муҳим масалаларни, белгиланган тартиб ва қонун доирасида ўзи ҳал қилади. Шу туфайли бозор муносабатлари шароитида тадбиркор фақат ишлаб чиқариши ёки хизмат кўрсатиш билан шуғулланиб қолмасдан доимий равишда бозорни ўрганиб бориши ҳам лозим. Агар унинг ишлаб чиқарган товари ёки кўрсатадиган хизмати бозор талабига жавоб бермаса унинг синиши табиий. Шу туфайли ҳар бир тадбиркор ўзининг синмаслигини таъминлаш учун ўзини рақобат майдонида ҳимояланишни ҳам билиши лозим. Шундай қилиб, инсоннинг ҳар қандай фаолияти шу жумладан, ишбилармонлик ҳам, этика ва ҳуқуқий ўлчовлари билан баҳоланади. Амалдаги қонунчилик жамиятга ўз хоҳиш-иродасини бизнеснинг ахлоқий-хуқуқий ўлчовлари асосида ифодалаш учун имкон яратади. Ишбилармонлар қонунни бузганлиги учун маълум жазо белгиланса, унинг бизнесда этика ва ахлоқий-хуқуқий меъёрларини бузганлиги учун у жамиятнинг қаҳр-ғазабига дучор бўлади. Бунинг учун, жамиятда юқори этикавий меъёрларига амал қилиниши керак. Ўз ишини қонун бўйича олиб бориш этик ва руҳий-ахлоқий ўлчовларга риоя қилиш билан бир хил эмас. Бизнесда деярли тез-тез шундай вазиятлар яратиладики, унда, қонунни бузмай туриб этикавий меъёр ва қоидалардан оғиш кузатилади, бу эса бизнеснинг нафақат ўзи учун, балки жамият учун ҳам салбий натижалар келтириши мумкин. Download 0.9 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling