II. ЎЙИН ҚОИДАСИ:
1. Жамоа ишларига фаол номзодларни аниқлаш, қисқа муддатда жамоа сардорини топиш учун Сизга берилган ҳаракат турларидан биттадан-учтагача танлашингиз мумкин.
Танланган иштирок бланкида “-” белгисини қўйиб ҳаракатингизни белгиланг.
Ҳар бир иштирокчи индивидуал ишида бошқа иштирокчилар маслаҳатисиз, шахсан ўзи ечимни топиши керак. Тушунмаган саволларга раҳбар жавоб беради. Индивидуал ишининг тугутганлигини иштирокси қўлини кўтариб билдиради.
Барча иштирокчилар 4 кишидан иборат бўлиб командаларга бўлинадилар ҳамда эркин фикрлаш жараёнида командалари ўзининг якуний қарорига келадилар. Ушбу босқичда ҳар бир иштирокчининг вазифаси командага ўз фикрининг тўғрилигини ўтказа олишидир.
Иш жараёнида команданинг вакили умумий қарорини изоҳлаб, ҳимоя қилиб тушунтириб беради. Бошқа командадаги иштирокчилар саволлар бериб, қарама-қарши фикрлар билдирадилар. Шунда команда ўз фикрини ҳимоя қилади- бу ерда мунозара (тортишув) кетади.
Ўйиннинг раҳбари командалар қарор чиқараётганида аралашмасдан, фақат ўйинни назорат қилиб туради.
Ҳар бир иштирокчи ўзининг ишбилармонлик хусусиятини, сифатларини, шунингдек ўз-ўзини баҳолаш учун берилган тартибдаги рўйхатдан 6 тасини ишламоғи керак.
Ўз-ўзининг ишбилармонлигини ўзи баҳолаши, бошқа иштирокчиларнинг маслаҳатлари индивидуал тартибда олиб борилади.
Характер турини баҳолаш: агар Сиз танлаган хислатларнинг аксарияти биринчи ярмида бўлса - ижодий характер; иккинчисига тушса - бажарувчи; учинчисига тушса- ташкилотчи.
Агарда иштирокчи ўз фикрини командага ўтказа билса ҳамда ижодий ва ташкилотчилик характерига эга бўлса, ушбу иштирокчи лидер (сардор) деб ҳисобланади.
III. ИШ ЎЙИНИНИНГ ТУЗИЛИШИ.
РАҲБАР ИШТИРОКЧИ
Вазифанинг қўйилиши.
Индивидуал ечилиши.
Команданинг ечими.
Ечимни муҳокама қилиш.
Якунлаш, натижани таҳлил қилиш.
Ўйиннинг раҳбари вазифа қўяди, шароитни ҳамда ўйиннинг қоидалари, иштирокчиларнинг вазифаларини таништиради.
Ўйиннинг ҳар бир иштирокчиси индивидуал равишда ҳеч кимдан маслаҳат сўрамасдан ўзининг фикрини асос қилиб, мустақил ечимини топади.
Команданинг иштирокчилари ўзаро мулоқотдан кейин умумий ечимини бериши керак.
Ўз навбати билан ҳар бир команда топган ечимини ўқиб беради, бошқа командалар оппонент (баҳоловчи) ролини ўйнайди ва ўзаро мулоқот ўтказилади.
Раҳбар ўйиннинг натижасини тахлил қилиб, баҳоларни ҳисоблаб чиқади, унинг ғолибларини маълум қилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |